Збекистон республикасининг


-модда. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудратини ҳуқуқий



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet318/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   507
692-модда. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудратини ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солиш
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси асосидаги муно
-
сабатлар ушбу Кодекс билан, шунингдек лойиҳа ва қидирув ишлари 
пудрати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
ФК 692-моддасида лойиҳа ва қидирув ишлари пудратини ҳуқуқий 
тартибга солишнинг хусусиятлари белгиланган.
Шарҳланаётган модда
 
лойиҳа ва қидирув ишлари пудратини ҳуқуқий 
тартибга солишга бағишланган. Ушбу модданинг моҳияти шунда намоён 
бўладики, унда лойиҳа ва қидирув ишлари пудратини ҳуқуқий тартибга 
солиш нафақат ФК нормалари, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
билан ҳам тартибга солиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Лойиҳа ва қидирув ишларига оид шарт номаларни ҳуқуқий тартибга 
солишга оид қонунчилик тизимида 04.04.2002 йилдаги 353-II-сонли 
Шаҳарсозлик кодекси муҳим аҳамиятга эга. Ушбу Кодекснинг 26-модда-
сига биноан, шаҳарсозлик ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади: 
1) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳамда қисмларини ривожлан-
тиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар: Ўзбекистон Республикаси 


590
ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи; Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудининг икки ва ундан ортиқ минтақа ҳудудини ўз ичига олган қисмларини 
ва бошқа ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари; Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудини режалаштириш тарҳи; Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари; 2) Ўзбекистон Республи-
каси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги 
ҳужжатлар: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаш-
тириш тарҳлари; туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси; 
3) аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатлар: 
аҳоли пунктларининг бош режалари; шаҳар ва посёлка чизиғи лойиҳалари; 
аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари; 4) аҳоли 
пунктлари ҳудудини қуриш тўғрисидаги ҳужжатлар: батафсил режалашти-
риш лойиҳаси; қуриш лойиҳаси; 5) бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар 
қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа 
турлари ҳам белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, 39-модда лойиҳа-смета 
ҳужжатларига бағишланган. Хусусан, лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳажмий-
режали, амалий ва техникавий ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа 
объектларнинг қурилиши, реконструкцияси ҳамда капитал таъмирланиши, 
шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайди. Лойиҳа-
смета ҳужжатлари шаҳарсозлик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва 
қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ 
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 
тегишли таркибий бўлинмалари, санитария-эпидемиология хизматлари, 
ёнғинга қарши назорат хизматлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари 
ва бошқа хизматлар билан келишиб олинади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини 
ишлаб чиқиш, молиялаштириш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тар-
тибини белгилаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш буюрт-
мачининг ташаббуси билан ва унинг ҳисобидан белгиланган тартибда 
амалга оширилади. Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета 
ҳужжатлари объектлар қурилиши учун рухсатнома беришга асос бўлади.
Ер кодексида ҳам ер участкаларидан қидирув мақсадларида фойда-
ланишга оид нормалар мустаҳкамланган. Чунончи, ушбу Кодекснинг 
25-моддасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув 
ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар 


591
бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган 
шарт номалар асосида барча тоифадаги ерларда ер эгаларидан, ердан фой-
даланувчилардан, ижарачилардан ҳамда мулкдорлардан ер участкаларини 
олиб қўймаган ҳолда амалга оширишлари мумкинлигини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июн-
даги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари 
ҳақида»ги Қарори билан фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялашни 
амалга оширувчи органларнинг рўйхати белгиланган. Шаҳарсозлик кодекси-
нинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва 
қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли дав-
лат органи сифатида шаҳарсозлик фаолияти айрим турларини амалга ошириш 
учун белгиланган тартибда лицензиялар беради. Ушбу Кодекснинг 27-мод-
дасига биноан эса, шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик ҳужжатларини 
ишлаб чиқувчилар томонидан шарт номага асосан ҳамда буюрт мачи берган 
ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 
тегишли таркибий бўлинмаси билан келишилган топшириқ асосида ишлаб 
чиқилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тар-
тибда давлат экспертизасидан ўтказилади ҳамда тасдиқланади. Ушбу Кодекс 
26-моддаси биринчи қисмининг 1–4-бандларида кўрсатилган шаҳарсозлик 
ҳужжатларининг тасдиқланган бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Давлат 
архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмасига топ-
ширилиши лозим. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартишлар ва 
қўшимчалар ҳужжатларни тасдиқлаган органнинг қарорига кўра киритилади.
Шаҳарсозлик кодекси нинг 14-моддаси шунингдек, буюрт мачиларнинг 
шаҳарсозлик фаолиятидаги мажбуриятларини ҳам белгилаб беради: 
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари; шаҳарсозлик 
ҳужжатларининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини 
таъминлашлари; лойиҳалаштириш жараёнини текшириб боришлари ва 
қурилиш сифати устидан техникавий назорат қилишлари; шаҳарсозлик 
ҳужжатлари амалга оширилиши бўйича муаллифлик назорати олиб бори-
лишини таъминлашлари; асос бўлувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ўз 
вақтида тайёрланишини ва шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқланишини 
таъминлашлари шарт. Ушбу Кодекснинг 15-моддасига мувофиқ эса, 
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар: қонун ҳужжатларига 


592
мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлашлари; 
ўзлари ишлаб чиққан шаҳарсозлик ҳужжатларини барча манфаатдор орган-
лар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишиб олишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-
сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги 
тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига кўра, хавфли ишлаб чиқариш 
объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта 
жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа 
ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси 
бўлиши зарур. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, 
қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва туга-
тиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, 
техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир 
лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан 
ўтказилиши керак. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар 
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, 
техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида 
белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади. Хавфли 
ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган 
тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга 
қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа 
ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш 
объекти дан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида 
авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини 
тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish