Ўзбекистон табиий



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/90
Sana23.09.2022
Hajmi1,72 Mb.
#849980
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   90
Bog'liq
Xasanov I. O\'zbekiston tabiiy geografiyasi 1-qism

3. (
табиий Харитa
)
 
Ўзбекистон чегаралари асосан қуруқликдан, озгина қисми 
Амударѐ ва Орол денгизи орқали ўтади. Унинг узунлиги 5300 км дан 
ортиқроқ бўлиб, шундан 2100 км. дан кўпроғи Қозоғистонга тўғри 
келади. Бу чегара шимолда, шарқда ва шимолий-ғарбда текисликлар 
ва платолар орқали, унинг энг чекка жануби-шарқий қисми 
Қоржантоғ ва Угам тизмалари орқали ўтади. Шарқда Қирғизистон 
билан чегара эса Писком, Чотқол тоғ тизмалари, Фарғона ва Олой тоғ 
тизмаларининг этакларидан, Тожикистон билан эса Қурама, 
Туркистон, 
Зарафшон, 
Ҳисор 
тизмалари 
бўйлаб 
ўтади. 
Ўзбекистоннинг жанубий чегараси Амударѐ орқали ўтиб, уни 
Афғонистондан ажратса, ғарбий ва жануби-ғарбий чегараси асосан 
текисликдан ўтиб, Ўзбекистонни Туркманистондан ажратиб туради.
Ўзбекистон чегарасининг асосий қисми текисликларга тўғри келиши 
транспорт ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун қулайлик 
туғдиради. Ўзбекистон халқаро алоқаларни йўлга қўйиш нуқтаи-
назаридан ва ўз тараққиѐт истиқболлари жиҳатидан анча ўзига хос 
географик-стратегик мавқега эга. Қадим замонларда Шарқ билан 
Ғарбни боғлаб турган Буюк Ипак йўли Ўзбекистон орқали ўтган. Бу 
ерда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ҳамда турли 
маданиятларнинг бир-бирини бойитиш жараѐни жадал кетган. 
Бугунги кунда ҳам Европа ва Яқин Шарқдан Осиѐ-Тинч океан 
минтақасига олиб борадиган қуруқликдаги йўллар шу ерда кесишади. 
Ўрта Осиѐ давлатлари Ҳиндистон ярим оролини Россия ва Европа 
билан боғлаб туради. Ўзбекистон ўзининг мавжуд ва потенциал 
табиий ҳамда хомашѐ заҳиралари билан ҳозирдаѐқ-XXI асрда 
дунѐнинг сиѐсий ва иқтисодий харитасида алоҳида аҳамият касб 
этмоқда. Ўзбекистон бугунги кунда қўшни давлатлар ўртасида 
боғловчи ҳалқа вазифасини ўтамоқда. Ўрта Осиѐнинг маркази бўлган 
Тошкент, рамзий қилиб айтганда, Шарқ дарвозаси ҳисобланади. 
Бироқ тоғлик рельефи ва ҳозирги вақтда асосий иқтисодий 
алоқалар денгиз транспортида олиб борилаѐтганлиги оқибатида 
республикамизнинг географик ўрни қадимги қулайликни анча 
йўқотган. Лекин келажакда жуда йирик транспорт самалѐтларининг 
қўлланишига ўтилганда Ўзбекистон Евросиѐ материгининг ўртасида 
жойлашган географик ўрни туфайли яна қулай мавқега эга бўлади.
Ўзбекистоннинг географик ўрнига боғлиқ бўлган ўзига хос табиий 
географик хусусиятлари ҳам мавжуд. Улар қуйдагилардан иборат. 


34 
1.
Ўзбекистон ички ўлка бўлиб, Евросиѐ материгининг 
марказида, субтропик ва мўътадил минтақаларнинг чўл зоналарида, 
субтропик иқлимли Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари кенгликларида 
жойлашган. Аммо Ўзбекистон табиий шароити Ўрта денгиз бўйи 
мамлакатлариникидан анча фарқ қилади, чунки Ўзбекистон океан ва 
очиқ денгизлардан жуда узоқда жойлашган. Энг яқин илиқ Ҳинд 
океанининг таъсири ўртада баланд тоғлар бўлгани учун сезилмайди. 
Аксинча анча олисда жойлашган Шимолий Муз океани ҳамда 
Сибирнинг қуруқ ва совуқ ҳаво массалари Ўзбекистон шимолида 
табиий тўсиқ-баланд тоғлар бўлмаганлиги учун бу ерга бемалол 
кириб келади. Атлантика океани ва Ўрта денгиз жуда узоқда бўлса 
ҳам ғарбий шамоллар туфайли Республикамиз табиатига анча кучли 
таъсир кўрсатади. Ўзбекистон ҳудуди ички ўлка бўлганлигидан бу 
ерда типик континентал иқлим таркиб топган. Республика мўтъадил, 
унинг марказий ва жанубий қисмлари субтропик иқлим 
минтақаларида жойлашган. Ўзбекистоннинг мўътадил минтақадаги 
қисми Устюртда, Оролнинг қуриган қисмида, Амударѐ этаги, 
Қизилқумда иқлим қурғоқчил, анча совуқ. Субтропик минтақадаги 
Қашқадарѐ ва Сурхандарѐ водийларида эса ѐз қуруқ, иссиқ, қиш 
нисбатан илиқ бўлади. Ўзбекистонда асосан чўл, воҳа, тоғ 
ландшафтлари кўпчиликни ташкил этади. Иқлимда ўзига хос 
кескинликлар мавжуд. Чўлларда ѐғин миқдори 70-80 мм дан тоғларда 
1000 мм гача боради. Қишда шимолда 35
0
-40
0
ли совуқлар, ѐзда эса 
жанубда 50
0
ли жазирама иссиқлар кузатилади. 
2.
Ўзбекистон ҳудуди берк ҳавзадан, яъни «оқимсиз ўлкадан» 
иборат. Дарѐларнинг биронтаси ҳам очиқ денгизларга етиб бормайди 
ва улар билан боғланмаган. Бу дарѐлар республика ҳудудидаги 
кўлларга қуйилади ѐки суви суғоришга сарфланиб, тугаб қолади. 
Бинобарин, Ўзбекистон кўллари ва текисликлар эрозия базислари 
ҳисобланади. 
3.
Ер юзининг ўзига хослиги Ўзбекистон ҳудуди келиб 
чиқиши ва ѐшига кўра мураккаб рельефга эга бўлиб, у текислик ва 
ботиқлардан, плато ва қирлардан, адирлардан, ўртача баландликдаги 
тоғлар ва доимий қор ва музликлар билан қопланган баланд 
тоғлардан иборат. Ўзбекистонда текислик ва тоғлар бир текисда 
жойлашган эмас. Жануби, жануби-шарқини тоғлар ишғол қилган. 
Улар майдони Ўзбекистон майдонининг 21,3% ини ташкил этади. 
Улардан ғарбда, ва шимолда текислик, плато, қирлар жойлашган. 
Улар республика майдонининг 78,7 % ини эгаллаган. Тоғ 


35 
системалари ўзларининг тармоқлари билан Ўзбекистоннинг текислик 
қисмига кириб бориб, унинг табиий шароитининг шакилланишига 
таъсир кўрсатган. 
4.
Ўзбекистон ҳудуди ўзига хос горизонтал табиий 
зоналарнинг мавжудлиги ва уларга мос келадиган баландлик 
минтақаларининг 
ривожланганлиги 
билан 
ажралиб 
туради 
Текисликларда чўл ва чала чўл ландшафтлари ривожланган. 
Тоғларда эса чўл ва даштлардан тортиб, баланд тоғ яйловлари ва 
нивал минтақаларгача мавжуд. 
5.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми тектоник фаол ва 
кучли зилзила райони ҳисобланади. Қадимги тоғларнинг 
кўтарилаѐтганлиги билан ажралиб туради. 
6.
Ўзбекистон кескин табиий тафовутлар ўлкаси. Ҳудудининг 
таркиб топишидан тортиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсигача, 
табиатининг барча компонентлари республика ҳудудининг турли 
қисмларида кескин фарқ қилади.
7.
Ўзбекистон фақат гидрографик берк ҳудуд бўлиб 
қолмасдан экологик шароити жиҳатидан ҳам берк ҳудуддир. Ҳеч 
қандай чиқинди республикамиздан ташқарига чиқиб кетмайди. Бу 
хусусият ўлкада хўжаликнинг турли соҳаларини ривожлантиришда 
албатта диққат марказида туриши лозим. 
8.
Ўзбекистон жаҳон фани, маданияти, манавиятини 
ривожлантиришда катта ҳисса қўшган жуда кўп алломалар 
ватанидир (машҳур алломалардан кимларни биласиз). 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish