Збекистон республикасининг


-модда. Ижарачининг ижарага олинган корхонани яхшилаши



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   507
584-модда. Ижарачининг ижарага олинган корхонани яхшилаши
Корхонани ижарага олиш шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, корхонани ижарага олувчи ижарага берувчининг 
рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб 
бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчининг бундай яхшилашга 
қилган харажатлари ижарага олинган мол-мулкнинг қийматини 
унинг сифати ва (ёки) ундан фойдаланиш хусусиятларини яхши
-
лашга қараганда беқиёс даражада ошириб юборганлигини ёки бун
-
дай яхшилашни амалга ошириш вақтида ҳалоллик ва оқилоналик 
тамойиллари бузилганлигини исботласа, суд уни бундай яхшилаш 
ҳақини ижарага олувчига тўлаш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.
Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФК 583-моддасида назарда тутилган 
нормаларнинг мантиқий давомидир. Аммо унинг номланиши модда 
мазмунига мувофиқ келмаганлиги учун ўринли эмас. Ижарага олувчи 
томонидан ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш ҳуқуқи бу моддадан 
эмас, балки Ўз. Р ФК 583-моддасидан хусусан, унда кўрсатилган ижарага 
олувчи ижарага берувчининг розилигисиз корхонани реконструкциялаш, 
кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ҳуқуқи мавжуд-
лигидан келиб чиқади. Бундай ҳаракатларнинг натижаси — корхонани 
узлуксиз яхшилашдир.
Қайд этилган моддада ижарага олувчи корхонанинг мулкий таркибини 
ўзгартиришга ҳақли эканлиги билдирилган, бунинг натижаси бўлиб эса, 


366
уни узлуксиз яхшилаш (масалан, айрим турдаги станокларни ёки уску-
наларни унумлироғига алмаштириш) бўлиши мумкин.
Шарҳланаётган модда эса кўрсатилган муносабатлардан ҳосила келиб 
чиқадиган муносабатларни тартибга солади. Бунда ижарага олувчида ижарага 
берувчининг бундай яхшилашга розилиги бўлмаган ҳолда ҳам ижарага олин-
ган мол-мулкни узлуксиз яхшилашнинг қийматини ундириш ҳуқуқи мавжуд.
Бу қоида агар ижара шарт номасида тарафлар ўзлари ўртасидаги хара-
жатларни корхонани узлуксиз яхшилашга доир бўлишни кўзда тутмаган 
ёки улар учун техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари бўйича 
чекловларни ўрнатмаган бўлсалар, амал қилади.
Шу билан биргаликда ижарага берувчининг манфаатларини ҳимоя 
қилиб, шарҳланаётган модда судга уни бундай яхшилашлар қийматини 
тўлашдан озод қилиш ҳуқуқини беради, агарда ижарага олувчи бу ерда 
олинган фойданинг амалга оширилган ҳаражатларига мувофиқ тузилган 
тежамкорлик тамойилини бузган бўлса.
Бошқача айтганда агарда бундай харажатлар натижасида ижарага 
олинган мол-мулк қиймати мол-мулк сифати ва ишлатилиши хусусият-
ларига нисбатан анча сезиларли кўтарилиб, ижарага олувчи томонидан 
тежамкорлик тамойилининг бузилганлигини исботлаш юки (бремя) 
ижарага берувчига юклатилади.
Ижарага берувчи хам ўзини ижарага олувчига нисбатан узлуксиз 
яхшиланиш қийматини тўлашдан озод қилиш талаби билан судга муро-
жаат қилиши мумкин, агарда ижарага олувчи томонидан уларни амалга 
оширишда халоллик ва оқилоналик тамойили бузилган бўлса. Бун-
дай ҳолатда суд Ўз. Р ФК 9-моддаси 3-қисмида белгиланган ижарага 
олувчининг халоллик ва оқилоналик призумпциясига (тахмин) таяниб 
қарор қабул қилади, даъвогар эса ижарага олувчининг ноҳалоллиги ва 
нооқилоналигини исботлаб, буни рад қилиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish