Фойдаланган адабиётлар:
1.
Қобулниёзова Г.Т., Румий нигоҳида ирода ва ихтиёр
масаласи. Сино. – Т., 2001. – №23. 22-30 бетлар.
2.
Қобулниёзова Г.Т., Зайнобидинова Н. И. Олам ҳаёл билан
қоимдир. Маърифат. – 2003. – 6 октябрь.
3.
Наврўзова Г.Н., Рахматова Х.Х.. Нақшбандия тушунчалари
генезиси. – Б.: “Бухоро” нашриёти, 2010. – 160 б.
Адабиёт ўқитувчиси:
Ирода инсон маънавий фаолиятининг
юксак босқичи бўлиб, у ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам ўз
шаънига муносиб ҳолда ақлу идрок, заковат билан иш тутишга
ундайди. Ирода орқали инсон ўз хоҳиш-истаклари, хатти-
ҳаракатларини қатъий назорат қилиб туради, турли маънавий ва
моддий қийинчиликларга бардош беради. Иродаси мустаҳкам
шахс, аввало, ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани ўз
зиммасига олишдан қўрқмайди. Жалолиддин Румий ўз
қарашларида маънавиятли инсон кўринишини изоҳлаб берар
экан, иродани тарбиялашга катта эътибор қаратади ва у иродани
мустаҳкамлашда “нафс” га мурожаат қилади:
Нафси аввал урди соний нафсга дўқ,
Думдин эрмас, бошидин айнир балиқ.
1
Нафси аввал, яъни биринчи нафс дейилганда, инсоннинг
табиий истеъдод ва қобилияти, иккинчи нафс дейилганда эса
унинг ҳаётидаги майли ва истаги назарда тутилади. Чунки нафс
инсоннинг моддий ўзлиги, “мен”идир. Тилимизда унинг
муқобили мавжуд эмас. Нафс изидан эргашадиган инсон унинг
қулига айланади. Инсон нафсини вақтида жиловлай олмаса,
моддий ва маънавий хатоларга йўл қўяди, охир-оқибат, аянчли
аҳволга тушиб қолади. Нафсни тийишнинг асосий омили,
албатта, маънавий тарбия ҳисобланиб, унда инсон иродаси
мустаҳкамлиги етакчи ўринда туради.
Нафс аслида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил
қарашдир. “Биринчиси – ўз нонини ҳалол меҳнат билан
топадиган, холис ва эзгу ишлари билан эл-юртга наф етказадиган,
тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт
лаззатлари, балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида
1
Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий. – Т., 2010. – (334-бет).
83
ўйлаб яшайдиган инсонларга хос ҳаётий қарашлар. Иккинчиси –
бунга мутлақо қарама-қарши бўлган ёндашув, яъни ҳаётнинг
маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, бундай саволлар билан
ўзини қийнамасдан, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою ҳавасга,
ҳузур-ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган, ўзининг
ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ
бўлиб яшайдиган одамларнинг фикр-қарашлари.”
1
Бу қарашлар
инсоннинг танлаган ҳаёт позициясида ўз аксини топади.
Румийнинг улкан маънавий тарбия ўчоғи бўлган “Маснавийи
маънавий” асаридан нафс ҳақида айтилган қуйидаги мисрани
мисол тариқасида келтирамиз:
Қўйди одам бир қадам, ул завқи нафс
Бўлди жаннатнинг фироқи, тавқи нафс.
2
Шоир демоқчики, инсон нафс домига бир қадам қўйдими,
ундан қутулмоғи, камол топмоғи қийиндир. Тасаввуф илмидан
ҳам маълумки, “аввало, нафс уч сифатга эга бўлади:
1.
Нафси аммора –
бу нафс ёмонликка томон амр қилади ва
ҳалокатга элтади.
2.
Нафси лаввома
– бу нафс ўз соҳибини унинг маъсияти
учун маломат қилади, яъни бирор бир гуноҳ иш содир этилса,
кетидан пушаймонлик келади.
3.
Нафси мутмаина
– бу анбиёлар нафси. Айтиш керакки,
авлиёлар нафси лаввома бўлиб, у тадрижий мутмаинага
айланади. Нафси аммора эса, бу авомнинг нафси. Бас, шундай
экан, нафс билан жанг қилмоқ керак”, – дейилади
3
“Маснавий” да
нафснинг оқибати борасида:
Нафс агар нафс бирла хуш, хандон бўлур,
Зулмат ичра йўл басе пинҳон бўлур.
4
Нафс дейилганда, ҳирс билан эҳтирос назарда тутилмоқда.
Ҳирс ва эҳтирос бир-бири билан уйғун ҳолда инсонни ҳалокатга,
зулматга етаклайди ва бундай инсон жамиятда ўз ўрнини
белгилашга қийналади. Румий бундай инсонга нисбатан:
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2011. – (23-бет).
2
Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий. – Т., 2010. – (131-бет).
3
Румий Жалолиддин. Маънавий маснавий: Куллиёт Ж.1. К.1. /(Таржима шарҳи
билан. Таржимон Асқар Маҳкам. Масъул муҳаррир Т.Маҳмудов.)-Т.: “Шарқ”,
1999. – (175-бет).
4
Румий Жалолиддин. Маснавийи маънавий. – Т., 2010. – (131-бет).
84
Нафсни ўлдирдинг, қозондинг эътибор,
Душманинг йўқ энди, хафсиздир диёр, – дейди.
1
Бу мисралар орқали шоир нафсингни жиловласанг, катта
душманингдан қутулган ҳисобланасан ва сенинг оламинг хавфсиз
ва нурафшон бўлади, демоқда.
Шоир қарашларида “ирода” кўпинча “сабот” сўзи орқали
ифодаланади. Ирода кишининг характери билан узвий боғлиқ
бўлиб, унинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Масалан,
инсон иродасининг юксак маънавий кўриниши мардлик
ҳисобланади. Мард киши бошқаларни алдамайди. Унда орият ва
ғурур кучли бўлади. Мутафаккир бу ҳақда “Маснавий”да шундай
мисраларни келтиради:
Мард иши равшанлигу мардоналик,
Ҳийладир номард иши, бегоналик.
2
Мард киши ҳамиша равшанлик, яъни аниқлик билан иш
тутади ва мардоналик каби хислатлар эгаси ҳисобланади.
Номардлар иши эса бегоналик бўлиб, улар инсонийликдан,
маънавиятдан йироқ бўлишади ва инсофсизлик каби хислатлар
эгаси саналишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |