315
доир ҳуқуқидан маҳрум қилади, лекин уларнинг ёзма ёки бошқа далиллар
келтириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Қонун ҳужжатлари кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга нисбатан
ҳуқуқ тўғрисидаги нормаларни белгилаган.
Ўз. Р ҲКнинг ҳаво кемаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги
39-моддасига мувофиқ, фуқаролик ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан
ўтказилиши лозим. Фуқаролик ҳаво кемалари Ўзбекистон Республика-
сининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат реестрида, давлат кемалари эса
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари Реестрида рўйхатдан
ўтказилиши лозим.
Тегишли реестрга киритилган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат
реестри
ва Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари Реестрини юри-
тиш тартиби, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани
бериш тартиби тегишлича Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги
томонидан белгиланади.
Синовдаги (экспериментдаги) ҳаво кемалари Давлат реестрига кири-
тилмайди, бироқ Авиация маъмуриятида ҳисобда туради.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат
реестри ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари
Реестрига киритилган ҳаво кемалари, шунингдек Авиация маъмуриятида
ҳисобда турган синовдаги (экспериментдаги) ҳаво кемалари Ўзбекистон
Республикасига тегишли субъект ҳисобланади.
Чет эл ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли
реестрига тегишли чет эл ҳаво кемалари реестридан чиқарилгандан
кейин киритилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасини ҳар қандай чет эл давлати
ҳаво кемалари реестрига киритиш ушбу кема Ўзбекистон Республи-
касининг тегишли реестридан белгиланган тартибда чиқарилмаган
бўлса тан олинмайди. (қаранг, Дававианазорат бошлиғи буйруғи билан
тасдиқланган АВда 2005 йил 16 февралда 1452-сон билан рўйхатга
олинган Ўзбекистон Республикаси экспериментал ҳаво кемалари давлат
ҳисоби Қоидаси(Ўз. Р АҚ-46), Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаси
“Фуқаролик ҳаво кемаларини Давлат рўйхатига олиш (Ўз. Р АҚ-45) Дава-
316
вианазорат бошлиғи буйруғи билан тасдиқланган ва АВда 2003 йил 29
апрелда 1239-сон билан рўйхатга олинган).
Ўзбекистон Республикаси ички сув транспорти Уставининг 24-мод-
дасига мувофиқ, кемани бошқа ташкилот бошқарувига бериш, кемага
нисбатан эгалик ҳуқуқини ўтказиш ёки бир йилдан ортиқ муддатга
ижарага бериш кема реестрида ва кема гувоҳномасида қайд этилиши
лозим.
Кемага нисбатан янги ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш тегишли
белгиларни кема реестрига киритилгандан кейин учинчи шахсларга
нисбатан мажбурийдир.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қонунда белгиланган тартибда
давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий бўлган автомототранспорт воси-
таларини ижара бериш шарт номасига нисбатан нотариал тасдиқланиш
қоидасини белгилайди.
Ўз. Р ФК 366-моддаси талабини ҳисобга олиб, давлат рўйхатидан
ўтказиш мажбурий бўлган автомототранспорт воситаларини ижара бериш
шарт номасига нисбатан нотариал тасдиқланиш, у рўйхатдан ўтказилганда
тамомланган ҳисобланади.
Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шарт номаларини
давлат рўйхатидан ўтказиш ёки нотариал шаклга риоя қилмаслик Ўз. Р ФК
112-моддасига мувофиқ, унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бундай
битим аҳамиятсиз ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: