Збекистон республикасининг


-модда. Ижара ҳақининг миқдори



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   507
577-модда. Ижара ҳақининг миқдори
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номасида ижара 
ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим. Ижара ҳақининг 
миқдори тўғрисида тарафлар ёзма шаклда келишган шартлар 


347
бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси 
тузилмаган ҳисобланади. Бунда ушбу Кодекс 356-моддасининг 
тўртинчи қисмида назарда тутилган нарх белгилаш қоидалари 
қўлланмайди.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номасида белгиланган 
бино ёки иншоотдан фойдаланганлик ҳақига, агар қонун ёки шарт-
номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ёки иншоот 
жойлашган ер участкасидан ёхуд ер участкасининг бино ёки иншоот 
билан бирга топширилаётган тегишли қисмидан фойдаланганлик 
ҳақи ҳам киради.
Шарт номада бино ёки иншоотнинг ижара ҳақи бино (иншоот) 
майдонининг бирлиги ёки унинг бошқа ўлчов кўрсаткичлари бўйича 
белгиланган бўлса, ижара ҳақи ижарага олувчига топширилган бино 
ёки иншоотнинг ҳақиқий ўлчовига қараб аниқланади.
1. Ушбу шарт нома мазмуни бўйича бошқа ҳар қандай ижара шарт-
номаси каби тўлов хусусиятига эга. Шарҳланаётган модда ижара ҳаққи 
миқдори тўғрисидаги шартлар шарт номанинг тарафлар томонидан ёзма 
шаклда келишув шарт бўлган муҳим шарти ҳисобланади. Бундай шар-
тнинг шарт номада ёзма қайд этилиши мавжуд бўлмаганда шарт нома 
тузилмаган деб ҳисобланади.
Шундай қилиб тўлов хусусиятидаги шарт номада баҳо кўзда тутил-
маган бўлса ва аниқланиши мумкин бўлмаса, шарт нома шартларидан 
келиб чиқиб шарт номани ижро этиш шунга ўхшаш товар маҳсулот ва 
ишлар ёки хизматлар учун ўхшаш ҳолатларда олинадиган нархлар бўйича 
тўланиши лозимлиги тўғрисидаги Ўз. Р ФК 356-моддаси 4-қисми ҳаракати 
амал қилади.
Ижара ҳаққини ҳисоблашда: бино қиймати, йиллик амортизация 
чегирмалари миқдори (агар капитал таъмирлаш ижарага берувчи томо-
нидан амалга оширилса), ижарага олинган хоналар ва яқин жойлашган 
ҳудудларнинг (агар у қисман ёки тўлиқ равишда ижарага берувчи томо-
нидан амалга оширилса), мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа устама 
ҳаражатлар (солиқлар, суғурта бадаллари) ва шунингдек маҳсулотлар 
таннархига таъсир қиладиган айрим бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Шарт номанинг предмети бўлиб мулк ҳисобланиши, уни баҳолаш маъ-
лум қийинчиликларни туғдиришини ҳисобга олиб тарафлар ваколатли 


348
давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган услубларни қўллашлари 
мумкин. Улар агар ижара шарномаси объекти (предмети) бўлиб давлат 
эгалигида бўлмаган кўчмас мулк ҳисобланганда тавсия хусусиятига эга.
Агар ижара предмети бўлиб давлат эгалигида бўлган мулк ҳисобланганда 
ижара ҳаққи миқдорини аниқлашда улар учун мажбурий бўлган норма-
тивларга амал қилиш мумкин. Нотурар жой бинолар (хоналар) учун 
ижара ҳақи даражасини аниқлаш бўйича услублар давлат бошқарувининг 
жойлардаги органлари томонидан аниқланади.
Бундай нормативлар хусусан давлат бошқарувининг жойлардаги 
органлари томонидан тасдиқланган давлат эгалигида бўлган бинолар, 
қурилишлар, қурилмалар ва алоҳида хоналардан фойдаланганлик учун 
ижара ҳаққи ҳажмларини аниқлаш Тартибида кўзда тутилган.
Масалан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2010 йил 
25 февралдаги 113-сонли Қарори билан «2010 йилга Тошкент шаҳридаги 
давлат мулки ҳисобланган кўчмас мулклардан фойдаланилганликлари 
учун қўлланиладиган ижара ҳақларининг энг кам фоизлари» 1-ило-
вага мувофиқ, «Ижара ҳаққини ҳисоблаш Тартиби» 2-иловага мувофиқ, 
шунингдек, ижара ҳақини ҳисоблаш бўйича қўшимча коэффициент 
қўлланиладиган «Тошкент шахрининг марказий магистрал кўчалари 
Рўйхати», 3-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Ушбу Қарорга мувофиқ Тошкент шаҳрининг давлат мулкини ижарага 
бериш Маркази ижара ҳақларининг энг кам фоизлари сифатида 1-иловада 
кўрсатилганлардан фойдаланади.
2. Ижарага олинган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун 
ижара ҳаққи ҳисобига Ўз. Р ФК 575-моддасига мувофиқ ижарага олув-
чига мажбурий тартибда тақдим этиладиган ер участкаси учун ижара 
ҳаққи ҳам киритилади. Бундай участканинг чегараси бино ёки иншоот 
ўзи эгаллаган, шунингдек, унга яқин жойлашган, фойдаланилиши учун 
зарур бўлган ер участкасидан кам бўлиши мумкин эмас. Агар тарафлар 
катта ер участкасини фойдаланишга бериш тўғрисида келишсалар, бу 
хам тегишлича шарт нома баҳосига таъсир қилади.
Шарҳланаётган модда 2-қисмида кўрсатилган қоида қонун ёки шарт-
нома билан бошқача кўзда тутилмаган бўлса амал қилади. Бу хусусан, 
тарафлар бино (иншоот) ва ер участкаси учун алоҳида ижара ҳаққи 
белгилашга келишсалар амал қилмайди.


349
3. Ижара ҳаққи шарт номада объект учун тўлиқ ёки шундай унинг маъ-
лум миқдорини белгиловчи қисми бўйича ҳам ўрнатилиши мумкин. Бундай 
ҳисобдаги бирлик бўлиб бино ёки иншоотнинг майдони бирлиги — метр 
квадрат хизмат қилади. Шу билан бирга, бино ёки иншоотнинг турига боғлиқ 
ҳолда миқдорнинг бошқа масалан ҳажм кўрсаткичлари ҳам ишлатилиши 
мумкин. Бундай ҳолатда ҳисоб бирлиги бўлиб — метр куб ҳисобланади.
Агар ижара ҳаққи бинонинг миқдори хажми ёки бошқа кўрсаткичининг 
майдон бирлиги бўйича ўрнатилган тақдирда ижарага олувчи бино ёки 
иншоотнинг миқдори (майдон, ҳажм ва ҳ.к.) ва кўрсатилган бирлик учун 
тўланган ижара ҳаққига тенг суммани тўлашга мажбур. Агар бино ёки 
иншоотнинг ҳақиқий миқдори унинг расмий миқдори билан (ҳужжатларда 
қайд этилган) мувофиқ келмаса, ижара ҳаққи ҳақиқий миқдоридан келиб 
чиқиб аниқланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish