Ўзбекистон табиий


Таянч термин ва тушунчалар



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/90
Sana23.09.2022
Hajmi1,72 Mb.
#849980
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90
Bog'liq
Xasanov I. O\'zbekiston tabiiy geografiyasi 1-qism

Таянч термин ва тушунчалар: 
мўътадил, субтропик 
минтақа, кенглик, субтропик ҳаво массалари, қуруқ совуқ ғарбий 
шамол, чала чўл, қуруқ дашт, шимолий кенглик, ғарбий чекка 
нуқта, шарқий чекка нуқта, шарқий узоқлик, географик узунлик,
плато, географик-стратегик ярим орол, хомашѐ, потенциал заҳира,
сиѐсий ва иқтисодий харита, шарқ дарвозаси, рельеф, географик 
ўрни, материк, очиқ денгиз, типик континентал, оқимсиз ўлка, 
эрозия, базис, ботиқ, қир, адир, доимий қор ва музлик, горизонтал, 
табиий зона, яйлов, нивал минтақ, тектоник, зилзила, гидрографик 
берк ҳудуд.
 
Географик номлар:
 
Амударѐ, Сирдарѐ, Шимолий Муз, Ҳинд, 
Атлантика, Тинч океанлари, Арктика, Украина, Қозоғистон, 
Туркманистон, Қоржантоғ, Угам тизма, Қир ғизистон, Писком, 
Чотқол тоғ тизмалари, Фарғона, Олой тоғ, Тожикистон, Қурама, 


36 
Туркистон, Ҳисор тизмалари, Яқин Шарқ Осиѐ-Тинч океан 
минтақаси, Ҳиндистон ярим ороли, Сибир, Ўрта денгиз, Устюрт.
 
Савол ва топшириқлар: 
 
1. Ўзбекистоннинг географик ўрни, чегаралари ҳқида маълумот 
беринг. 
2. Ўзбекистон табиатининг ўзига хос хусусиятлари ҳқида 
гапириб беринг. 
3. Ўзбекистон табиатига умумий тавсиф беринг. 
 
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ, 
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ ВА СЕЙСМИКЛИГИ 
 
 
4. 
. геологик Харита
Стратиграфияси ва литологияси
.
Ўзбекистоннинг геологик 
тузилиши жуда мураккаб, унинг ҳудудида протерозой эрасидан то 
тўртламчи давргача ҳосил бўлган чўкинди, магматик ва метаморфик 
тоғ жинслари мажмуи учрайди. Протерозой ва полеозой тоғ 
жинслари бурмаланган ва жуда кўп ѐриқлар билан парчалаб 
юборилган. Тоғли ҳудудларда, қолдиқ тоғларда бу тоғ жинслари ер 
юзасига чиқади, Турон плитасининг текисликларида ва тоғлар 
орасидаги ботиқларда эса бу жинслар катта чуқурликларда ѐтади ва 
устини мезозой ва қайнозойнинг чўкинди тоғ жинслари қоплаган. 
Протеразой ѐтқизиқлари Ўзбекистонда Писком тоғ тизмасида, 
Ҳисор тоғ тизмасининг жануби- ғарбий тармоқларида ва Марказий 
Қизилқумда борлиги аниқланган. Бу ѐтқизиқлар Писком тоғ 
тизмасида гнейслардан (350 м), Ҳисорда гнейслардан, кристаллашган 
сланецлардан, 
Марказий 
Қизилқумда 
асосан 
сланецлардан, 
гнейслардан, доломитлардан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги 
3000-3500 метрга боради. 
Палеозой ѐтқизиқлари туркуми асосан антикли норийларнинг 
ядроларида тарқалган бўлиб, бу эрадаги ҳамма давр ѐтқизиқларидан 
ташкил топган. 
Кембрий ѐтқизиқлари Туркистон тизмасининг ғарбий чеккасида, 
Писком дарѐси ҳавзасида, Ҳисор тоғ олди ҳудудларида ва бошқа 


37 
ерларда аниқланган бўлиб, кучли метаморфиклашган кремнийли 
сланецлардан, кристаллашган оҳактошлардан, аргиллитлардан, 
қумтошлардан, конгломератлардан ташкил топган. Улар қопламининг 
қалинлиги 4000 метргача боради. 
Ордовик ѐтқизиқлари Туркистон, Зарафшон, Нурота, Зиѐвуддин-
Зирабулоқ тоғларида, Чотқол-Қураманинг шимолий тармоқларида 
аниқланган. Улар алевролитлардан, қумтошлардан, аргиллитлардан, 
кварцитлардан ва оҳактошлардан иборат бўлиб, қопламининг 
қалинлиги 400-700 метрни ташкил этади.
Силур ѐтқизиқлари палеозой гуруҳи ѐтқизиқлари ичида катта 
майдонни эгаллайди ва ѐтқизиқларининг ранг-баранглиги билан 
ажралиб туради. Улар, масалан, Чотқол-Қурама, Туркистон ва Ҳисор 
тоғ тизмаларида, шунингдек Нурота тоғларида алевролитлар, 
қумтошлар, сланецлар, оҳактошлар, доломитлар, мармарлар, 
конгломератларнинг 
аралашмасидан 
ташкил 
топган 
бўлиб, 
қатламининг қалинлиги 3000 метрга боради. 
Девон даври ѐтқизиқлари Чотқол-Қурама, Зирбулоқ-Зиѐвуддин, 
Марказий Қизилқум, Султонувайс тоғларида кенг тарқалган бўлиб, 
асосан карбонатли жинслар-доломит, оҳактош, мармар ва қаттиқ 
мергеллардан ташкил топган.Қатламининг қалинлиги 3500 метргача 
боради. 
Тошкўмир даври ѐтқизиқларининг литологик таркиби жуда ҳам 
хилма-хил ва қопламининг қалинлиги 4500-5000м бўлиб, оҳактошлар, 
доломитлар, 
мергеллар, 
кремнийли 
сланецлар 
ва 
бошқа 
ѐтқизиқлардан иборат, улар қатламлари ўзаро алмашиниб туради. 
Баланд тоғли ҳудудларда тошкўмир даври ѐтқизиқлари оҳактошнинг 
қалин қатламларидан иборат. Унда бокситнинг юпқа қатламлари ва 
линзалари учрайди. Чотқол, Қурама, Туркистон ва Олой тизмаларида 
бу давр ѐтқизиқлари қалин бўлиб, 4500 метргача боради. 
Пермь ѐтқизиқларининг Чотқол, Қурама, Ҳисор ва бошқа тоғ 
тизмаларида, шунингдек Сурхондарѐ ва Амударѐ ботиқларида 
тарқалганлиги аниқланган. Улар асосан конгломератлар, қумтошлар, 
алевролитлардан иборат бўлиб, ораларида оҳактошлар, порфирлар, 
туфларнинг қатламлари учрайди. Бу давр ѐтқизиқларининг умумий 
қалинлиги 500 метрдан 2500 метргача боради. 
Ўзбекистонда мезозой эрасига мансуб қатламларда бу эранинг 
барча даврлари ѐтқизиқлари ажратилган. 
Триас даври Жанубий Фарғонада, Ҳисорнинг жанубий 
тармоқларида, 
Ўзбекистоннинг 
шимоли-ғарбий 
ҳудудларида 


38 
аниқланган. Лекин бу қатламларнинг литологик тузилиши хилма-хил 
бўлиб, уларнинг асосини конгломератлар, қумтошлар, гиллар, 
алевролитлар ташкил этади, қатламларининг қалинлиги 250-280 
метргача боради. 
Юра даври ѐтқизиқлари Ҳисорнинг шимолий ѐнбағрида ва 
жануби-ғарбий тармоқларида кўмир қатламларидан, Фарғона 
конгломератларидан, Қуйи Амударѐ ва Устюртда гилли-қумоқли, 
Ғарбий Ўзбекистонда аргелитлардан ташкил топган бўлиб, қалинлиги 
100-300 метргача боради. 
Бўр даври ѐтқизиқлари Ўзбекистоннинг деярли ҳамма ерида 
ажратилган ва уларнинг таркиби хилма-хилдир. 
Кайнозой туркумига кирувчи палеоген, неоген ва тўртламчи 
давр ѐтқизиқлари Ўзбекистонда кенг тарқалган. 
Палеоген ўз навбатида палеоцен, эоцен ва олигоцен 
ѐтқизиқларидан ташкил топган. Палеоцен ѐтқизиқлари қумтош, гил, 
алевролит, оҳактошлардан иборат, қалинлиги Устюртда 50 метргача 
боради. Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида эса 
қатламлари қалинлиги 160 метргача бориб, у оҳактошлар ва 
доломитлардан иборат. 
Эоцен ѐтқизиқлари Устюртда, Қуйи Амударѐда қумтош ва 
оҳактошлардан (қалинлиги 2-25м), Қизилқумда, Тошкент атрофида 
асосан гиллардан (1-30м), Фарғона водийсида гипслашган гиллардан 
ва қумлардан иборат. 
Олигоцен ѐтқизиқлари эоценга нисбатан камроқ ҳудудларда 
аниқланган бўлиб, асосан гиллардан, қумтошлардан алевролитлардан 
иборат бўлиб, қалинлиги 10 дан 150 метргача етади. 
Неоген ѐтқизиқлари Ўзбекистонда кенг тарқалган. Устюртда 
қумтошлар, гиллар, алевролитлар, қумлар, оҳактошлар ва 
мергеллардан иборат қатламлар ҳосил қилган. Қалинлиги 75 метргача 
боради. Қизилқумда неоген ѐтқизиқлари анча қалин (150 м) бўлиб, 
гиллардан иборат. Ҳисорнинг жануби-ғарбий тармоқларида, Фарғона 
водийсида унинг литологик таркиби хилма-хилдир. 
Тўртламчи давр ѐтқизиқлари келиб чиқишига кўра асосан 
континентал аллювиал, аллювиал-пролювиал, пролювиал ва 
делювиал бўлиб, литологик тузилиши ва қатламининг қалинлиги 
турли жойда турлича. Аллювиал ѐтқизиқлар асосан йирик дарѐ 
водийларида кенг тарқалган бўлиб, конгломератлар, шағаллар ва 
қумлардан иборат, усти унча қалин бўлмаган лѐссимон гил жинслари 
билан қопланган. Аллювиал-пролювиал ѐтқизиқлар тоғлар ва тоғ 


39 
олди текисликларидаги дарѐ ва сой ѐйилмаларида тарқалган ва 
конгломератлар, шағаллар ва лѐссимон жинслардан ташкил топган. 
Пролювиал ѐтқизиқлар вақтинча оқар сув олиб келган майда 
шағаллар ва лѐссимон жинслардан таркиб топган бўлиб, тоғ 
этакларида кенг тарқалган. Делювиал ѐтқизиқлар асосан чақиқ 
жинслардан, лѐссимон гиллардан иборат бўлиб, тоғлар ѐн 
бағриларида, дарѐ водийларида тарқалган. 
Ўзбекистон 
ҳудудидаги 
тўртламчи 
давр 
ѐтқизиқлари 
Ю.А.Скворцов, Ғ.А.Мовлонов ва бошқалар томонидан стратиграфик 
бўлиниш схемасига кўра 4та комплексга-Нанай, Тошкент, Мирзачўл, 
Сирдарѐ комплексларига ажратилган.
1.Нанай комплекси 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish