Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш шартлари



Download 2,11 Mb.
bet19/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш шартлари.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг алоҳида жиҳатлари ва уларни амалга ошириш шартлари 1-жадвалда келтирилган.
Шахсга йўналтирилган таълим шароитида, биз таълим берувчилар ўқув жараёнида анъанавий тизим пайтидагидан моҳияти кам бўлмаган ўзгача рол ва функциясига эга бўламиз. Агар, анъанавий таълим пайтида, биз билим субъектини ва билимнинг энг компетентли манбаси бўлган дарслик билан бирга назорат қилувчи ролида бўлсак, таълимнинг янги парадигмаси пайтида эса, таълим олувчиларнинг мустақил фаол билиш фаолиятининг ташкилотчиси, компетентли маслаҳатчи ва ёрдамчиси ролида намоён бўламиз.
Шахсга йўналтирилган таълим мазмунини технологиялаштириш асосан ўқув ва дидактик материалларни ишлаб чиқишни, талаба шахсининг ривожланишини назоратга олиш ишларини қайтадан кўриб чиқишни кўзда тутади. Технологиялаштириш талабага ўқув материа-лининг мазмунини ўзи танлашига, ўз-ўзини баҳолашга имконият яратади.
Касбий ва педагогик маҳоратимизни, фақатгина таълим олувчиларнинг билимлари ва маҳоратларини назорат қилишга эмас, балки БМК- билим, кўникма ва малака, билиш ҳамда қўллашда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни ўз вақтида бартараф этишга малакали ҳаракатларимиз билан ёрдам беришимиз учун, уларнинг фаолиятини ташҳис қилишга йўналтиришимиз керак. Ушбу рол, анъанавий таълимдагига нисбатан анча мураккаб ва биздан юқори маҳорат талаб қилади.
1-жадвал

Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий назорат ҳолати



Амалга ошириш шартлари

Таълим олувчиларнинг шахси-таълим тизимининг мақсади, нуфузи субъекти, ўқув жараё-нининг марказий фигураси.

Таълим олувчи шахсининг ҳар томонлама эркин ва ижодий ривожланиши учун етарли шароитларни таъминлаш, унинг табиий имкониятларини амалга ошириш.
Таълим берувчи томонидан таълим олувчи шахсини қабул қилиш: унинг - мақсадларини, ҳаяжонларини, қизиқиш-ларини, қарашларини, муносабатларини, уларни қимматли хусусият сифатида тан олиш, уларга ишониш, унинг кучи ва имкониятларига ишониш.

Таълим жараёнининг барча қатнашчиларини тўлақонли ривожланиши:
Ўқитиш жараёнини инди-видуаллаштириш ва диффе-ренциялаштириш: касбий тайёргарлик йўналишлари бўйича ДТС талабларига риоя қилган ҳолда таълим олувчи шахси ривожланишига йўналтириш.

Таълим технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида қуйидагиларни ҳисобга олиш:

  • ушбу билим соҳасидаги билимдонлик даражасини ва шахс маданиятининг умумий ривожланганлик даражаси;

  • таълим олувчининг психологик-физио-логик хусусиятларини.

Ҳар бир таълим олувчи учун, ўқув дастурига нисбатан индивидуал характерга эга бўлган ўқитиш дастурини тузиш унинг индивидуал хусусиятларига асосланади ва унинг имкониятларига, ўқитиш таъсири остида унинг динамик ривожланишига нозик мослашади; унга ўзлигини англашга, ўзлигига аниқлик киритишга, ўз-ўзини ривожлантиришга ва ўзининг имкониятларини амалга оширишга ёрдам беради.
Таълим олувчининг шахсий ривож-ланишини аниқлаш, кейин эса уни ривожланиш истиқболларини ёки сўнишини коррекция қилиш учун объектив назорат ва ташҳис қилиш.

Таълим олувчининг психо-логик - касбий ва шахсий хусусиятларини, қобилият-ларини ҳисобга олиш.

Таълим берувчининг умумий педагогик маҳоратини, ўз-ўзини ривожлантиришини нафақат профессионал сифатида, балки шахс сифатида ҳам ривожланиш техно-логиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи диологик ёндашув:

  • Ўқув жараёни қатнашчи-ларининг субъектив ўзаро ҳаракати.

  • Ўқув жараёни қатнашчи-ларининг эркинлик даража-сини ошириш.

  • Шахсни ўз-ўзини фаоллаш-тиришини ва ўз-ўзини баҳолаш.

Ўқув жараёнини таълим берувчи ва таълим олувчининг диалоги сифатида қуриш ҳамда уни ҳамкорликдаги дастурли фаолиятига йўналтириш.

  • таълим берувчининг вазифаси;

  • таълим олувчи билан шахсий-тенг ҳуқуқли позицияни ўрнатиш;

  • таълим олувчини нафақат ўқитиш, балки уни ривожланишига рағбатлантириш, унинг мустақил ҳаракатлар бажаришига шароит яратиш;

  • таълим олувчиларда мустақил тафаккур юритишга, мустақил режалаштириш ва муаммоларни ечиш йўлларини таклиф қилиш, олинган натижаларни баҳолаш ва ёки текширишга тайёргарликка моти-вацияни шакллантириш.

Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • ҳолатли лойиҳалаштириш;

  • мазмунли изланувчан диолог;

  • ўқув вазифаларини ҳаётий муаммо-ларининг матнига қўшиш;

  • таълим олувчиларда мустақил ўқиш, ўз-ўзини аниқлаш, мустақиллик, ўзининг имкониятларини амалга ошириш ва ўз-ўзини тақдим этиш қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратиш.

Ўқув жараёни қатнаш-чилари фаолиятини шахсни мотивациялаштириш билан таъминлаш.

Ушбу мақсад ўқитиш ва шахсни ривожлантириш, таълим берувчи ҳамда таълим олувчи учун ҳаётий ҳамда касбий моҳиятга эга бўлганда, ушбу фаолиятга нисбатан мустаҳкам қизиқиш пайдо бўлганда, ўқиш ва ривожланиш шахснинг ҳаётий эҳтиёжига айлангандагина эришилган деб ҳисобланиши мумкин.

Шахсга йўналтирилган таълимни амалга оширишда педагогик таъсирлар шахсни шакллантиришга қаратилган. Ана шу жараённи тушуниш асосий иш ҳисобланади. Бунга эса талабалар қаршилик кўрсатадилар. Шахсга йўналтирилган таълим турли хусусиятларга эга бўлган шахсни шакллантириш билан шуғулланмайди.
Шахсга йўналтирилган таълим қуйидаги тамойилларга таянади:

  • шахснинг мавқеи тан олинади, субъектив тажриба тарқатувчи сифатида талаба фаол қатнашади ва ўз-ўзини баҳолайди;

  • таълим жараёнида ҳар бир талабанинг субъектив тажрибаси кўзда тутилади;

  • талабанинг шахс сифатида ривожланиши фақатгина унинг меъёрий фаолияти билан шуғулланишдангина қониқмайди, доимий равишда тажриба орттириб ўз қобилиятини ривожланиш манбаини кенгайтириб боради.

Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган таълимни субъект таълимидек аниқлаш мумкин, чунки у ташкил этилиш, аниқланиш ва ривожланишга муҳтож.
Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш қуйидаги шарт-шароитлар ва талаблар билан қондирилиши керак:

  • таълим жараёнида барча субъектларни ривожлантириш, талабалар усталар, ўқитувчилар, бошқарув ходимлар учун шароит яратиб бериш;

  • таълими жараёнида шахснинг касбий керакли зарур хислатларига эътибор бериш ва уларни ривожлантириш;

  • шахсни ривожлантиришнинг замонавий педагогик ва психологик технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этиш;

  • таълим субъектларини ҳимоя қилиш, талабалар ютиб чиқишлари учун вазиятлар ташкил этиш;

  • таълим субъектларини касбий ривожлантириш учун ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш, доимий ва тез ташхисини ташкил этиш;

  • табақалаштирилган таълимни ривожлантириш, чунки у талабанинг ўзини аниқлашида ва ривожланишида катта рол ўйнайди ҳамда кенг миқёсда тадбиқ этилади;

  • кенг кўламда шароитлар яратилиш, кўп амалий иш бажарувчи устахоналар, тажриба хоналари, ўқув хоналари ташкил этиш;

  • шахснинг асосий хусусиятларини, шунингдек бўлажак мутахассиснинг касбий хислатларини белгилаш.


Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish