Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
1.
 
ЭНГ ҚАДИМГИ Ё3MA МАНБАЛАР 
АВЕСТО 
“Авесто” ўлкамизда ислом дини ёйилгунига қадар (мил. VII аср) 
аждодларимиз эътиқод қилган зардуштийлик динининг муқаддас китоби 
бўлган. Бу китоб аждодларимиз яккахудоликка иймон келтиргунларича узоқ 
ўтмишдан бошлаб маънавий изланиш, ўзликни англаш йўлида босиб ўтган 
тафаккур такомиллашуви босқичларининг меваси сифатида бизгача етиб 
келган буюк меросдир. 
У “Апастак”, “Авастр”, “Овисто”, “Абисто” номлари билан аталиб 
келинган. Биз дунё бўйича авестошунослар қабул қилган “Авесто” шаклини 
маъқул кўрдик. Бу сўзнинг луғавий маъноси “ўрганилган, тайин этилган”, 
демакдир, яъни кўчма маънода ҳаёт асоси бўлмиш қонунлар мажмуи, деб 
тушунилган. 
Зардуштийлик дини одамларга бу дин ҳақида пайғом, яъни хушхабар 
келтирган пайғамбар Заратуштра номи билан боғлиқ ҳолда шартли равишда 
шундай атаб келинади. Аслида “Авесто” китобида бу дин маздаясна дини деб 
аталган. Бу сўз “Маздага сиғинмоқ” деб таржима қилиниши мумкин. Мазда 
сўзи “дониш, донишманд, оқил” каби талқин этилади. 
Зардуштийлик “энг яхши дин” деб улуғланган. Барча эзгу борлиқ 
Мазданинг иродаси билан яратилган, деб эътиқод қилинган. Мазда сўзи олдига 
Ахура –“улуғлаш” сўзи қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳи-худоси – Ахура 
Мазда номи пайдо бўлган. Бу қўшимча сўз “Жаноб Мазда” ёки “Худо Мазда” 
демакдир. 


110 
Маздаясна (зардуштийлик) дини ўлкамизда ислом дини ёйилиши 
жараёнида, хусусан, VIII асрдан кейин расмий дин сифатида сўна бошлаган. 
Унинг муқаддас китоби, аждодларимиз исломга қадар яратган кўплаб китоблар 
қатори, йўқола ва унутила бошлаган. Айниқса, VIII аср ўрталаридан бошлаб 
фатҳ этилган барча ўлкаларда араб ёзуви ва тилининг қатъий жорий қилиниши, 
суғд, эфталий, паҳлавий, моний, сурёний ва бошқа ёзувларнинг расман ман 
этилиши қадимий ёзув маданиятининг унутилиш жараёнини янада тезлатди. 
Лекин “Авесто” ҳақида гап кетганда, унинг тарихий тақдирида ўзига хос 
воқеалар даври бошланди. Аввало, араблар илк ҳарбий юришлари билан VII 
аср ўрталарида Сосонийлар Эрони, сўнгра Ўрта Осиёга кириб келгандаёқ 
аждодларимизнинг қадимий дини зардуштийлик билан юзма-юз келган эди. 
Кейинчалик фатҳ ишлари поёнига етиб, ислом дини ёйилган паллада 
зардуштий жамоалари ялпи таъқиб остига тушди. Бу ҳол Эрону Турон 
ўлкаларида аёвсиз давом этди. Шу вазият тақозоси билан зардуштийларнинг 
бир қисми хавфсиз ўлкаларга кўчиб кетишга мажбур бўлди. Оқибатда VIII-XIII 
асрлар давомида бу жамоалар Ҳиндистоннинг Бомбай ва Гужарот 
вилоятларига келиб ўрнашди. Бу қавмлар, асл келиб чиқишидан қатъи назар, 
маҳаллий халқ орасида форслар (парслар), деб атала бошланди. Муҳими 
шундаки, айни шу зардушт жамоалари қадимий динларига эътиқодни сақлаб 
қолганликлари туфайли умуман унутилишга маҳкум этилган дин тизими, унинг 
урфлари, ақидалари ва ниҳоят, муқаддас китоби “Авесто”нинг асосий, 
кундалик амалиёт учун энг зарур ва муқаддас ҳисобланган қисмлари сақланиб 
қолди. Ҳозирги кунда ҳам ўша қавмларнинг авлодлари – қарийб 150 минг 
зардуштий Ҳиндистоннинг мазкур ўлкаларида ўз динларини сақлаб яшаб 
келмоқда. Кичик-кичик зардуштий жамоалар Эроннинг Теҳрон, Язд, Кирмон 
каби шаҳарларида ҳам ҳозиргача мавжуд.
Зардуштийлик ва унинг муқаддас китоби “Авесто”нинг бошига тушган 
ишлар ҳақида гапира туриб, алоҳида таъкидламоқ лозимки, кўпчилик 
авестошунос олимлар зардуштийликнинг илк ватани Турон ўлкалари бўлган, 
деб тан олишмоқда. Гап шундаки, “Авесто”да акс этган мифологик қатламлар, 
тарихий-географик манзаралар асос-эътибори билан Турон ўлкаларига, 
аниқроғи, Ўрта ва Қуйи Амударёга, Хоразмга хосдир. Қолаверса, “Авесто”га 
асос бўлган тил, ҳозирги форс тилининг аждоди бўлмиш қадимги ғарбий 
эроний тилдан фарқли равишда, шарқий эроний тилларга, хусусан, 
Ўзбекистоннинг қадимги ҳудудларида амал қилган тилларга қариндошдир. 
Беихтиёр савол туғилади: шундай экан, нега зардуштийлик Аҳоманийлар, 
Аршакийлар ва Сосонийлар даврларида Эрон салтанатининг давлат дини 
мақомини олди? Бу масалага жавоб беришдан олдин пайғамбар Зардуштнинг 
ҳаёт йўлига бир назар соламиз. Аввало, зардуштийлик шакллангунга қадар 
қадимий аждодларимиз турли маъбудларга сиғиниб, мушрик ҳолда яшаб 
келишган. Зардушт ва Спитама уруғи мансуб бўлган Мазда маъбудига 
сиғинувчи дин вакили шу худо ибодатгоҳининг коҳини бўлган. Зардушт наврўз 
арафасида муқаддас дарё ёқасига бориб, ғусул қилади. Руҳни покловчи 
ичимлик тайёрлаш учун керак бўлган сувни олаётганда унинг кўз ўнгида Ахура 
Мазданинг малакларидан бири Воҳумана пайдо бўлади. Бу нурафшон сиймо 


111 
Ахура Маздадан Зардуштга ваҳий келтирган экан.
Зардушт бу ҳақда қавмларга айтиб, умуман борлиқнинг барини Ахура 
Мазда яратганига, унга иймон келтиришга даъват эта бошлайди. Қавмлар эса 
асрий мушрикликдан қутулишлари қийин бўлиб, Зардушт сўзларига шубҳа 
билан қарайдилар. Устига-устак, уни жамоадан сиқиб чиқариб, қувғин қила 
бошлайдилар. Зардушт дарбадарликка тушади. Турон ўлкаларидан чиқиб, 
Сакастан (Сеистон) юртига етганда, уни юрт подшоси Виштаспа, унинг хотини, 
Хайтасйа, яқин аъёнлари Аржаспа ва бошқалар яхши кутиб олишади. 
Зардуштийликни илк бор қабул қилганлар шулар бўлади. Қарабсизки, Турон 
заминида азалдан мавжуд бўлган илоҳий тасаввурлар тизимидан туғилган 
Ахура Мазда дини аста-секин Эрон давлатида расмий ҳимоят топа бошлайди. 
Маълумки, мил. ав. VI-V асрлардан бошлаб Эрон дунёвий империяга айланган. 
Зардуштийлик эса унинг ғоявий қуроли сифатида давлат дини даражасига 
кўтарила бошлаган.
Бу даврга келиб Ахура Мазданинг ягона илоҳ экани ғояси, яъни тарихда 
илк ваҳдат тушунчаси асосида юзага келган зардуштийлик дини ўз илоҳий 
доктринасидан чекиниб, кўпгина муросасозликлар ила маъбудлар ва 
сиғинилиши керак бўлган сиймоларнинг бутун бир тизимини жорий қилди. 
Турли илоҳларга (маъбудларга) бағишланган алқовлар (гимн), ибодат 
матнлари, удумлар тафсилотлари ва тавсифлари шу тизимнинг маънавий асоси 
сифатида “Авесто” китобидан ўрин ола борди. 
Олимларнинг фикрича, Зардушт мил. ав. XIII-XII асрларда яшаган 
тарихий шахсдир. Уни мил. ав. VII-VI асрларда яшаган, дегувчилар ҳам бор. 
Зардуштий динига хос адабиётда ҳатто Зардушт 6000 йил илгари яшаган, деган 
фикр ҳам дейилади. Нима бўлганда ҳам, Зардушт тарихий шахс эканига биз 
ҳам ишонамиз. Хўш, Зардушт қачон яшаган? Бу масалада, бизнингча, мил. ав. 
II мингйиллик –ўлкамизда бронза асри гуллаб-яшнаган, суғорма деҳқончилик 
ва хонаки чорвачилик ташкилий муқим ривожланган, жамиятда ҳокимлар, 
коҳинлар, ҳарбийлар, ҳунар аҳли, чорвадорлар, деҳқонлар каби табақалар юзага 
келиб, меҳнат тақсимоти ва ижтимоий табақаланиш чуқурлашган давр – 
зардуштийлик яхлит дин сифатида шаклланган давр, дейишга тўла асос бор. 
Ана шу даврда ибтидоий диний-мафкуравий, мифологик тасаввурлар сақланиб, 
маълум бир тизимга келтирилган. Дунёнинг яхлитлиги, ҳаёт тарзининг муқим 
ва тадрижийлиги турли-туман илоҳларга эътиқодни сўндириб, яхлит, ягона 
сабабкорни излашга, уни танишга, унга иймон келтириш ва эътиқод қилишга 
ундаган. Демак, мил. ав. иккинчи мингйиллик ўлкамизда кучли тафаккур 
изланишлари даври сифатида, халқни таниш, пировардида якка худони 
танишда аждодларимиз учун ўзига хос маънавий тараққиёт босқичи бўлган. 
Шарқда тарихий манбалар “Авесто” китоби мавжуд бўлгани ҳақида икки 
минг йилдан зиёд вақт давомида кўплаб маълумотларни сақлаган. Европада эса 
“Авесто” китоби ҳақида илк маълумотлар яқин ўрта асрлардагина пайдо 
бўлган. Инглизлар Ҳиндистонни истило қилгач, бу маълумот янада кўпайган. 
“Авесто”нинг айрим парчалари ҳатто Британия кутубхоналарига ҳам етиб 
келган. 1750-йилларнинг бошларида ёш француз тадқиқотчиси Анкетиль 
Дюперрон шундай парчаларни кўргач, “Авесто”ни ўрганиш иштиёқи билан 


112 
ёниб, инглиз ҳарбий қисмларига қўшилиб Ҳиндистонга боради. Зардуштий 
жамоалар орасида узоқ муддат бўлиб, уларнинг ишончини қозониб, 
диндорларгина тафсир қила оладиган “авесто” тилини ўрганади, “Авесто” 
матнларини сотиб олади. Сўнгра 1761 йили Францияга қайтиб келиб, 1771 
йили “Авесто” матнларини нашр эттиради. Лекин илмий жамоатчилик унга 
уйдирма гап, деб баҳо беради. Дюперрон XIX асрнинг бошида қашшоқликда 
вафот этади.
Кўп ўтмай “Авесто” ҳақидаги маълумотлар янада кўпайиб, унга илмий 
қизиқиш шаклланади. Дюперроннинг буюк илмий жасорати ва фан олдидаги 
хизмати тан олинади. У таржимада йўл қўйган хатолар, талқиндаги 
камчиликлар тузатилади. “Авесто” билан ҳинд халқининг улуғ асотирий асари 
“Ригведа”нинг тили яқин эканлиги маълум бўлади. Анкетиль Дюперрон 
“Авесто” тили Ҳиндистоннинг бошқа тилларига ҳамда юнон ва лотин 
тилларига яқинлигини англаб, тарихда биринчи бўлиб фанга “ҳинд-европа 
тиллари” тушунчасини киритди. Европа тилларининг тарихий кўринишларини 
қиёслаш асосида бутун бир ҳинд-европашунослик, тарихий-қиёсий 
тилшунослик йўналишлари юзага келди. Натижада ер курраси шимолий 
ярмидаги талай халқлар ва миллатларнинг қон-қардошлиги англашилди. 
“Авесто” ўз ватани Туронзаминда қадимдан илмий дунё диққат 
марказида бўлиб келган. Аввало, бу масала “Авесто” китобининг тўпланиши, 
унинг таркибий бўлакларига силсилавий тартиб берилиши ва ниҳоят, энг 
мукаммал, ишончли шакли юзага келиши узоқ аждодларимизнинг 
китобатчилик маданияти ҳамда қадимий матншуносликнинг буюк 
намунасидир. Қолаверса, ўрта аср илмида “Авесто” ҳақида батафсил 
маълумотларни улуғ аллома Абу Райҳон Беруний асарларидан ва бошқа 
манбалардан олиш мумкин. 
Бугунги кунда “Авесто”ни ўрганиш ишига жаҳондаги қатор илмий 
марказлар, шу жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон олимлари ҳам ҳисса 
қўшиб келишмоқда. Бунинг сабаби “Авесто” жуда қадимдан бошлаб 
шаклланган юксак ахлоқий, фалсафий, бадиий-асотирий қарашлар тизимини 
ўзида мужассам қилган мерос эканлигидадир. 
“Авесто” китобининг бизгача етиб келган қисмлари асл матннинг 
(Сосонийлар даврида мукаммал тўпланган 21 наск –китобдан иборат бўлган) 
қарийб бешдан бир бўлаги, холос. Қолган китоблари йўқолган. Лекин IX асрда 
зардуштийлик қомуси сифатида паҳлавий тилида тузилган “Денкарт” китобида 
“Авесто”нинг барча китоблари (насклари), уларнинг номлари ва мазмуни қисқа 
аннотация тарзида баён этилган: 1-наск – саховат ва савоб ишларнинг мазмун- 
моҳияти ҳақида; 2-наск – диний-маросимий урф-одатлар, амаллар баёни; 3- 
наск – Маздаясна динининг моҳияти ва ақидалари ҳақида; 4-наск – оламнинг 
яратилиши, фано ва бақо дунёси, у дунёда руҳларнинг тирилиши, қиёмат 
ҳақида; 5-наск – самовот, само жисмлари ҳақида; ...8-наск – ҳуқуқий масалалар; 
...10-наск – Виштаспнинг шоҳлик замони, Зардушт келтирган Мазда дини 
пайғомини қабул қилиши; ...13-наск – Зардуштнинг эзгу ишлари ва болалик 
даври ҳақида; ...15-наск – ҳар бир ишда адолат, ўзгалар ҳақидан қўрқиш, 
тош-тарозу ўлчовларида ҳалоллик ҳақида; 16-наск – адлиявий ва ҳарбий 


113 
қонунлар, никоҳда қондошликка қарши қонунлар, диннинг асосий аҳкомлари; 
17-наск – диний маросим қоидалари, коҳинларнинг вазифалари, гуноҳлар учун 
у дунёдаги жазолар, мунажжимлик, тақдир фолчилиги ҳақида;...19-наск – 
девлар ва жинларга қарши қилинадиган ишлар, расм-русумлар, таҳорат ва 
бошқа покланиш йўллари, қоидалари мажмуи (дарвоқе, бу китоб “Авесто”да 
“Видевдат” дейилган ва энг тўлиқ етиб келган наскдир); 20-наск – руҳнинг 
(жоннинг) у дунёдаги “саргузаштлари” ҳақида; 21-наск – Ахура Мазда ва унинг 
олти ўлмас муқаддас малаклари шаънига алқовлардир.
Шу китоблардан фақат 4 та китоб парчалари етиб келган. Улар Ясна, 
Виспарад, Видевдат, Яшт деб аталган. Бундан ташқари, “Хўрдак Авесто” – 
“Кичик Авесто” номини олган китоб – энг зарур дуо ва такбирларнинг йиғма 
китоби ҳам мавжуд. Зардуштийликда диний-маросимий ва кундалик амалиётда 
бу китобларга муҳим аҳамият берилган. 
Ясна китоби “Авесто”нинг эътиборли бўлими ҳисобланган. Ясна “яз” 
ўзагидан бўлиб, “сажда, топинч, намоз” маъносига эга. Ясна 72 бобдан иборат 
бўлган. Боблари “ҳа”, “ҳаитий” деб аталган. Ҳар бир “ҳа”, ўрнига қараб, 
маросимларда, намоз узра коҳинлар томонидан қироат қилинган, қавмлар унга 
эргашиб намоз ўқишган. Ясна китоби (наски) таркибига Зардушт ўзи ижод 
қилган тарғибот шеърлари ҳам кирган. Улар Яснанинг 28-34,43-46,47-50, 51, 
53, яъни жами 17 та “ҳа”сини ташкил этади. Зардушт шеърлари илмий 
адабиётда “гатлар” деб аталади. Аслида “гат” сўзининг сўнгги товуши “т” ўта 
юмшоқ, тиш оралиғи, тил олди сирғалувчи товуши бўлган. Талаффузда бу 
товуш “с” дан қалинроқ айтилган. Тилнинг тарихий ривожланиши натижасида 
кейинчалик у “ҳ” томон силжиб, “гоҳ” шаклини олган. Бу гапдан мурод шуки, 
Зардушт гоҳлари қўшиқ қилиб, минбарона ижро этилиши давомида 
бадиҳагўйлик шеърияти кенг тарқалган ҳодиса бўлган. Масалан, Ҳомернинг 
машҳур достонлари “Одиссея” ва “Илиада” ҳам шу усулда яратилган. 
Қолаверса, Зардушт яшаган даврда аждодларимиз ҳали ёзувга эга эмас эдилар. 
Яна бир гап шуки, умуман “Авесто” китоби авлоддан-авлодга оғзаки ўтган. 
Уни йиғиб, китоб қилиб ёзиб олишга уриниш эса мил. ав. VII-VI асрлардан 
бошланиб, охири мил. ав. V-IV асрларда тугалланган.
Ясна китобининг 35-42-“ҳа”лари айниқса қадрланган. Улар “ҳаптанхати 
ясна” – “етти боб ясна” деб аталган. Улар орасида оловнинг муқаддаслиги 
ҳақида боб ҳам борки, зардуштийлик урф-одатлари орасида оловга эътиқод, 
диннинг эса “оташпарастлик” деб аталиши шу билан боғлиқ. Бинобарин, олов 
Ахура Мазда нурининг Қуёшда намоён бўлиши ва унинг ердаги зарраси деб 
ҳисобланган. Олий Ҳақиқат Арта ҳам оловда ўз ифодасини топган. Олов ҳақни 
ноҳақдан, энг олий гуноҳ ҳисобланмиш ёлғонни ростдан ажратиб берган. Ёлғон 
эса чин эътиқодга хиёнат, деб қораланган. “Арта” сўзи фонетик ўзгариб, 
дастлаб “атар”, ҳозир эса “оташ” шаклида тилимизда ҳам мавжуддир. 
“Авесто”нинг “Видевдат” китоби 22 боб бўлиб, боблари “фрагард” деб 
аталган. Фрагардларнинг маъноси, вазифаси, услубий тузилиши турлича: 1-
фрагард одамлар яшайдиган барча юртларни Ахура Мазда қандай яратгани 
тўғрисида. Булар орасида Хоразм, Суғд, Марғиёна, Бахди (Балх) ва бошқалар 
бор; 2-фрагардда Жамшид подшолиги даври – касаллик, ўлим, азоб-уқубатлар 


114 
бўлмаган замон ҳақида, яъни инсониятнинг олтин асри ҳақида гап боради; 3-
фрагард деҳқончиликнинг савобли шарофатлари ҳақида ва ҳ.к. 
“Виспард” наски 24 бобдан ташкил топган. Ҳар бир боб алоҳида “карде” 
деб аталиб, маъбудлар шаънига ўқилган дуолар ва намоз устида уларга 
муножотлардан иборат. 
Яшт китоби “Авесто”нинг энг қадимий қатлами бўлиб, 22 бобдан иборат. 
Ҳар бир боб Ахура Маздадан бошлаб, у яратган ва унинг маълум вазифаларини 
бажарувчи маъбудлар шаънига айтилган гимн (алқов)лардан иборатдир. 
“Авесто”нинг бизгача етиб келмаган китобларидан баъзи қисмлари – унинг 
йиғма парчалари тўплами “Хўрдак Авесто” китобидан коҳинлар учун қонун-
қоидалар, диний бошқарув тизимига хос маълумотларга оид қисмлар, 
Нирангастан – диний-мавсумий, ижтимоий маросимлар тартиб-қоидалари 
қисми, 20-наскда – жоннинг у дунёдаги аҳволи ҳақидаги қисми кабилар шу 
китобда сақланган. 
“Авесто” – Туронзаминда уни яратган аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, 
мафкураси, бадиий тасаввурларини ўзида мужассам қилган улкан тарихий 
манба. “Авесто” аҳоли табақаларини коҳин, ҳарбийлар – жанг аравасида 
юрувчи ҳарбийлар, деҳқон, чорвадор (хшупан – чўпон), ҳунарманд кабиларга 
бўлади. Булар бари “Авесто” шаклланган жамият манзараларини тиклашда ғоят 
муҳимдир. 
“Авесто” қадимий тарих, дин, этнография, ахлоқий-фалсафий қарашлар, 
астрономия, космогония, илоҳиёт ва бошқа кўплаб соҳалар учун қизиқарли 
маълумотлар бера олади. Шу билан бирга,“Авесто” моҳиятан илк бадиий ижод 
ва адабиёт обидасидир. Унинг таркибида энг қадимги асотирларимиз, 
ривоятлар, қаҳрамонлик достонлари мавжуд. “Авесто”нинг асотирий образлари 
тизимидан ўрин олган Хушанг, Тахмурас, Жамшид, Каюмарс, Фаридун, Заҳҳок 
ва бошқалар ўрта аср достончилиги ва адабиётига ҳам кириб келган. 
Кайхусрав, Афросиёб, Сиёвуш, Рустам, Суҳроб ва бошқа сиймолар асрлар оша 
яшаб келмоқда. 
“Авесто”да зардуштийликнинг энг муҳим ахлоқий ғояси бундай ифода 
топган: агар эзгу борлиқни яратган Ахура Мазда қабоҳат дунёсини яратувчи 
Ахриман устидан ғолиб бўлиб, инсоният абадий бахту саодатга эришсин 
десанг, эзгу фикр юргиз, эзгу сўзнигина сўзла, эзгу ишлар билан банд бўл. 
Ҳаётида шу уч қоидага амал қилган одам қабоҳат, ёвузлик йўлига оғиб 
кетмайди. Бу эса энг оддий ҳаётий мақсад – ҳақ йўлдаги ягона мақсад бўлмоғи 
керак. 
Зардуштийликда инсон эркин танлаш орқали эзгулик ёки қабоҳат 
томонида туриши мумкин, дейилади. Инсоннинг бу масалада тутган йўли 
ҳақиқат ва эзгулик билан ёлғон ва ёвузлик ўртасидаги курашда эзгуликнинг 
ғалабаси учун ғоят муҳим. Эзгулик йўли эса ҳақ йўл бўлиб, Ахура Мазданинг 
хабарини келтирган Зардушт одамларни шу йўлга етаклайди. Иймонли, 
эътиқодли одамларнинг ялпи эзгу ҳаракатлари ёмонликни, қабоҳатни маҳв 
этади. Шунда эзгу амалда турган барча одамлар адолатли салтанатда абадий 
яшайдилар. Зардушт одамларга абадий фароғатли жаннат ҳаётини ваъда 
қилади. Бунинг номи “беҳишт”, яъни “Авесто”ча ваҳу-ҳишта– “яхши ҳаёт” 


115 
демакдир. Зардуштийлар аньанаси бу жаннатни 3000 йилдан кейин келади, деб 
ҳисоблайди. Ўшанда Зардушт тухумидан пайдо бўлган Халоскор Саошйаната 
муқаддас сув остидан чиқиб, савобга дохилларнинг ҳаммасини Ахриман 
яратган даужваҳ – дўзах хуружларидан қутқаради. Саошйаната келгач, эзгулик 
узил-кесил ғалаба қилади. 
“Авесто”нинг биз учун энг аҳамиятли жиҳати шундаки, у ўша узоқ 
даврлардаги давлат шаклланиши ва давлат тузуми, давлатнинг асосий моддий, 
маънавий ва ижтимоий-сиёсий пойдеворлари ҳақида тасаввур бера оладиган 
энг қадимги ёзма манбадир. Шунинг учун биз қуйида унинг шу нуқтаи 
назардан энг муҳим деб ҳисобланган қисмларини келтирдик. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish