49
дастлабки маълумотлар XX аср бошида М.В. Баярунас тадқиқотлари жараёнида
қўлга киритилган археологик манбалар ҳисобланади. Кейинги тадқиқот ишлари
Е.Бижанов, А.В.Виноградов, В.Шолоховлар томонидан ўтган асрнинг 50-
60-йилларида бажарилган бўлиб, бунда мезолит-неолит даври моддий
маданиятига оид қимматли манбалар қўлга киритилган ва давр хусусиятлари
атрофлича тадқиқ этилган
1
.
Ибтидоий маконларнинг асосий қисми йирик ҳавзасимон чўкмалар
ҳамда ўзансимон воҳалар ён қирғоқлари бўйлаб жойлашган. Хусусан, Чурук,
Айдабал, Оқтайлоқ, Истай каби йирик чўкмалар атрофида узоқ муддатли ҳамда
вақтинча фойдаланилган маконлар топилган. Маконларнинг деярли ҳеч бирида
маданий қатлам сақланмаган.
Устюрт неолит маконлари тош буюмлари парақали, микролитли
(геометрик шаклдаги) индустриядир. Лекин илк неолит ёдгорликлари моддий
маданиятида тош учириндиларидан ясалган қуроллар салмоғи кўпроқ.
Е.Баженов бу археологик манбаларни таҳлил этиб, уч тараққиёт босқичини
ажратади: 1. Мезолит сўнгги босқичлари ва илк неолит даврига мансуб
ёдгорликларОқтайлоқ-1, Чурук-2,7, Сулама ва бошқалар бўлиб, мил. ав. VI-
Vмингйилликлар биринчи ярмига оиддир. 2. Ривожланган неолит даври
ёдгорликлариОқтайлоқ-4,5, Қўшхотин, Дахли, Сумбетимер ва бошқалар (мил.
ав. V-IVмингйилликлар бошлари). 3. Неолит сўнгги босқичлари маконлари
Чурук гуруҳи, Сам-1,4, Қўшбулоқ, Каскажал, Оқтумшуқ ва бошқалар бўлиб,
мил. ав.IV мингйиллик -IIIмингйиллик бошларига тааллуқлидир. Сопол
буюмларга горизонтал ўйма нақшлар солинган. Кўплаб чиғаноқлардан ясалган
тақинчоқлар топилгани ҳам муҳимдир.
Тадқиқотлар кўрсатишича, Устюрт неолит жамоалари қўшни Шарқий
Каспийбўйи, Жойтун, жануби-ғарбий Қизилқум жамоалари билан яқиндан ўзаро
маданий алоқада бўлишган. Шунингдек, Устюрт неолит жамоалари ўз
жойлашиш минтақаларидан келиб чиқиб, бир томондан, Жанубий Урал, Ғарбий
Қозоғистон ҳудудлари, иккинчи томондан эса, Оролбўйи, Қизилқум ва Шарқий
Каспийбўйи ҳудудлари ўртасида боғловчи бўғин ролини ўйнаганлиги ҳам
эҳтимолдан холи эмас. Албатта, маълум маънода Устюрт неолит жамоалари
моддий маданияти шаклланишида бу ҳолатнинг ҳам таъсири бўлган. Устюрт
неолит жамоалари моддий маданиятлари илдизи маҳаллий мезолит жамоалари
(Шарқий Каспийбўйи мезолит ёдгорликлари) маданиятлари бағридан ўсиб
чиққанлиги эътироф қилинмокда. Уларнинг хўжалик асослари, машғулотлари
эса овчилик, термачилик, яъни ўзлаштирма хўжаликдан иборат бўлган
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: