Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

470-модда. Энергия миқдори
Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ 
орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган 
миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал 
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи 
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов 
асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
Энергия таъминоти шартномасида абонентнинг ўзи қабул 
қиладиган энергиянинг шартномада белгиланган миқдорини 
энергия билан таъминловчи ташкилотнинг энергияни шартномада 
белгиланмаган миқдорда беришни таъминлаш билан боғлиқ 
харажатларини қоплаш шарти билан ўзгартириш ҳуқуқи назарда 
тутилиши мумкин.
Энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро энергия таъминоти 
шартномасига мувофиқ абонент бўлган тақдирда у энергиядан ўзи 
учун зарур бўлган миқдорда фойдаланишга ҳақли.
1. Энергия миқдори ва уни узатишнинг тарафлар томонидан келишилган 
режими энергия таъминоти шартномасининг муҳим шартларига киради. 


158
Электр энергияси миқдори электр энергиясини узатиш ва туташтириш 
ҳажми ёки кучига мувофиқ киловатт-соат билан белгиланади. Иссиқлик 
энергиясининг ҳажми ҳар бир иссиқлик ташувчи тури бўйича энг юқори 
соат юкламаси кўрсатилган ҳолдаги гигакалориялар билан белгиланади. 
Иситиш ва вентиляция учун узатиладиган иссиқлик энергияси миқдори 
ташқи ҳаво ҳароратига қараб белгиланади. Энергия билан таъминловчи 
ташкилотнинг энергия узатиш миқдори билан боғлиқ мажбуриятини лозим 
даражада бажарганлиги, фактик фойдаланилган энергия миқдоридан қатъи 
назар, абонентга шартномада белгиланган энергия миқдорини мунтазам 
қабул қилиб олиш имкониятини берганликда кўринади. Агар шартнома 
тараф юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор — фуқаро бўлса, у 
шартномада кўрсатилган уланиш ҳажми ва кучи доирасида электр энергияси 
миқдорини қабул қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан шартномада 
белгиланган миқдордан кам бўлган энергия узатилган тақдирда, абонент 
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 477-моддасига мувофиқ етказилган 
зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
2. Ушбу модданинг 2-қисмида абонентнинг қабул қилиб оладиган 
энергиянинг шартномада кўрсатилган миқдорини ўзгартириш ҳуқуқи 
назарда тутилган. Бунда тарафлар шартномавий ҳолатларни ўзгартириш 
муддати ва тартибини шартномада кўрсатадилар. Агар энергия билан 
таъминловчи ташкилот томонидан шартномада белгиланмаган миқдорда 
энергияни узатиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар қилинган бўлса, 
бунда улар абонент томонидан қопланади. Бундай харажатлар миқдори 
энергия ишлаб чиқариш ва узатишнинг умумий балансига боғлиқ бўлиб, 
улар энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан исботланган бўлиши 
керак.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган 
томонидан энергия узатишнинг энг кам даражаси аниқланган тақдирда, 
абонент энергия билан таъминловчи ташкилотдан белгиланган энг кам 
даражадан кам бўлмаган энергия миқдорини шартномада белгилашни 
талаб қилиши мумкин.
Энергия узатиш тартиби деб турли вақтларда узатиладиган энергиянинг 
миқдори ва сифати тушунилиб, у шартномада тарафлар томонидан 
келишилган бўлиши лозим. Қоида тариқасида, абонентга энергияни 


159
узатиш узилишларсиз (узлуксиз) бўлиши керак, бироқ шартномада энергия 
узатишда узилишлар, тўхтатишлар ва чекловлар кўрсатилиши мумкин, 
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 476-моддаси 1 ва 2-қисмларида назарда 
тутилган шартномани бир томонлама ўзгартириш ҳолатлари бундан 
мустасно.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмига кўра фуқаро фойдаланадиган 
энергиянинг миқдорини белгилашда чекловлар мавжуд бўлмасдан, у 
энергияни ўлчовчи асбоблари кўрсаткичлари билан ҳисоб даврининг охири 
бўйича белгиланади.
Энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан узатилган ва абонент 
томонидан фойдаланилган энергия миқдори ўлчов асбобларидаги унинг 
фактик истеъмоли тўғрисидаги маълумотларга мувофиқ аниқланади. Электр 
ва иссиқлик энергияси узатишнинг ўлчови, қоида тариқасида, энергия билан 
таъминловчи ташкилот ва абонентнинг электр ва иссиқлик тармоқларининг 
баланс бўйича тегишли чегараси туташган жойда аниқланади. Истеъмол 
қилинаётган энергоресурсларнинг ўлчови белгиланган давлат стандартлари 
ва аниқ ўлчов нормалари билан белгиланади. Ўлчаш тартиби идоравий 
норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish