701-модда. Шартномани бузганлик учун
пудратчининг жавобгарлиги
Пудратчи илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструк
-
торлик ва технология ишлари шарт номасини умуман ва тегишли
даражада бажармаганлиги учун, агар шарт номанинг бузилишида
ўзининг айби йўқлигини исбот қилмаса, буюрт мачи олдида жавоб
-
гар бўлади.
610
Агар шарт номада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, буюрт-
мачининг ишлар қиймати доирасида кўрган реал зарарини пудратчи
қоплаши шарт.
Ўз. Р ФК 701-моддаси ИТТКТИ шарт номасини бузганлик учун
пудратчининг жавобгарлиги доирасини белгилайди. Шарҳланаётган
модданинг биринчи қисмига мувофиқ, пудратчининг ИТТКТИ шарт-
номаси бўйича жавобгарлиги пудратчининг айби бўлган тақдирда келиб
чиқади ва бунда айби йўқлигини исботлаш мажбурияти пудратчининг
зиммасига юкланган.
Назаримизда, иш тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга оши-
рилаётганда, пудратчининг ИТТКТИ шарт номасини бузганлиги учун
жавобгарлиги ҳам шарт нома унинг айби билан бузилган тақдирда
келиб чиқади. ФК 701-моддаси иккинчи қисми пудратчининг ИТТКТИ
шарт номаси бўйича жавобгарлигини буюрт мачининг ишлар қиймати
доирасида кўрган реал зарари доираси билан чеклайди. Бироқ, ушбу
норманинг диспозитив хусусият касб этишини ҳисобга олган ҳолда,
ИТТКТИ шарт номаси бўйича тарафлар шарт номага пудратчи томони-
дан олинмай қолган фойдани қоплаш бўйича шартни ҳам киритишга
ҳақлидирлар.
Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари ФК 333-мод-
дасида кўзда тутилган. Ушбу нормага мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажар-
маганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни
лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги
мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. ФКнинг ушбу ва
бошқа нормалари мажбурий аҳамиятга эга бўлиб, ИТТКТИ шарт-
номасини бажариш бўйича муносабатларга қўлланиш имкониятини
истисно этади. Чунки, ИТТКТИ шарт номасида жавобгарлик даражаси
юқорироқ бўлиб, башарти, қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс маж-
буриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни
фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар
611
туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади (ФК
333-моддаси учинчи қисми ва унга шарҳга қаранг).
Пудратчининг жавобгарлиги доирасини белгилашда, башарти шарт-
номанинг бузилиши ҳар иккала тарафнинг мажбуриятларни бажарма-
ганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли келиб чиқса,
буюрт мачининг айби ҳисобга олинади (ФК 335-моддаси ва унга шарҳга
қаранг).
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми диспозитив норма бўлиб,
ишнинг сифатсиз бажарилиши натижасида буюрт мачига етказилган
зарар доирасини унинг ишлар қиймати доирасида кўрган реал зарари
билан чеклайди. Ушбу ҳолатда «олинмай қолинган фойда» шарт номада
тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилиши лозим. Ушбу қоида бошқа шарт-
нома мажбуриятларидан (масалан, махфийликни таъминлаш ёки патент
билан боғлиқ муносабатлар) келиб чиқувчи оқибатларга нисбатан татбиқ
этилмайди.
Агар тарафлар ижрочининг жавобгарлиги шартларини бошқа асос-
ларга кўра белгилаб олмаган бўлсалар, зарар ҳажмини аниқлаш ФКнинг
зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплашга оид умумий
қоидалари қўлланилади (ФК 14-моддаси ва унга шарҳга қаранг).
Буюртмачидан пудратчининг айбини исботлаш талаб қилинмайди.
Пудратчи жавобгарликдан озод бўлиш учун ўзининг айби йўқлигини
исботлаши лозим.
ФК 701-моддасидаги норма пудратчининг ишда аниқланган камчили-
клар юзасидан жавобгарлигини чеклаш тўғрисидаги қоидаларни ўрнатади.
Пудратчи фақатгина реал зарар учун жавобгар бўлади, бироқ бой берил-
ган фойда учун жавобгар ҳисобланмайди. Бажарувчининг жавобгарлиги
шарт нома қиймати, яъни, буюрт мачи шарт нома бўйича ижрочига тўлаши
лозим бўлган миқдор билан чекланади. Шунга мувофиқ, бажарувчининг
чекланган жавобгарлиги лозим даражадаги сифатда бажарилмаган ишлар
учун татбиқ этилади. Бошқа ҳолларда ФК 701-моддасининг биринчи
қисмидаги шарт номани бузганлик учун пудратчининг жавобгарлигига
оид умумий норма амал қилади. Бироқ, ФК 325-моддасига мувофиқ,
тарафлар шарт номада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб
олишни (мутлақ неустойка) кўзда тутишлари мумкин (ушбу модданинг
шарҳига қаранг).
612
Таъкидлаш лозимки, шарт нома томонларнинг манфаатини ҳимоя
қилишнинг кенг тарқалган чораси бўлиб шарт номани бекор қилиш
ҳисобланади. Бунда манфаатлари бузилган томонлар шарт номани бекор
қилиш билан бир вақтнинг ўзида, шарт номанинг бошқа тараф томонидан
жиддий бузилиши аниқланган тақдирда етказилган зарарни қоплаш талаби
билан чиқишлари ҳам мумкин. Шартномадан келиб чиқувчи низолар, шу
жумладан шарт номанинг жиддий бузилиши суд томонидан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
Қарорининг 19-бандига биноан, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни
ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шарт нома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши
ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шарт нома мажбури-
ятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай
қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-модда-
сининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг
тахминий миқдори асослантирилган хисоб-китоб, товар, иш, хизмат
кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар
сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик
учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шарт нома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой
берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим
бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан,
хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай
қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай
даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган
шарт номада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан
келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар
қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб
чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш
йўли билан аниқланиши зарур. Шартнома мажбуриятини бузганлик
613
оқибатида етказилган зарарни қоплаш алоҳида даъво талаби асосида
кўриб чиқилиши мумкин. Шунингдек, агар мажбуриятни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса,
зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |