Збекистон республикасининг


-модда. Бино ёки иншоот ижарага берилганида улар



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   507
575-модда. Бино ёки иншоот ижарага берилганида улар 
жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси бўйича ижарага 
олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 
ҳуқуқларини топшириш билан бир вақтда ер участкасининг ана шу 
кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига 
бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади.
Ижарага берувчи ижарага берилаётган бино ёки иншоот жой
-
лашган ер участкасининг мулкдори бўлса, ижарага олувчига ер 
участкасининг тегишли қисмига бўлган ижара ҳуқуқи ёхуд бино ёки 
иншоотни ижарага бериш шарт номасида назарда тутилган бошқа 
ҳуқуқ топширилади.
Агар ижарага олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига 
бўлган ҳуқуқ шарт номада белгилаб қўйилган бўлмаса, ер участка-


343
сининг бино ёки иншоот жойлашган ва улардан ўз вазифасига 
мувофиқ фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан фойдаланиш 
ҳуқуқи бино ёки иншоот ижарага берилган муддатга ижарага олув
-
чига ўтади.
Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер 
участкасида жойлашган бино ёки иншоотни ижарага беришга, агар 
бундай участкадан фойдаланишнинг қонунда ёки ер участка сининг 
мулкдори билан тузилган шарт номада белгиланган шартларига зид 
бўлмаса, ушбу участка мулкдорининг розилигисиз йўл қўйилади.
1. Шарҳланаётган модда ижарага олинган бино ёки иншоот жойлашган 
ер участкасига бўлган ҳуқуқ борасидаги муносабатларни тартибга солишга 
бағишланган. Бино ёки иншоот бевосита бошқа кўчмас объект — ер 
билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, уларга эгалик қилиш ва фойдаланиш 
ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасидан хам фойдаланиш ҳуқуқини англа-
тади. Ер участкаси деганда, сув ҳавзаси ост қисми ҳам тушунилиб, унда 
гидротехник қурилма мавжуд бўлади.
Агар бино ва ер участкасини ёки иншоот ва ер участкасини мажмуи-
нинг ўзаро боғлиқлиги белгисига кўра қаралса, у ҳолда улар ўзларида 
асосий ашё ва мансуб ашёни, яъни аосий ашё — бу бино ёки иншоот, 
мансуб ашё эса — ер участкаси, сабаби унинг мақсади — қурилишга 
доир мақсадидан келиб чиқиб бош объектга хизмат кўрсатишни англа-
тади. Бу нисбатни ер ижараси муносабатларининг предмети бўлган 
қишлоқ хўжалик мақсадларида ерларни ижарага бериш шарт номасида 
ишлатиб бўлмайди, аммо ундаги қурилма хизмат қилиш вазифасини 
бажаради.
Ўз. Р ФКнинг 90-моддаси қоидасига кўра, мансуб ашё асосий ашё 
тақдирига агар қонунчилик ҳужжатлари ва шарт номаларда бошқача тартиб 
ўрнатилмаган бўлса, боғлиқ бўлади. Ўз навбатида, асосий ашёни фойда-
ланишга бериш мансуб ашёни хам (хизмат қилувчи ашёлар) беришни 
билдиради.
Шунинг учун шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ бино ёки 
иншоотни ижарага олувчига ижара шарт номаси бўйича бир вақтнинг ўзида 
ушбу кўчмас мулкка фойдаланиш ва эгалик ҳуқуқи билан биргаликда, 
кўчмас мулк ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига 
бўлган ҳуқуқ ҳам ўтказилади.


344
Шундай қилиб, ер участкасининг майдони 2 та таркибдан шаклланади:
а) участка майдони, режадаги бино ёки иншоотнинг тегишли майдони;
б) қурилиш ва бошқа техник нормалар ва қоидалар билан аниқланадиган 
ўлчами ва периметр бўйича бинога яқин участка майдони.
Бино ёки иншоотга яқин участканинг миқдори, норматив ҳужжатларда 
аниқланмаган бўлса, улар ижара объектининг вазифасига мувофиқ ишла-
тилишидаги зарурият тамойилидан келиб чиқиб аниқланади. Айрим 
турдаги бино ва иншоотлар (юқори хавфли саноат объекти сифатидаги) 
учун санитар ва муҳофаза ҳудудлари кўзда тутилади, уларнинг ҳудудлари 
ҳам хизмат кўрсатувчи ер участкаси майдонига қўшилади.
2. Ижарага олувчига тегишли ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини 
ўтказилишига асос бўлиб, тарафларнинг бу тўғридаги келишуви ёки 
қонун ҳисобланади. Агар ижарага берувчи ижарага берилаётган бино 
ёки иншоот жойлашган ер участкасининг эгаси бўлса, бунда асос бўлиб 
ҳам шарт нома, ҳам қонун ҳисобланади.
Биринчи ҳолатда тарафлар шарт номада тегишли ер участкасини 
ўтказиш тўғрисида шартларни киритишади. Унинг энг кам ўлчами 
шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ аниқланади. Лекин, тараф-
лар агар ундан фойдаланиш ернинг мақсадли вазифасига қарама-қарши 
келмаса катта ер участкасининг берилиши ҳақида келишишлари мумкин. 
Бино ёки иншоотни ижарага олувчига ер участкасини бериш фақатгина 
ижара ҳуқуқи билан эмас, балки бошқа ҳуқуқ билан ҳам ўтказилиши 
мумкин. Шарҳланаётган модда бундай имкониятга йўл қўйиб, бундай 
ҳуқуқнинг аниқ турларига доир кўрсатмаларни ўзида назарда тутмайди.
Демак, ер участкасини ҳар қандай ҳуқуқ, шу жумладан, муддатли 
текин фойдаланишга бериш, доимий (муддатсиз) фойдаланишга бериш 
(Ер кодекси билан киритилган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда) ёки 
мулк ҳуқуқи билан ҳам ўтказилиши мумкин. Бу ижарага олинган мулкни 
кейинчалик сотиб олишга доир ижара шарт номасида мақсадга мувофиқ 
ҳолда бўлади. (Ўз. Р ФК 556-моддаси шарҳига қаранг)
3. Иккинчи ҳолатда, агар тарафлар ер участкасига бўлган ҳуқуққа 
доир муносабатларни ўзларининг келишуви билан тартибга солмасалар, 
улардан фойдаланиш ҳуқуқи ижарага олувчида бевосита қонундан келиб 
чиқиб, шарҳланаётган модданинг 3-қисми билан юзага келади. Худди шу 
асосда ижарага олувчи ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ижарага 


345
берувчи унинг эгаси бўлмаган ҳолда ва тегишлича уни бошқа шахсга 
ўтказиш бўйича келишувга эришишга ҳақли бўлмаган ҳолатда ҳам олади.
Бундай ҳолатларда ижарага олувчи фойдаланиши мумкин бўлган 
участка майдони шарҳланаётган модданинг 1-қисми қоидалари бўйича 
аниқланади.
4. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми бошқа ер участкасида жойлаш-
ган кўчмас мулк эгасининг бу кўчмас мулкдан ўз ҳоҳишига кўра мутлоқ 
эркин ҳолда бўлмаган равишда, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф 
қилиш ҳуқуқига эгалигини назарда тутади, чунки бу мазкур участкадан 
қонунда ёки бу ер участкаси эгаси билан шарт номада белгиланган шарт-
ларга зид бўлмайди.
Шунинг учун ер участкаси эгаси ҳисобланмаган бино ёки иншоотнинг 
эгаси бошқа участкада жойлашган бино ёки иншоотни ушбу участка эга-
сининг розилигисиз бундай “зид бўлмаслик” талабларига риоя қилганда 
ижарага бериши мумкин.
Масалан, агар бунда ер участкасининг мақсадли фойдаланилиши 
тўғрисидаги ер қонунчилиги талаблари бузилмаса.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish