Збекистон республикасининг


-модда. Энергия таъминоти шартномасини тузиш ва



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

469-модда. Энергия таъминоти шартномасини тузиш ва 
муддатини узайтириш
Энергия таъминоти шартномаси энергия билан таъминловчи 
ташкилот тармоқларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
уланган энергия қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини 
ҳисобга олиш ускуналари ва асбоблари мавжуд бўлган абонент 
билан тузилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда 
фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент тармоққа 
белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб 
у билан шартнома тузилган ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан 
бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у 
шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган 
ҳисобланади. Шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг 
шартлари тарафлар келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати 
тугашидан олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, 
тарафларнинг ўзаро муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар 
аввал тузилган шартнома билан тартибга солиб турилади.
1. Абонентни электр энергияси билан таъминлаш шартнома бўйича 
амалга оширилади. Энергия таъминоти шартномаси оммавий шартнома 
ҳисобланиб (Ўзбекистон Республикаси ФК 358-модда), бунда энергия 


156
билан таъминловчи ташкилот унга мурожаат қилган, техник имкониятлари 
мавжуд бўлган ҳар қандай шахс билан шартнома тузишга мажбур 
ҳисобланади. Энергия билан таъминловчи ташкилот шартнома тузишдан 
асоссиз равишда бош тортган тақдирда, абонент шартнома тузишга 
мажбур қилиш талаби билан суд органларига мурожаат қилишга ҳақли. 
Шартнома тузиш мажбурияти энергия билан таъминловчи ташкилотнинг 
энергия етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи табиий монополия 
субъекти эканлиги факти билан ҳам боғлиқдир.
2. Шарҳланаётган моддада аҳоли билан энергия таъминоти шарт-
номасини тузиш ва узайтиришнинг махсус тартиби белгиланган. 
Абонент туташтирилган тармоққа биринчи марта фактик уланган 
пайтдан бошлаб шартома тузилган ҳисобланади. Фуқаро маиший 
эҳтиёжлари учун энергиядан фойдаланишни бошлаган тақдирда, 
шу пайтдан бошлаб у энергия билан таъминловчи ташкилот билан 
шартномавий муносабатга киришади ва айнан шу пайтдан бошлаб 
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажариш бўйича 
тарафларнинг жавоб гарлиги вужудга келади, тарафлар уларга 
берилган ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақли ва уларга юклатилган 
мажбуриятларни бажаришга мажбур ҳисобланади.
Агар тарафлар томонидан шартномада бошқача ҳолат белгиланмаган 
бўлса, фуқаро билан шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. 
Фуқаро-абонент билан энергия таъминоти шартномаси қўшилиш 
шартномаси ҳисобланади ва унга нисбатан ФКнинг 360-моддаси 
қоидалари қўлланилади, чунки бунда фуқаро шартнома тузиш вақтида 
унинг шартларини келишиш имкониятига эга бўлмайди.
Абонентни тармоққа уланиш тартиби, энергия таъминоти тўғрисидаги 
қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ қабул 
қилинган қоидалар билан белгиланади.
3. Юридик шахс-абонент билан шартнома ёзма шаклда тузилиши 
керак. Шартнома тузиш ФКнинг 377-моддаси қоидаларига мувофиқ амалга 
оширилиб, унинг 1, 2-қисмига кўра ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга 
мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома 
тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб 
ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош 
тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида 


157
(шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш 
йўллаши керак. Келишмовчиликларни бартараф этиш ва шартнома тузиш 
бўйича тарафларнинг кейинги ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ФК 
377-моддасига мувофиқ белгиланади.
4. Абонент фуқаро билан ҳам, юридик шахс билан ҳам муайян муддатга 
тузилган шартномани узайтириш шарҳланаётган модданинг 3-қисмидаги 
диспозитив қоида билан тартибга солинади. Агар шартнома муддати 
тугагунга қадар тарафлардан ҳеч бири шартномани бекор қилиш ёки 
ўзгартириш ёхуд янги шартнома тузиш тўғрисида таклиф киритмаса, 
шартноманинг амал қилиши ўша шартлар асосида ва ўша муддатга 
узайтирилади.
5. Энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 
шарҳланаётган модданинг 4-қисмида аввал тузилган шартноманинг янги 
шартнома тузилгунга қадар тарафларнинг энергия таъминоти бўйича 
муносабатларига қўлланилиши тўғрисидаги қоида белгиланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish