Збекистон республикасининг


-§. ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ, ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ВА



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet319/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   507
5-§. ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ, ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ВА 
ТЕХНОЛОГИЯ ИШЛАРИ ПУДРАТИ
693-модда. Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва 
технология ишлари пудрат шарт номалари
Илмий-текшириш ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи 
(ижрочи) буюрт мачи берган вазифада кўрсатилган илмий текши
-


593
ришларни амалга ошириш, тажриба-конструкторлик ва технология 
ишлари пудрат шарт номаси бўйича эса — янги буюм намунасини, 
унга тегишли конструкторлик ҳужжатларини, янги технология ни 
ишлаб чиқиш ёки намуна нусхасини тайёрлаш мажбуриятини олади. 
Бунда буюрт мачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ 
бериш, ишни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш маж бурия-
тини олади.
Пудратчи билан тузилган шарт нома тадқиқот олиб бориш, намуна
-
лар ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг бутун жараёнини ҳам, уларнинг 
айрим босқичларини (элементларини) ҳам қамраб олиши мумкин.
Ўз. Р ФК 693-моддаси илмий-текшириш (ИТИ), тажриба-конструк-
торлик ва технология ишлари (ТКТИ) пудрат шарт номаларини бажариш 
билан боғлиқ шарт нома турларини белгилайди. Кўп ҳолларда уларнинг 
ҳар иккаласи учун ҳам умумий бўлган ИТТКТИ тарзидаги қисқартма 
ҳам ишлатилади.
ИТИ бажариш шарт номаси бўйича ижрочи илмий текширишларни 
амалга ошириши лозим, яъни мезон — ишнинг мазмуни ҳисобланади. 
ТКТИ шарт номаси бўйича эса, бундай мезон сифатида буюрт мачига 
тақдим этилиши лозим бўлган ашёвий шаклдаги иш натижаси — маҳсулот 
намунаси, маҳсулот ҳужжатлари ёки технология намоён бўлади.
Шу билан бирга тадқиқот натижаси интеллектуал фаолият натижаси 
сифатида моддий кўринишда — илмий ҳисобот, хулоса ва ҳ.к.да мужас-
сам этилади.
Бажарувчининг мажбуриятлари илмий-текшириш ўтказиш ёки илмий 
техник ишлаб чиқаришга тааллуқлигидан қатъи назар, нафақат ишни 
бажариш, балки тугатиш шаклларини ҳам ўз ичига олади.
Мазкур моддага асосан, ушбу шарт номаларнинг икки хил тури 
фарқланади. Биринчи, илмий-текшириш ишларини бажариш шарт номаси 
ва иккинчиси, тажриба-конструкторлик ва технология ишларини бажа-
риш шарт номасидир. Илмий-текшириш ишларини бажариш шарт номаси 
предмети илмий тадқиқот бўлса, тажриба-конструкторлик ва технология 
ишларини бажариш шарт номасининг предмети янги маҳсулот намунаси 
(тажриба намунаси), унинг консрукторлик ҳужжатлари ёки янги техно-
логиялар бўлади. Гарчи, ушбу шарт номалар бажариладиган иш ҳажми 
жиҳатидан фарқлансада, уларнинг иккаласи ҳам хусусий аломатлари 


594
билан белгиланадиган умумий белгиларга эга. Бундай белгилар қаторига 
биринчидан, буюрт мачининг ишни қабул қилиш ва тўловини амалга 
ошириш бўйича ўхшаш мажбуриятларининг белгиланганлиги; иккин-
чидан, бажарувчининг мажбуриятлари бутун иш даврини ҳам ёки унинг 
алоҳида босқичини (элементини) ҳам ўз ичига олиши мумкин; учинчи-
дан, мажбурият тасодифан бажарилиши мумкин бўлмай қолиши билан 
боғлиқ таваккалчиликни буюрт мачи ўз зиммасига олади; тўртинчидан, 
иккила шарт номанинг ҳам шартлари қонунлар ва мутлақ ҳуқуқларга 
(интеллектуал мулк) оид бошқа ҳуқуқий меъёрларга мос бўлиши лозим.
Шуни таъкидлаш лозимки, бажариш мажбурияти нафақат ишга 
оид шартларнинг, балки уларни тугатиш шаклига қўйилган талаблар-
нинг (илмий ҳисобот, тажриба намунаси, конструкторлик ва техноло-
гик ҳужжатлар) ҳам якунига етказилишини ҳам қамраб олади. Ушбу 
мажбуриятларнинг мазмуни техник вазифалар ва иш дастуридан келиб 
чиқади. Илмий (илмий-техник) маҳсулот деганда, амалга ошириш учун 
мўлжалланган илмий (илмий-техник) натижа, шу жумладан интеллектуал 
фаолият натижаси ҳам тушунилади.
Фан — инсоннинг интелектуал ижодий фаолияти соҳаси бўлиб, 
унинг жараёнида табиат, жамият, инсон ва у яратган объектлар, улар-
нинг хусусиятлари, ривожланиш қонуниятлари, ҳодисалар ҳақида янги 
билимлар ўрганилиши амалга оширилади. Илмий фаолият деганда, янги 
билимларни олиш ва қўллашга қаратилган интеллектуал ва ижодий 
жараён тушунилади. Илмий-техник фаолият — илмий фаолият субъ-
ектлари томонидан технологик, муҳандислик, иқтисодий, ижтимоий, 
экологик ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш, мавжуд технологияларни, 
маҳсулот ва техник воситаларни такомиллаштириш ёки янгисини яратиш 
билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун янги билимларни олишга 
қаратилган фаолиятдир. Инновация фаолияти — илмий, технологик, 
ишлаб чиқариш, ташкилий, молиявий ва тижорат тадбирлари мажму-
ини қамраб олувчи, бозорда янги ва (ёки) мукаммаллашган маҳсулотни, 
амалий фаолиятда қўлланилаётган янги ёки мукаммаллашган жараён-
ларни ёхуд иқтисодий ва (ёки) жамоатчилик учун фойда келтирувчи 
янги ёки мукаммаллашган ташкилий-иқтисодий шаклларни яратишга 
қаратилган фаолият туридир. Илмий натижа ҳар қандай ахборот ман-
баида мустаҳкамланган янги билим ёки ечимларни қамраб олувчи 


595
илмий ва илмий назарий фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади. Илмий 
ташкилот деб асосан илмий ва (ёки) илмий-техник фаолият билан 
шуғулланувчи юридик шахс тан олинади. Ушбу ташкилотлар илмий 
марказлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот 
институтлари, тажриба-конструкторлик, лойиҳа-қидирув ва илмий 
фаолиятни амалга оширувчи бошқа ташкилотларга бўлинади.
Мазкур моддада белгиланган илмий-тадқиқот ишлари, тажриба-кон-
структорлик ва технологик ишларнинг фуқаровий-ҳуқуқий шакли ушбу 
шарт номавий муносабатларнинг юридик табиатини аниқлаштиради. 
Бундай шарт номалар ёзма шаклда тузилиб, тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб 
чиқиш ва намуналарни тайёрлашнинг бутун босқичини ҳам, шунингдек, 
уларнинг алоҳида босқичларини (элементларини) ҳам қамраб олади.
Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари 
шарт номасини тасодифан бажаришнинг иложи бўлмай қолиш ҳоллари 
таваккалчилигини буюрт мачи ўз зиммасига олади. Таваккалчиликни 
буюрт мачининг зиммасига юкланиши ИТТКТИ шарт номасининг муҳим 
шарти бўлиб, уларни пудратдан ажратиб турувчи ижодий хусусияти 
билан тавсифланади.
Илмий тадқиқот натижалари, ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базаси-
дан фойдаланишда 20.07.2006 йилдаги 272-I сонли «Муаллифлик ҳуқуқи 
ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги, 06.08.1994 йилдаги 1060-ХII сонли 
«Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумот-
лар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги, 29.08.2002 йилдаги 397-
II сонли Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар 
ва саноат намуналари тўғрисида»ги (янги таҳрири), 12.05.2001 йилдаги 
218-II Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологи-
яларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, 30.08.1996 йил № 274-I 
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, 30.08.1996 йил 270-I Ўзбекистон 
Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) 
ва бошқа қонунларга асосланиши лозим.
Мутлақ ҳуқуқ (интеллектуал мулк) объектларига ҳуқуқий мақоми мах-
сус қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шарт номавий 
тадқиқотлар ва ишламалар киради.
Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари 
натижаларидан фойдаланиш ва ўзлаштириш жараёни фан ва ишлаб 


596
чиқариш ўртасидаги оралиқ бўғин ҳисобланиб, шу тариқа бозор 
иқтисодиётининг функционал соҳаларидан бири — инновация фаоли-
ятини ташкил қилади. Иқтисодий ўсишнинг суръатларининг ошиши 
барча ишлаб чиқариш ресурсларидан, шу жумладан мамлакатнинг 
илмий-техник потенциалидан ҳам самарали фойдаланишни тақозо этади. 
Илмий-инновация соҳасидаги давлат сиёсати айрим норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда мустаҳкамланган. Хусусан, илмий-техник ҳамкорлик бўйича 
чет эл ташкилотлари ва жамғармаларидан фойдаланиб, ҳалқаро грантлар 
ва шарт номалар доирасида чет элдан пул маблағлари ҳамда ускуна ва 
қурилмаларини олиб кириш тартиби 16.03.1998 йилда Фан ва техноло-
гияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси тасдиқланган 
(438-сонли 18.05.1998 йилги); Илмий-техник дастурлар фундаментал ва 
амалий тадқиқотларни шакллантириш ва амалга ошириш низоми Фан 
ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси 
Қарори билан 25.04.2007 йилда тасдиқланган; Инновацион ишлар илмий-
техник дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш низоми Фан 
ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси 
Қарори билан 25.04.2007 йилда тасдиқланган; Лойиҳа-қидирув ишлари 
баҳосини белгилаш низоми Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 
қарори билан 10.11.2008 йилда тасдиқланган; Шартнома ва протоколлар 
мониторинги ва Республиканинг йиллик инновацион ғоя, технология ва 
лойиҳалар ярмаркасини ўтказиш низомлари Фан ва технологияларни 
ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қарори билан 29.12.2008 
йилда тасдиқланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish