325
боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатларда ижара муддати билан мажбурий нор-
малар ва талаблардаги норматив муддатлар бўйича (даврийлик) аниқ
турдаги транспорт воситасининг таъмирлаш ва кўздан кечириш муддат-
лари мувофиқлашади.
Масалан, режавий капитал таъмирлаш
жорийга нисбатан кам
ўтказиладиган ҳолда, бундай мажбурият ижарага олувчининг қисқа
муддатли ижарадаги мажбуриятига киритилмайди. Шундай қоида жорий
таъмирлаш ва кўздан кечиришга нисбатан ҳам қўлланилади (агарда уларни
ўтказиш муддатлари ижара муддати билан тўғри келмаса).
Бунинг натижасида ижарага берувчи транспорт воситасини қисқа муд-
датли ижарага беришга, агар унинг капитал таъмирлаш муддати келган
бўлса хақли эмас, чунки ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни
шарт нома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топ-
ширишга доир мажбурият бузилган бўлади. (Ўз. Р ФК 541-модда 1-қисми)
Шарҳланаётган модда нормаси императив бўлиб, тарафлар ўзларининг
келишувига биноан уни ўзгартиришга, ушбу мажбуриятларни ижарага
берувига ёки уларни ўзаро бўлиб олишган ҳақли эмаслар.
2. Ижарага берувчи ижарага олувчига фақат транспорт воситасини
беришга мажбур, лекин уни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича
хизмат кўрсатмайди. Шунинг учун ижарага хизмат кўрсатган ҳолда
беришдан фарқли равишда ижарага олувчи ўзининг кучи билан ушбу
объектни бошқариш, техник ва тижорат мақсадида ишлатишни амалга
оширади.
Ушбу модда маъносига кўра, ижарага олувчи транспорт воситасини
бошқаришни ва ишлатишни ўзи, ўзининг ходимлари ҳаракатлари ёки
ижарага олувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, агарда ушбу
мажбуриятларни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий шарт номалар доирасида
жалб қилинган шахслар билан транспорт уставлари ва кодексларнинг
маъмурий нормаларини бузмаган бўлса, амалга ошириши керак.
“Транспорт воситасини бошқариш”, “техник фойдаланиш” ва транс-
порт воситасини “тижорат мақсадида ишлатиш” тушунчалари Ўз. Р ФК
566–567 моддалари шарҳларида назарда тутилган.
3. Шарҳланаётган модда 3-қисми мазмуни, ушбу модда 2-қисмида
кўзда тутилган нормаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади ва ижа-
рага олувчига мажбуриятларни эмас, балки ижарага олинган транспорт
326
воситасини сақлаш, уни суғурталаш, шу жумладан ўз жавобгарлигини
суғурталаш, транспорт воситасини ишлатиш билан боғлиқ харажатларни
амага ошириш ҳуқуқини беради, чунки ижарага берувчи билан шарт нома
тузишда бошқача шарт ҳам назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: