58
диққатга сазовор. Унинг изланишлари натижасида 1976 йилда “Сармишсой
қоятошларидаги расмлар” номли китоб чоп этилди
1
. Сармишсой расмлари
тўғрисидаги мақолаларни энциклопедия ва
чет эл олимларининг
китобларида ҳам учратиш мумкин. Бу ерда Ўзбекистон-Польша халқаро
экспедицияси аьзолари бир неча йил изланиш ишларини олиб бордилар.
Натижада ҳали фанга номаьлум бўлган кўплаб қоятош расмлари ва бошқа
археологик ёдгорликлар борлиги аниқланди
2
.
Бугунги кунда бу ерда 4000 дан ортиқ расм борлиги аниқланган. Бу
расмларнинг энг қадимгилари мил. ав. IV-III мингйилликларда ишланган
бўлса, кейингилари кеч ўрта асрларда уриб чўкичланган. Қояларда алоҳида
турган ва рақсга тушаётган одамларнинг, камондан ўқ бўшатаётган мерган,
отда чопиб кетаётган чавандоз, осойишта турган узун шохли буқа ва
буғулар, ҳайвонлар шоҳи ҳисобланган шер ва бошқа йирик йиртқичлар,
шунингдек, елиб-югуриб бораётган тоғ такаси каби ҳайвонларнинг
тасвирлари бор.
Сармишсой расмларининг асосий қисми тоғ дараси торайган,
қоятошлар анча силлиқ бўлган, 1-1,5 км масофага чўзилган жойда учрайди.
Маьлумки, Марказий Осиё халқларининг кўпчилигида қадимдан
мўьжизавий нарсалар ва жониворларга, шу
жумладан, тошга сиғиниш
одати бўлган. Бугунги кунда халқимиз орасида эъзозланиб келаётган
Сангижумон, Тошқиз, Тошбулоқ, Қирққиз каби тошларни бунга мисол
қилиб кўрсатиш мумкин. Сармишсой дарасидаги тошлар ҳам бунга яққол
мисолдир. Бу ер қадимги аждодлар ибодат қилган, сиғинган муқаддас
даргоҳ, қадамжо бўлган. У давр кишилари маълум вақтларда бу муқаддас
даргоҳдаги расмли қоялар ёнида ибодат қилиб, диний удумлар, ирим-
сиримларни бажо келтирган бўлишлари керак. Ана шу ирим-сиримлардан
бири қояларга расм чизиш одати бўлган, дейиш мумкин. Баъзи этнографик
маълумотларга қараганда, қояларга ва ҳар хил буюмларга ишланган
расмлар кишиларга бахт келтиради, чорва моллари ва ёввойи ҳайвонлар
туёғини кўпайтиради, уларни ҳар
хил касалликлардан асрайди, деб
ҳисобланган.
Сармишсойдаги турли даврларга мансуб бўлган сон-саноқсиз
расмлар, хилма-хил манзаралар ҳиссий гўзаллик учун ёки бекорчиликдан
безаш учун ишланган эмас, албатта. Алоҳида-алоҳида ишланган расмлар
ҳам, айрим воқеа ва ҳодисаларни ифода этувчи манзаралар ҳам қадимги
давр кишиларининг ибтидоий тушунчалари ва диний эътиқодлари билан
боғлиқ бўлган сеҳрли маьнони англатади. Шунга ўхшаш
фикрларни
археология, этнография ва тасвирий санъатга оид кўпгина адабиётларда
учратиш мумкин.
Расмларнинг мазмуни, мавзуси, тузилиши, жойлашишига қараб
ҳукм чиқарилса, улар ибтидоий кишилар томонидан афсунгарлик,
сеҳргарлик ва яна қандайдир диний мақсадларда ишланганлигига амин
1
Кабиров. Сармишсойнинг.
2
Sztuka Naskalna.
59
бўлиш мумкин. Лекин уларнинг негизида ўша давр кишиларининг
турмуши, машғулоти билан боғлиқ бўлган ҳаётий воқеалар ётишини ҳам
унутмаслик керак.
Юқоридаги фикрлардан ташқари, Сармишсой расмлари қадимги
аждодларимиздан қолган нафис санъат намуналари бўлиб,
тасвирий
саньатнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Умуман олганда, қоятош
расмларидан олдин ишланган тасвирий санъат намуналари бизда
учрамайди. Демак, Сармишсой қояларидаги расмлар Ўзбекистон ҳудудида
мавжуд бўлган энг қадимги тасвирий санъат намуналаридан биридир.
Уларнинг энг қадимгилари кейинги тош-неолит ва бронза даврлари билан
боғлиқдир. Бу ерда сак-скиф ва ундан кейинги даврлар расмлари кўплаб
учрайди. Сармишсойда
қоятош расмларидан
бошқа археологик
ёдгорликлар ҳам кўплаб учрайди. Изланишлар натижасида бу ердан
қадимги одамлар яшаган ғорлар, уларнинг тош қуроллари, тепа ва
қўрғонлар, мозорлар, муғхона, қурумлар, остадон қолдиқлари топилди.
Бундан ташқари, бу ерда ҳар хил даврларга оид кўплаб сопол идишлар
қолдиқлари, эски ғиштлар, ёрғучоқлар ва бошқа
археологик топилмалар
борлиги аниқланди. Сармишсойда қадимги ирригация тармоқлари излари
ҳам жуда яхши кўзга ташланади. Бу ердан ўрта асрларга тааллуқли 10 та
сув тегирмони харобалари топилди.
Шундай қилиб, Сармишсой расмларини Марказий Осиё ҳудудида
маълум бўлган қоятош ёдгорликларининг гултожи, дейиш мумкин.
Хушманзара табиати, зилол суви ва сой узра қад кўтарган сервиқор
қоялари
билан
кишини
мафтун
этадиган
Сармишсой
дараси
аждодларимиздан қолган қимматли маълумотларни келажак авлод учун
сақлаб келаётган очиқ осмон остидаги музейдир.
Do'stlaringiz bilan baham: