Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   507
694-модда. Ишларни бажариш
Пудратчи илмий текширишларни шахсан ўзи олиб бориши шарт. 
Агар илмий-текшириш ишлари пудрат шарт номасида бошқача 
тартиб назарда тутилмаган бўлса, у буюрт мачининг розилиги билан 
шарт номани бажаришга учинчи шахс ларни жалб қилишга ҳақли.
Пудратчи тажриба-конструкторлик ва технология ишларини 
бажарган вақтида, агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутил
-
маган бўлса, уни бажаришга учинчи шахс ларни ёрдамчи пудратчи 
сифатида жалб қилишга ҳақли. Ижрочи билан учинчи шахс лар 


597
ўртасидаги муносабатларга ушбу Кодекснинг 634-моддасида назарда 
тутилган қоидалар қўлланади.
Шарҳланаётган модда пудрат шарт номасининг икки турини тартибга 
солади. Улар бажарилаётган ишнинг ижодийлик туси даражасига кўра 
фарқланади. Бу, биринчидан, ИТИни бажаришда учинчи шахс лар жалб 
қилиниши натижаларнинг ишончлилигини камайтириши ва бажарув-
чининг айби билан боғлиқ низолар эҳтимоли туғилиши, иккинчидан, 
хизмат ёки тижорат сирларига риоя этиш зарурияти билан изоҳланади, 
зеро, ИТИ қоида тариқасида рақобатчиларнинг қизиқишини кучайтиради.
Биринчи қисмда кўзда тутилган пудратчининг илмий текширишларни 
шахсан ўзи олиб бориши шарти тадқиқот ишларининг муайян даражада 
ўзига хослиги ва шунга мувофиқ шарт номада назарда тутилган натижага 
эришиш учун жавобгарлик даражасининг юқорилиги билан асосланади. 
Пудратчи илмий-текшириш шарт номасини бажаришга учинчи шахс ларни 
фақатгина буюрт мачининг розилиги билан жалб қилишга ҳақли.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ТКТИ шарт номаси бўйича 
пудратчининг алоҳида ишларни (топшириқ, босқич ва ҳ.к.) бошқа шахс-
лар — ёрдамчи пудратчига топшириши мумкинлиги (айниқса, йирик 
лойиҳалар ва юқори технологиялар бўйича) белгиланган бўлиб, бу 
шакл ланган амалиётга ҳам мос келади. Бу кўпгина техника соҳаларида 
чуқур ихтисослик бўйича ишланмани амалга ошириш учун қатнашиши 
муҳим бўлган мутахассислик ташкилотларини жалб қилиш зарурияти 
билан изоҳланади. Ушбу модданинг нормаси диспозитив хусусиятга эга 
бўлиб, ТКТИ шарт номаси бўйича ҳам учинчи шахс ларни жалб этиш 
таъқиқланиши мумкин. ФК 241
-
моддасига биноан, мажбуриятларни 
бажариш учинчи шахс лар зиммасига юкланиши мумкин.
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг 
бир қисмини бажариш, агар қонун ҳужжатлари ёки шарт номада назарда 
тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан 
тегишли шарт нома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклати-
лиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга 
мажбурлиги қонун ҳужжатлари, шарт нома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан 
англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф 
қилинган ижрони қабул қилиши шарт. Мажбурият бажарилмаганлиги учун, 
башарти қонун ҳужжатлари ёки шарт номада учинчи шахснинг жавобгар 


598
бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шарт номадаги тараф жавобгар бўлади 
(ФК 241-моддаси ва унга шарҳларга қаранг).
Пудратчи бунда зиммасига бош пудратчининг мажбуриятларини 
олади ҳамда ёрдамчи пудратчига топширилган ишларни бажариш учун 
буюрт мачи олдида жавоб беради.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish