Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Машғулотларни ташкил этиш шакллари



Download 2,11 Mb.
bet51/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

5. Машғулотларни ташкил этиш шакллари.
Таълим олувчиларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолият-ларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар кичик гуруҳларда ҳамда индивидуал шаклда олиб борилиши лозим. Индивидуал шакл асосан ижодий топшириқларни бажаришга йўналтирилади. Ҳар бир талаба ўзининг индивидуал (жисмоний, психик ва б.) хусусиятларига эгаки, бу унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади. Педагогнинг бу хусусиятларни ўрганиши ва инобатга олиши ўқитиш сифатини ошириш ҳамда ҳар бир талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратади.
Педагог талабаларнинг дарслардаги ва ишлаб чиқариш таълими вақтида устахоналардаги ишини, уй вазифаларини бажаришини кузатади, уларнинг билими, ёзма ишлари ва ижодий иш сифатида тайёрлаган буюмларини текширади, маслаҳатларда, дарсдан ташқари вақтларда улар билан ишлайди. Талабанинг кучли ва ожиз томонини билиб олишга, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, хаёлига хос бўлган хусусиятларни ўрганишга, унинг характери ҳамда иродавий сифатларини яхши билиб олишга ҳаракат қилади, уларнинг ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини, коллежга келишдан олдинги фаолияти хусусиятларини ўрганади.
Бугунги кунда махсус фанлар ўқитиш жараёнида кичик гуруҳ бўлиб ишлаш шаклининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Махсус фанлар бўйича назарий билимларни беришда ва амалий машғулотларни ўтказишда ўқувчилар бир неча кичикроқ ўқув гуруҳларига тақсим-ланади ҳамда бу гуруҳлар мустақил ишлайдилар. Кичик гуруҳларнинг иш натижалари кейинроқ бутун гуруҳ доирасида муҳокама қилиниши мумкин.
Кичик гуруҳларда ишлаш махсус билимлар билан бир қаторда амалий кўникмалар ўрганилиши керак бўлганда, шунингдек талабаларда мустақил ишлаш қобилиятларини ривожлантириш учун қўлланилади. Бир нечта талабалар биргаликда ишлаган пайтда, уларнинг шахсий хусусиятлари ва характерлари орасида ўзаро ҳамкорлик вужудга келади.
Гуруҳли бўлиб ишлашда иккита ҳолат фарқланади:

  • бир хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ иши;

  • ҳар хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ иши.

Бир хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ ишида бир неча гуруҳларга бир хил топшириқлар берилади. Топшириқ ва машқларни ечиш шароитлари ҳам бир хил бўлади. Шундай қилиб ҳар хил ечимлар гуруҳ иши тугаганидан сўнг бир-бири билан таққосланиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолларда рақобат ҳолати юзага келади. Ечим топилиши вақтида эса рақибликка ўхшаш ҳолатлар вужудга келади. Бу ерда муҳим нарса шуки, гуруҳлардаги талабаларнинг билим ва кўникмалари имкон қадар бир хил бўлиши керак.
Ҳар хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ ишида бериладиган иш топшириғи бир неча қисмларга бўлинади. Фақат бу қисмлар бирлаштирилгандагина топшириқнинг мазмуни аниқ кўринади.
Ҳар бир гуруҳ бу ҳолда қисман топшириқ олади ва мустақил равишда унинг устида ишлайди.
Бундай ёндашувда бир гуруҳ талабалари фақат ўзларига берилган топшириқларни билишади холос, яъни бошқа гуруҳлар ишлари ҳақида деярли хабарлари бўлмайди. Шунинг учун ҳам натижалар қисман бирлаштирилиши зарур.
Кичик гуруҳларда ишлашда берилган топшириқлар пухталик билан ўйлаб чиқилган бўлиши керак, чунки уларда талабалар орасида мулоқот ва ҳамкорлик қобилиятини ривожлантириш каби мақсадлар бор. Гуруҳий иш учун қуйидаги ўқитиш шакллари мос келади:

    1. Устахона шаклидаги гуруҳий иш:

Устахонада бажариладиган амалий машғулот доирасидаги вазиятга ўхшаш келажак фаолият бўйича сценарийлар ва муаммолар ишлаб чиқилади. Бунинг учун долзарб муаммолар ўрганиб чиқилиши керак. Бу муаммолар талабаларнинг дастлабки билимлар даражасини инобатга олган ҳолда ҳамда ижодий фикрлаш билан боғлиқ ҳолда талабаларни ечимларга ундашлари керак.

    1. «Режа ўйини» шаклидаги гуруҳий иш:

«Режа ўйинлари» белгиланган вазиятда турли хил ечимларни синаб кўриш имконини беради. Талабалар бунда муаммога бўлган ҳар хил таъсирлар натижага қандай таъсир қилишини ўрганади. Бунинг учун сабаб ва оқибат бир-бири билан боғлиқ равишда кўрилиши керак. Талабалар ўйин жараёнида ўзаро рақобат муносабатида бўладилар.

    1. Лойиҳа шаклидаги гуруҳий иш:

Лойиҳавий иш бир лойиҳани аниқ белгиланган чегара доирасида ишлаб чиқишни талаб қилади. Лойиҳа шаклидаги гуруҳий иш жуда ҳам катта аҳамиятга эга, чунки бунда вазифалар топшириқлар мажмуаси бўйича аниқ тақсимланиши керак бўлади.
Биз тажриба-синов ишларида «Кийимни моделлаштириш ва бадиий безак» фанини ўқитиш жараёнини кичик гуруҳларда ҳамда индивидуал шаклда ташкил этдик.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish