Збекистон республикасининг


-модда. Товарлар тўлиқ етказиб берилмаган, товарларнинг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

453-модда. Товарлар тўлиқ етказиб берилмаган, товарларнинг 
камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни
бутлаш тўғрисидаги талаблар бажарилмаган ҳолларда
сотиб олувчининг ҳуқуқлари
Агар маҳсулот етказиб берувчи товарларни маҳсулот етказиб бериш 
шартномасида назарда тутилган миқдорда етказиб бермаган бўлса ёхуд 
сотиб олувчининг (олувчининг) тегишли даражада сифатли бўлмаган 


117
товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талаб-
ларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берил
-
маган товарларни бошқа шахслардан олиб, уларни олиш билан боғлиқ 
барча зарур ва оқилона харажатларни маҳсулот етказиб берувчи 
зиммасига юклаш ҳуқуқига эга.
Маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўлиқ етказиб бермаган 
ёки сотиб олувчининг товарларнинг камчиликларини бартараф 
этиш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини бажармаган 
ҳолларда сотиб олувчининг бошқа шахслардан товарлар олишга 
қилган харажатлари ушбу Кодекс 456-моддасининг биринчи қисмида 
назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг камчилиги бартараф этил
-
гунча ва улар бутлангунча ёки алмаштирилгунча тегишли даражада 
сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган товарлар ҳақини тўлашдан бош 
тортиш, борди-ю, товарлар ҳақи тўланган бўлса, — тўланган суммани 
қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда инсофсиз маҳсулот етказиб берувчи ўзининг 
йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳуқуқидан фойдаланмаган 
ҳолда тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солади. Бунинг 
учун қонунда сотиб олувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари 
назарда тутилган. Хусусан, унинг ўзи ишлаб чиқариш ва технологик 
жараённи таъминлаш бўйича оқилона ва мақсадга мувофиқ ҳаракатларни 
бажариш (яъни товарларни, бутловчи қисмларни бошқа шахслардан 
олиш ва х.к.) ва сўнгра қилинган харажатларни маҳсулот етказиб берувчи 
ҳисобидан қоплаш ҳуқуқи берилган.
2. Бозор иқтисодиёти шароитида сотиб олувчи, агар маҳсулот 
етказиб берувчи товарларни белгиланган муддатда топшириш ёки 
топширилган нуқсонли товарларни тегишли сифатли ёки бут бўлган 
товарлар билан алмаштириш мажбуриятини бузган бўлса, товарларни 
бошқа шахслардан сотиб олиш ҳуқуқигагина эмас, балки имкониятига 
ҳам амалда эга бўлди.
Бундай ҳуқуқ қуйидаги ҳолларда вужудга келади:
1) маҳсулот етказиб берувчи товарларни шартномада назарда тутил-
ганидан камроқ миқдорда ёки муддатларни бузган ҳолда етказиб бер-
ганида;


118
2) маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг сифатсиз товарларни 
тегишли даражадаги сифатли товарлар билан алмаштириш ҳақидаги 
талабини бажармаганида;
3) сотиб олувчининг талабига биноан товарларни бутламаганида.
Товарларни бошқа шахслардан сотиб олиш учун барча зарурий ва 
оқилона харажатларни сотиб олувчи кўрилиши мумкин бўлган бошқа 
зарарларни қоплаш ҳақида талаблар қўйиш билан бир қаторда маҳсулот 
етказиб берувчидан ундириб олишга ҳақли.
Шунга ўхшаш ҳуқуқлар сотиб олувчида маҳсулот етказиб берувчи 
шартнома мажбуриятларини бузгани туфайли сотиб олувчининг ташаббуси 
билан шартнома бекор қилинганида товарларни у бошқа шахслардан 
сотиб олган ҳолда вужудга келади. Шу туфайли ҳам шарҳланаётган 
модданинг иккинчи қисмида бошқа шахслардан товарлар олишга қилинган 
харажатларнинг қопланиши лозим бўлган миқдорини аниқлашда Ўз. Р ФК 
456-моддасининг биринчи қисмида белгиланган қоидалар қўлланиши 
назарда тутилган.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида сотиб олувчининг 
тадбиркорлик амалиётида яхши маълум бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланган: 
у тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган товарлар ҳақини 
тўлашдан бош тортиш ёки тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш 
ҳуқуқига эга. Бундай талаблар суд орқали қўйилиши мумкин.
4. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига 
(товарларни олувчига) тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган 
товарлар етказиб берилган ҳолда Ўз. Р ФКнинг 451 ва 452-моддаларида 
назарда тутилган бундай ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларига қўшимча 
тарзда шартноманинг товар сифати ва бутлиги тўғрисидаги шартларига 
мувофиқ бўлмаган товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш, борди-ю, 
товарлар ҳақи тўланган бўлса, тўланган суммани қайтаришни камчиликлар 
бартараф этилгунга қадар талаб қилиш ҳуқуқи берилган.
Товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш ҳуқуқидан сотиб олувчи 
шартномада товарлар ҳақини улар топширилганидан сўнг орадан муайян 
муддат ўтгач тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолда, 
шунингдек товарларнинг талабга мувофиқ эмаслигини сотиб олувчи 
уларнинг ҳақини тўлаш муддати келгунга қадар аниқлаган бошқа ҳолларда 
фойдаланиши мумкин.


119

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish