3
КИРИШ
Инновацион педагогика тарбия парадигмасини
1
тараққиёт
билан уйғунлаштиришни талаб қилади. Инноваторларнинг
фикрига кўра, классик педагогика назарияси етарли даражада
янги аср авлодини тарбиялай олмайди, чунки, бугунги шарт-
шароит ва талаблар турли соҳалар ва фан тармоқларининг
интеграциясини тақозо этмоқда.
Таълим-тарбия жараёнида ўқувчи-талабаларнинг турли
қобилиятлари ривожланади, ғоявий, ахлоқий, маънавий,
иродавий хислатлари такомиллашади, табиат, жамият ҳақидаги
қарашлар тизими таркиб топади, жисмоний куч-қувватлари
мустаҳкамланади, натижада жамият манфаатларига мос
келадиган баркамол инсон шаклланади.
Тарбия қоидалари мустақил характерга эга бўлиб,
тарбиянинг ўзига хос хусусиятларини ва қонуниятларини ўзида
акс эттиради. Шунинг учун қайси давр бўлмасин, шу давр
мутафаккири томонидан келтирилган тарбия назариясининг
асосий моҳиятини ўша даврга тегишли нарса-ҳодисалар мазмуни
қамраб олади. Шарқ фалсафаси таълимоти назарияси
худо-дунё-
инсон
бирлигига таянади. Аксарият классик педагогикага
тегишли дидактик асарларда ахлоқ, маърифат ва тасаввуфни
ўрганиш усуллари жамланган.
Буюк мутафаккир Жалолиддин Румий таълимоти асрлар
давомида дунё аҳлини ҳайратлантириб келмоқда. Унинг
маънавий меъроси айнан бир даврга тегишли эмас, чунки унинг
қарашлари догматик (қотиб қолган, ақида) мазмун акс этмайди.
““Мақолот”нинг бир нусхасида “Қачонгача бошқаларнинг
ҳассасига суянасизлар? Ўз оёқларингиз билан юринг! Сизлар
айтадиган ҳадису тафсиру ҳикмат ва бошқалар бир замонлар ўз
асрида бирор мартабага ўтирган шахсларнинг сўзларидир... Агар
(сизлар) бу замоннинг фарзандлари бўлсангиз, қани сизлар
айтадиган сўзу асрор?” – дейди”.
2
Дарҳақиқат, “фақат ўтмишга,
1
Парадигма
(грекчадан. парадигма - намуна, эталон) – ҳукмрон назария, назарий
ва амалий муаммолар ечимининг тегишли асоси.
2
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. –
Теҳрон, 2001. – (22-бет).
4
аждодлар меросига маҳлиё бўлиб юришнинг ўзи билан узоққа
бориб бўлмайди”.
1
Ахборот оқимининг шиддатли таъсири натижасида оммавий
маданиятнинг кўринишлари, маънавиятга таҳдид ва ахлоқни
бузадиган баъзи нолойиқ хатти-ҳаракатлар замирида таълимнинг
тарбиядан ўзиб кетганлигини кузатса бўлади. Тарбия жараёнини
ташкил қилиш
мақсад-ҳаракат-натижа
уйғунлигида амалга
ошириш, тарбия тамойилларининг замон талабларига мос келиши
муҳим масалалардан биридир. Миллий истиқлол мафкураси
негизида “Озод ва обод Ватан”ни барпо этиш йўлида жамоа
ёрдамида оила, маҳалла ва таълим муносабати уйғунлаштириш
орқали тараққиётни баҳолай оладиган, келажакни кўра оладиган,
етук ва баркамол инсонларни тарбиялаш мақсади асос қилиб
олинди.
Шунинг учун жамият келажаги унда фаолият кўрсатаётган
шахсларнинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашувига
боғлиқ. Бу жараённи, албатта, маънавий-ахлоқий тарбия
таъсирисиз тасаввур этиб бўлмайди. Айни пайтда маънавият
соҳасида ёшлар тарбиясидаги асосий вазифалар нимадан иборат,
деган савол туғилади. Буюк келажагимизни барпо этувчи
ёшларимиз:
–
қадимий тарих ва маданиятни, бой маънавий меросни
чуқурроқ ўзлаштириши;
–
ўзлигини англаши;
–
бугунги тараққиёт воқелигига онгли қараб, мустақил
фикрлаши;
–
юртимиздаги барча ўзгаришларга даҳлдорлик туйғуси
билан яшаши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: