Ерқўрғон.
Қадимги Қашқадарё водийсида асосан 2 та йирик воҳа
бўлиб, унинг юқори қисми Кеш-Шаҳрисабз воҳаси, қуйи оқимида Қарши
воҳаси бўлиб, энг қадимги пойтахт шаҳри Ерқўрғондир.
Бу шаҳар харобалари тўғрисида биринчи маротаба Туркистон
ҳаваскор археологлар уюшмасининг аъзоси И.Кастанье хабар берган.
98
Кейинчалик, 1947 йилда А.И.Тереножкин бу ерда қисқа муддатли
рекогносцировка ишларини ўтказди
1
.Ерқўрғон харобаларини системали
ўрганиш иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланди. Бу ерда 1947 йили
С.К.Кабанов Ерқўрғоннинг кулоллар маҳалласида унча катта бўлмаган
қазишма ишларини ўтказди ва илк ўрта асрларга оид кулоллар
маҳалласининг бир қисмини топиб ўрганди
2
.1963-1966 йиллари Қарши
воҳасида ишлаган Тошкент Давлат университетининг Кеш археологик-
топографик экспедицияси томонидан воҳадаги асосий археологик
ёдгорликларнинг, шу жумладан, Ерқўрғоннинг ҳам топографик плани
чизилди
3
.Лекин Ерқўрғон харобаларини ва умуман Қарши воҳасини
доимий экспедиция ёрдамида системали ўрганиш 1970-йиллардангина
бошланиб, унга Р.Ҳ.Сулаймонов раҳбарлик қилди ва бу воҳанинг энг
қадимги тарихига доир кўплаб материаллар қўлга киритилди
4
.
Қарши воҳаси Қашқадарёнинг ўрта оқимида кенг текис воҳага
чиқиб, катта ва кичик ариқларга, каналларга бўлиниб кетиб, қуйи қисмида
чўлга кириб кетган қуруқ ўзандан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Энг қадимги
ва йирик пойтахт шаҳри Ерқўрғон бўлган. Ерқўрғон энг қадимги
даврлардан бошлаб илк ўрта асрлардаги ҳалокатига қадар Қашқадарёдан
сув олган Рудаксой бўйида вужудга келган шаҳарлардан биридир. Уни
антик ёзма манбаларда эслатилган Ксениппа шаҳри билан қиёслашади.
Қадимги шаҳар харобаси ташқи мудофаа девори билан биргаликда
деярли 150 га майдонни эгаллайди. Унинг ички мудофаа девори нотўғри
шаклдаги бешбурчакни ташкил этади ва 34 га дан ошиқроқ майдонни
эгаллайди. Ичкимудофаа девори ташқи томондан хандақ билан ўралган.
Қадимги шаҳарнинг микрорельефида унинг шаҳар дарвозалари анча
аниқ сақланган. Бундай дарвозалардан бири жанубий мудофаа деворининг
шарқий қисмида ва шарқий мудофаа деворининг шимолий қисмида
сақланган.Ерқўрғоннинг ташқи мудофаа девори кўпроқ атрофдаги бўш
майдонларни ўраб туради, унинг илк ўрта асрларда қурилгани маълум.
Лекин унинг устида кейинги давр маданий қатламларининг йўқлиги ташқи
мудофаа девори ҳам мил. ав. мингйиллик ўрталарида тикланганлигидан
далолат беради.Қадимги шаҳар харобасининг ички мудофаа девори
ҳудудида бир қанча муҳим шаҳар тузилмалари ажралиб туради. Жумладан,
шаҳарнинг шимолий мудофаа деворига яқин ерда ҳажми 120x90 м ва
баландлиги 10 м атрофидаги тепа жойлашган. Бу тепани археологлар
“шаҳар ҳокимининг саройи”, деб талқин қилишади.
Шаҳарнинг шимоли-шарқий бурчагида шаҳар ҳокимининг қалъаси,
шаҳарнинг марказий қисмида алоҳида турган 2 та тепа бўлган. Шаҳарнинг
бош ибодатхоналари ва бутун шарқий мудофаа деворига параллел равишда
шаҳарнинг жануби-шарқий дарвозаси билан шимоли-шарқий дарвозаси
ўртасида милоднинг биринчи асрлари ва V-VII асрларга оид кулоллар
1
Тереножкин. Археологическая рекогносцировка.Б. 185-190.
2
Кабанов. Нахшаб.Б. 128.
3
Массон. Столичные города.Б.98.
4
Сулейманов. Древний Нахшаб.
99
маҳаллалари жойлашган.
Бундан ташқари, шаҳар рельефида ички мудофаа девори билан
ташқи мудофаа девори ўртасида алоҳида турган бир нечта тепа ажралиб
туради. Шаҳар структурасида уларнинг ҳам ўз ўрни бор. Жумладан,
шаҳарнинг шимол томонида, биринчи мудофаа девори билан иккинчи
мудофаа девори ўртасида мил. ав. III-II асрларга оид дахма экспедиция
томонидан ўрганилди. Худди шундай алоҳида турган тепа шаҳарнинг
жанубий томонида ҳам топилган бўлиб, у ҳам илк ўрта асрларга оид
мозорлардан бири бўлиб чиқди.
Шаҳарнинг қадимги қатламларини аниқлашда асосан мудофаа
деворлари стратиграфияси ва кулоллар маҳалласида солинган шурфлар
катта
натижалар
берди.Ички
мудофаа
деворларини
ўрганишда
буржларнинг 4 тасидаги қазишма ишлари самарали бўлиб, улардан
биттасида қазишмалар материк қатламгача етказилди (материк – ернинг
инсон фаолияти билан боғлиқ бирон-бир изи бўлмаган қатлами).Мудофаа
деворининг жанубий қисмида ўтказилган қазишма ишларида деворнинг
энг баланд қисмидан пастга томон 12 м чуқурликка тушилди. Бу ердаги
материк қатлам тўқ кулранг қумоқ тупроқдан иборат эди. Бунда ерости
сувининг юзаси деярли шу материк қатлам юзаси билан тенг эди.
Материк қатлам устида 90 смқалинликдаги қўнғир қатлам бўлиб,
унинг орасида юпқа кул ва кулранг қум линзалари кузатилди. Унинг
устида эса 70 смқалинликда қўнғир рангли махсус ётқизилган тупроқ
бўлиб, дастлабки мудофаа девори айнан шу тупроқнинг устига
тикланган.Бу мудофаа деворининг қалинлиги 3 мбўлиб, 7 м баландликкача
сақланган. Бу девор тўғри бурчакли 48-54x32-36x10-15 см ли ғиштдан
кўтарилган, ғишт тайёрланган лойга сомон қўшилган. Мудофаа девори
ички томондан 3 м баландликкача сомон сувоқ қилинган. Деворнинг ички
томонидан 20 смқалинликдаги кул, кўмир ва бошқа чиқиндилардан иборат
маданий қатлам топилди.
Мудофаа деворининг ўзида ва 20 смқалинлиқдаги кул қатлами
ичида мил. ав. мингйиллик ўрталарига оид кўплаб сопол идишлар
парчалари топилди. Улар дастлабки мудофаа девори айнан шу даврда
қурилганлигидан далолат беради.
Унчалик кўп вақт ўтмасдан мудофаа девори пахса девори билан
мустаҳкамланган. Лекин пахса девори билан таъмирланган вақт
ноаниқлигича қолмокда, чунки айнан шу қатламлардан сопол идиш
парчалари топилмаган. Бизнинг фикримизча, пахса девор билан
таъмирлаш Афросиёбда айнан Аҳоманийлар даврига хос бўлиб, ҳатто
деворлар 2-3 мартадан, ҳар гал пахса билан таъмирланган. Шунинг учун
Еркўрғондаги мудофаа деворининг дастлабки таъмирланиши ҳам, худди
Афросиёбдаги каби, айнан Аҳоманийлар даврига тўғри келса керак.
Ерқўрғон ички мудофаа деворининг бошқа қисмларида ҳам энг
қадимги мудофаа девори тўғри бурчакли стандарт ғиштлардан кўтарилган
бўлиб, улар кейинги пайтларда турли қалинликдаги деворлар билан
мустаҳкамланган.
100
Ерқўрғоннинг бошқа қисмларида ҳам стратиграфик қазишмалар
ўтказилган, уларнинг энг асосийси кулоллар маҳалласининг жанубий
қисмида бўлди.Бу ердаги қазишмаларнинг юқори қатламларида кулоллар
маҳалласининг хўжалик хоналари очилган бўлиб, улар мил. V-VI асрларга
тааллуқлидир. Бу маҳаллада стратиграфик шурф солинган бўлиб, унинг
чуқурлиги 9,5 м га етказилди. Ерости суви Ерқўрғонда кейинги йилларда
Амударё суви келтирилиши муносабати билан кўтарилиб кетди ва
солинган шурфнинг 9 мчуқурлигида сув сатҳига тўғри келдик. Лекин
материк қатлами 9 м чуқурликда аниқланди. Материкнинг устида
қалинлиги 20-30 см келадиган кулранг, қумоқроқ қатламлар кузатилди.
Энг муҳими, бу қатламлардан топилган сопол буюмлар деярли 100 фоиз
қўлда тайёрланган ва айримларининг сиртига қизил ёки қўнгир рангли
нақш берилган. Бу қатламлар Ерқўрғон I қатламлари деб аталди. Бу
идишлар мил. ав. X-VIII асрларда Ўрта Осиёнинг деҳқончилик
ҳудудларида кенг тарқаган.
Бу қатламлар устида қадимги турар жой маконининг сатҳи (поли)
кузатилган бўлиб, унинг устига қия ҳолда қалинлиги 1 м атрофида кул ва
ахлат қатламлари ётқизилган. Ундан топилган сополларнинг 40 фоизга
яқини қўлда ясалган, қолганлари цилиндр-конус шаклига эга бўлган
кулолчилик чархларида ясалган идишлардир. Бу қатламлардан топилган
сопол буюмларнинг характерли хусусияти кулоллик чархида ясалган
идишларнинг бўйнига тўлқинсимон шакл берилишида ҳамда идишларнинг
деярли ярми ҳали қўлда ясалишидадир. Бу қатламларни биз Ерқўрғон II
деб атадик. Айнан шундай хусусиятга эга бўлган кулолчилик идишлари
комплекслари Бахтария ҳудудидаги Кучуктепа II, Қизил II, Марғиёнадаги
Ёз II комплексларидаги сополларнинг айнан ўзгинаси. Ўша ҳудудларни
ўрганган тарихчи олимлар кулоллик чархида тайёрланган идишларнинг
айнан шу даврга келиб пайдо бўлишини урбанизм жараёнлари бошланиши
билан боғлашади. Ҳақиқатан ҳам, мил. ав. VIII аср охири-VII аср
бошларига келиб Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги Бахтарияда,
Суғдиёнанинг Қашқадарё водийсида ва Зарафшон дарёсининг юқори
оқимида урбанизация жараёнлари бошланганлигини, яъни қадимги
“Бахтария ирқий-маданий бирлиги” тарқалган ҳудудда эски сополли
маданияти анъаналаринингхалқ хотирасида сақланиб қолган қисми қайта
жонланганлигини кўрамиз.Шунинг учун ҳам кулоллик чархида
тайёрланган дастлабки идишлар цилиндр-конус шаклига эга ва уларнинг
прототиплари ўша сополли маданиятида кўплаб учрайди.
Ерқўрғондаги қадимги урбанизация жараёнлари ривожланишида
ўша солинган шурфнинг яна юқорироқ қисмида 2 м қалинликдаги
оралиқларда юпқа кул ва турли чиқиндилар қолдиқлари, аралаш қатламлар
кузатилдики, бу қатлам пастдаги илгари биз кузатган қатламлардан анча
фарқ қилади. Эндиликда деярли ҳамма идишлар (бундан ошхонада
ишлатиладиган қозонлар мустасно) кулоллик чархида тайёрланади. Улар
цилиндр-конус шаклида, бўйин қисми манжет шаклида ясалиши тўлиқ
одат бўлган.
101
Бундай сопол идишларни тайёрлаш, кўпчилик археологларнинг
фикрига кўра, мил. ав. VI-V асрларга тўғри келади. Маълумки, бу даврда
Ўрта Осиёнинг асосий ҳудудлари Аҳоманийлар томонидан босиб олинган
эди. Худди шу даврда Ерқўрғоннинг ички мудофаа девори ҳудуди тўлиқ
эгалланиб, ҳатто ташқи мудофаа девори доирасида ҳам аҳоли пунктлари
вужудга келади. Ерқўрғоннинг жанубий томонида ташқи мудофаа
деворининг ости қазиб кўрилганда, бу ерда ҳам мил. ав. мингйиллик
ўрталарига доир сопол буюмлар комплекси топилди. Демак, бу даврда
шаҳар кенгайиб, ташқи мудофаа девори ҳудудини тўлиқ эгаллаган.
Ички мудофаа девори ҳудудида шаҳар марказидаги ибодатхонанинг
ости қазиб кўрилганда, бу ерда ҳам тўғри бурчакли ғиштлардан баланд
кўтарилган
платформа
борлиги
аниқланди.Кўктепа
марказидаги
ибодатхонанинг остида, шаҳар ҳокимининг қалъаси остида, шунингдек,
Афросиёбдаги шаҳар ҳокими қалъаси остида ҳам анча баланд кўтарилган
платформалар борлиги эсланса, бу даврлардаги энг йирик монументал
иморатларнинг остини бошқа атрофдаги биноларга нисбатан атайлаб
баланд қилиб кўтариш одат тусига кирганлигини кўрамиз. Бу нарса,
аввало, жамият ҳаётида зардуштийлик дини юксалиб бораётганлигини,
иккинчи томондан, шаҳар ёки давлат раҳбарининг ўрни ҳам тобора
илоҳийлашиб бораётганлигини кўрсатади.Демак, ибодатхона мил. ав.
мингйиллик ўрталаридан бошлаб шаҳардаги ҳаёт бутунлай сўнгунига
қадар, яъни мил. VI-VII асрларгача ўз функциясини йўқотмаган.
Яқинда Ерқўрғоннинг кулоллар маҳалласида катта стратиграфик
шурф солиниб, бу ерда дастлабки аҳоли пунктини ўраб турган, қалинлиги
3 метрли мудофаа девори бўлганлиги аниқланди.Агар Кўктепанинг
марказида ҳам мил. ав. VII асрлардан бошлаб, ҳали ички мудофаа девори
қурилмасдан туриб дастлабки шаҳар структуралари, квадрат шаклидаги,
яъни иккита йирик бино – шаҳар ибодатхонаси мажмуаси ва шаҳар ҳокими
саройи мудофаа деворларининг ичида эмас, балки ўша ички шаҳар
доирасида вужудга келганлигини ва уларнинг ҳар бири алоҳида мудофаа
деворлари билан ўраб олинганлигини ҳисобга олсак, Ерқўрғонда шаҳар
ички мудофаа девори доирасида анча қадимги қатламларнинг чиқиши бу
ерда ҳам шаҳар мудофаа иншоотлари қурилгунга қадар ҳар қайси бино
ўзининг алоҳида мудофаа системасига эга бўлганлигига ишонч ҳосил
қиламиз.
Турар жой маконларининг бундай типлари Қадимги Шарқ
цивилизациялари мисолида кўплаб учрайди. Бахтариянинг Сополли
маданиятига қарашли Жарқўтон илк шаҳар харобасида ҳам ибодатхона ёки
шаҳар ҳокимининг қалъалари алоҳида деворлар билан ўраб олинганлигини
бунга мисол қилиб келтириш мумкин.Демак, Ерқўрғондан топилган,
қалинлиги 3 метрли девор ҳам шу қадимги турар жой макони ҳудудида қад
кўтарган йирик монументал биноларни ўраб турган деворлар бўлиши
керак.Бундан чиқадики, Ерқўрғоннинг ички мудофаа деворидан ҳам
илгари қурилган бошқа девори бор экан. Ўша девор остидан ва ёнларидан
топилган сопол парчаларига қараганда, бу девор мил. ав. VII асрда
102
қурилган.
Шундай қилиб, Ерқўрғон харобалари ўрнида мил. ав. X-VIII
асрларда ўтроқ деққончилик қилиб кун кўрадиган аҳоли пункти бўлган.
Ўрта Осиёнинг марказий ҳудудларидаги энг қадимги шаҳарларга айнан шу
даврда яшаган, ўтроқ деҳқончилик қилиб кун кечирган аҳоли асос солган.
Шу аҳоли Бахтариядаги қадимги қон-қардош аҳоли билан олиб борган
кенг маданий иқтисодий алоқалар натижасида Қарши воҳасининг энг
йирик ва энг қадимги пойтахт шаҳри – Ксениппа вужудга келди.
Ёзма манбалардаги Ксениппа Қашқадарёнинг юқори қисмида
бўлганмиди ёки қуйи қисмидами, деган мунозарали масалага ҳам нуқта
қўйиб, уни айнан Қарши воҳасида бўлган, десак тўғри бўлса керак
1
.
Македониялик Александр бутун Қашқадарё водийсини босиб
олгани билан, бу ердаги ҳаётни сўндира олмади. Салавкийлар ва юнон-
бахтария давлатлари даврларида Жанубий Суғд шаҳарлари эллинизм
оламида иқтисодий ва маданий алоқаларга қўшилиб, ўз тараққиётида
навбатдаги қадамни қўйди.
Хуллас, мил. ав. X-VIII асрларда Суғдиёнанинг асосий деҳқончилик
воҳаларида маданият анча тушкунликка юз тутганини кўрамиз. Одамлар
асосан ертўла ва ярим ертўлаларда яшашган. Яқинда Кўктепадан мил. ав.
XV-III асрларда пахсадан тикланган уйлар ҳам бўлганлиги тўғрисидаги
маълумотларга эга бўлдик. Темир асосий қурол сифатида кундалик ҳаётга
кириб келган бўлса-да, бронза ва тош қуролларни сиқиб чиқара олган эмас.
Энг кўп ва асосий ишлаб чиқариш билан боғлиқ сопол идишлар
асосан қўлда ясалган. Қабилалар деҳқончилик билан бирга чорвачилик
билан ҳам шуғулланишган.
Авестонинг энг қадимги қисмларида Суғд “Гава Сугуда”, яъни
“Суғд қишлоғи” тарзида эслатилади ҳамда олий илоҳ Ахура Мазда
томонидан Эранвеждан кейин яратилган дейилади. Авестода тасвирланган
жамият айнан биз топиб ўрганган Суғднинг илк темир даврига оид
ёдгорликларини эслатади. Унда бирон ерда ҳам шаҳар ёки шаҳар
элементлари эслатилмайди. Ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам йўқ.
Одамлар оддий кулбаларда яшашади. Авестода тасвирланган тоғлар,
водийлар, улардаги шарқираб оққан сувлар айнан Суғдиёна табиатини
эслатади. Шунинг учун биз Авесто мил. ав. X-VIII асрларда Суғдиёна ва
унинг атрофларида яратилган, деб айтамиз.
Мил. ав. VIII аср охири-VII аср бошларидан Бахтария ва
Марғиёнанинг анча илғор шаҳарсозлик анъаналарни таъсири остида
Қадимги Суғдда ҳам урбанизация жараёнлари бошланганини кўрамиз.
Яқин пайтларгача Ўрта Осиёнинг марказий ҳудудларида дастлабки
урбанизация жараёнларини Аҳоманийлар билан боғлашар эди. Чунки жуда
катта ҳудудда тарқаган цилиндр-конус шаклидаги идишлар айнан Ўрта
Осиёнинг Аҳоманийлар босиб олган ҳудудларига тўғри келар эди. Бизнинг
фикримизча, Ўрта Осиёда цилиндр-конус шаклидаги идишларнинг
1
Массон. Столичные города.Б. 5-18; Сагдуллаев. К вопросу; Ртвеладзе.
103
тарқалиши Бахтариядаги Сополли маданияти анъаналарига бориб
тақалади. Айнан ўша маданиятнинг халқ хотирасида сақланиб қолган
элементлари қайта туғилиши натижасида Суғдиёнада мил. ав. VII аср
бошларидан йирик шаҳарлар қурилган, бутун воҳаларни суғорадиган
йирик каналлар илк бор очилган.
Самарқанд шаҳрининг мудофаа деворлари ва арки ҳам айнан мил.
ав. VII аср бошларидан шаклланди.Шаҳарнинг ҳажми ва айниқса, унинг
аркининг катталиги Самарқанд шаҳри дастлабки даврданоқ пойтахт
сифатида шаклланганлигидан далолат беради.
Тарихий манбаларда Қадимги Хоразм ва Қадимги Бахтария
подшоликлари тўғрисида маълумот бор. Лекин Суғд, Суғдиёна
давлатининг бўлган ёки бўлмаганлиги тўғрисида бирон-бир маълумот йўқ.
Археологик маълумотлар бўйича, Афросиёб, Кўктепа, Узунқир ва
Ерқўрғоннинг ҳар бирининг майдони Бахтариядаги ёки Марғиёнадаги
қадимги шаҳарлар майдонидан катта. Бундан ташқари, Самарқанд
аркининг катта майдонни эгаллаши ва жуда мустаҳкам қилиб ўраб
олинганлиги унинг ҳақиқатан ҳам йирик пойтахт шаҳар эканлигидан
далолат беради.Бизнинг фикримизча, Суғдиёна давлатининг маркази
Самарқанд эди. Аҳоманийларнинг қоятошлардаги ёзувларида Суғдиёна
алоҳида ўлка сифатида эслатилади. Аҳоманийлар – дастлаб Кир, кейин
Доро Суғдиёнада бўш дала ва саҳроларни эмас, балки шаҳар ва
қишлоқлари бор ўлкаларни босиб олган.Суғдиёна Аҳоманийлар империяси
таркибига киргандан кейин шаҳарсозлик маданияти ғарбда Бухоро ва
Хоразм томонга, шимоли-шаркда Яксарт бўйларигача кенгайганини
кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |