Збекистон республикасининг


-модда. Тайёрловчининг мажбуриятлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

467-модда. Тайёрловчининг мажбуриятлари
Агар контрактация шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда ундан қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва олиб 
кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда 
ёки у кўрсатган бошқа ерда қабул қилинса, тайёрловчи етиштирувчи 


149
томонидан контрактация шартномасига мувофиқ ва шартлашилган 
муддатда келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан 
бош тортишга ҳақли эмас.
Тайёрловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиб кетишни ёки 
қабул қилиб олишни таъминламаган тақдирда етиштирувчига 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қийматини ва уни келтириш 
харажатларини тўлайди.
Контрактация шартномасига мувофиқ олинган қишлоқ хўжа-
лиги маҳсулотини қайта ишлайдиган тайёрловчи етиштирув чи-
нинг талабига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш 
чиқиндиларини тарафлар келишган нархда етиштирувчига 
қайтариши шарт.
1. Тайёрловчининг мажбуриятлари ҳақидаги модда шарҳланаётган 
бўлимнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи (сотувчи) 
ҳақидаги моддасидан кейинга жойлаштирилган. Бунда контрактацияга 
оид муносабатларни тартибга солишга нисбатан ёндашув намоён бўлади 
ва унда тайёрловчига (сотиб олувчига) нисбатан қатъий талаблар қўйилади, 
чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалигининг 
ўзига хос хусусиятига кўра, иқтисодий жиҳатдан нисбатан заиф тараф 
ҳисобланади. Шу боисдан унинг ҳуқуқлари тегишли ҳуқуқий ҳимояни 
талаб қилади.
2. Тайёрловчининг мажбуриятларини нисбатан қатий тартибга 
солиниши шунда кўринадики, маҳсулотни топшириш тартибини диспозитив 
норма билан белгилашда тайёрловчи зиммасига нафақат у (маҳсулотни 
етиштирувчи) жойлашган жойда маҳсулотни қабул қилиш балки, уни олиб 
кетишни таъминлаш мажбуриятини юклатилишида ҳам намоён бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 
4 сентябрдаги 383-Қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш 
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, 
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш 
тартиби тўғрисида»ги Низомда тайёрловчининг қуйидаги алоҳида 
мажбуриятларини ҳам назарда тутади:
B
қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжаликлар билан томонлар келишган 
ҳажмларда ўз вақтида шартномалар тузиш;


150
B
хўжаликларга шартномада белгиланган даврларда, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш муддатларига мувофиқ маҳсулотлар 
қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (чорвачилик маҳсулотлари 
бўйича — шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар қийматининг 25 фоизи 
миқдорида) аванс маблағлари тўлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно; 
(Ўз Р ВМ 26.05.2005 й. 133-сон Қарори тахриридаги хат боши)
B
харид қилинадиган маҳсулотнинг вазни ва сифатини тўғри аниқлаш;
B
хўжаликлар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини шартномада назарда тутилган миқдорларда ва муддат-
ларда харид қилиш, уларнинг узлуксиз қабул қилиб олинишини 
таъминлаш;
B
хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларни шартномада назарда 
тутилган ҳолларда давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига 
мувофиқ сақлаш ҳамда уларнинг ҳолати тўғрисида хўжаликларга мунтазам 
равишда хабар қилиб туриш;
B
хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган маҳсулотлар сифатининг 
ёмонлашиши оқибатида хўжаликларга етказилган зарарни қоплаш;
B
агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини келишилган жадвалга мувофиқ қабул қилиб 
олишни ва ташишни таъминлаш;
B
харид қилинаётган маҳсулот сифатини амалдаги стандартлар 
талабларига мувофиқ аниқлаш, шартномада белгиланган нархларга мувофиқ 
ва муддатларда маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш;
B
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, ташиш ва 
қайта ишлашда улар нобуд бўлишининг олдини олиш;
B
маҳсулотларни амалдаги стандартларга мувофиқ қайта ишлаш, 
сотишга тайёрлаш ва уларни сотишга тааллуқли ҳужжатларни расмий-
лаштириш;
B
хўжаликларни идишлар, ўраш материаллари ва норматив-техник 
ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, маҳсулотларнинг айрим тур-
ларини харид қилиш, қабул қилиб олиш, сифатини баҳолаш тартибини 
тартибга солувчи қоидалар) билан шартномаларга мувофиқ таъминлаш;
B
шартномаларда назарда тутилган ҳолларда хўжаликларни уруғлик 
ва экиш материаллари билан таъминлаш;


151
B
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлов ташкилоти жойлашган 
жойда ёки улар кўрсатган бошқа жойда қабул қилиб олинган тақдирда 
хўжаликлар томонидан контрактация шартномасига мувофиқ етказиб 
берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган муддатларда 
қабул қилиб олиш;
B
хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган 
шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик буюртмасига биноан 
механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника 
хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ 
бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш мажбуриятини олади, хўжалик 
эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган 
ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
4. Агар шартномада маҳсулот етказиб берувчи жойлашган жойдан 
товарларни олиш назарда тутилган бўлмаса, маҳсулот етказиб бериш 
шартномасида товарларни етказиб бериш маҳсулот етказувчи томонидан 
амалга оширилади (ФК 442-моддаси). Контрактация шартномасида бунга 
қарама-қарши тартиб назарда тутилган: Агар шартномада бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда 
ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши ва олиб кетишни 
таъминлашга мажбур. Маҳсулот у жойлашган жойда қабул қилинган 
ҳолларда товарларни танлаб олишини назарда тутувчи ФКнинг 448-моддаси 
қўлланилади.
Шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ни 
етиштирувчиларнинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, тайёр маҳсулотлар омбори унинг юридик манзили 
жойлашган жой бўлмасдан балки, етиштириш (ишлаб чиқариш) майдон-
ларида жойлашган бўлади ва агар шартномада бошқача ҳол назарда 
тутилган бўлмаса, у ердан тайёрловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
олиб кетиши шарт.
5. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига мувофиқ, агар қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда ёки у кўрсатган бошқа ерда қабул 
қилинса, тайёрловчи етиштирувчи томонидан контрактация шартномасига 
мувофиқ ва шартлашилган муддатда келтирилган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмаслиги ҳақидаги қоида 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчи жойлашган ёки у кўрсатган жойда 


152
қабул қилишга нисбатан қўллашни назарда тутади. Бироқ, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти у жойлашган ерда қабул қилинишида ҳам маҳсулотни қабул қилишни 
рад этишга ҳақли эмас. Ушбу муносабатга нисбатан қўлланиши мумкин 
бўлган ФК 448-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни 
маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат 
белгиланмаган бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот етказиб 
берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда танлаб 
олмаслиги маҳсулот етказиб берувчига шартномани бажаришдан бош тортиш 
ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Етиштирувчи томонидан шартномада белгиланган топшириш ҳақидаги 
муддатнинг бузилиши ФКнинг 444-моддасига мувофиқ тайёрловчига етка-
зиб берилган, фақат у агар ишлаб чиқарувчи (етиштирувчи)ни маҳсулотни 
қабул қилишни рад этиш ҳақида хабардор қилган ва ушбу хабар маҳсулот 
етказиб берилгунга қадар олинган ҳолларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
қабул қилишни рад этишга ҳақли бўлади.
6. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштириш хусусиятини намоён қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
қайта ишлайдиган тайёрловчи етиштирувчининг талабига кўра қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш чиқиндиларини (иккиламчи 
маҳсулотларни) тарафлар келишган нархда етиштирувчига қайтариши 
шартлигини назарда тутади. Бундан кўринадики, чиқиндиларни (икки-
ламчи маҳсулотларни) қайтариш рад этилганда, бунинг имкони йўқлигини 
исботлаш тайёрловчи зиммасида бўлади. Бунда тайёрловчи чиқиндиларни 
қайтаришни кўп харажат талаб қилишини баҳона қилишга ҳақли эмас, 
чунки нархни белгилашда тегишли ҳаражатлар ҳам назарда тутилади. 
Чиқиндиларни (иккиламчи маҳсулотларни) қайтаришни иқтисодий 
жиҳатдан ўзини оқлаш ёки оқламаслиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштирувчи томонидан белгиланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish