Збекистон республикасининг


-модда. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик учун неустойка



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

454-модда. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик учун неустойка
Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш 
муддатларини кечиктириб юборганлик учун қонунда ёки шартномада 
белгиланган неустойка, агар неустойкани ундиришнинг бошқача тартиби 
қонунда ёки шартномада белгиланмаган бўлса, маҳсулот етказиб 
берувчидан шартноманинг амал қилиш муддатида мажбурият амалда 
бажарилгунга қадар ундирилади.
1. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш 
муддатларини кечиктириб юборганлик учун маҳсулот етказиб берувчи сотиб 
олувчига неустойка тўлайди. Неустойка миқдори маҳсулот номенкалатураси 
(ассортименти)даги айрим товарлар бўйича ўз вақтида етказиб берилмаган 
маҳсулот қийматига боғлиқ бўлади. Маҳсулот номенклатураси 
(ассортименти) шартномада назарда тутилмаган ҳолларда неустойка ўз 
вақтида етказиб берилмаган маҳсулотнинг умумий қийматидан ундирилади. 
Неустойка бир марта ундирилади. Тўлиқ етказиб берилмаган маҳсулот 
ҳажми кейинги даврларда ундирилиши лозим бўлган неустойка миқдорини 
аниқлашда ҳисобга олинади. Маҳсулотнинг тўлиқ етказиб берилмаган 
миқдори ўрни кейинги даврларда тўлдирилган ҳолда, башарти маҳсулот 
етказиб бериш мажбуриятлари тўлиқ етказиб берилмаган маҳсулот ўрни 
тўлдирилган даврда тўлиқ бажарилган бўлса, товарларни тўлиқ етказиб 
бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун 
ундирилиши лозим бўлган неустойка миқдори камайтирилиши мумкин.
2. Неустойка миқдори “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунида ва бошқа 
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Товарларни тўлиқ етказиб 
бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик 
учун неустойкани товар ҳақи олдиндан тўланган ҳолда пул маблағларидан 
фойдаланганлик учун ундириладиган фоизлар билан адаштирмаслик керак. 
Ўз. Р ФК 420-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар сотувчи 
олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса 
ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
олдиндан тўланган сумма учун Ўз. Р ФКнинг 327-моддасига мувофиқ, 
товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига 
топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган 


120
кунгача фоизлар тўланиши лозим. Шартномада сотувчининг олдиндан 
тўланган сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан 
бошлаб тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда фоизлар 
Ўз. Р ФКнинг 748-моддасига мувофиқ берилган тижорат кредити учун 
тўлов сифатида ундирилади.
3. Маҳсулот етказиб берувчи товарларни шартномада белгиланган 
муддатда топшириш мажбуриятини бажармаганлик учун неустойка 
тўлагани уни товарларнинг тўлиқ етказиб берилмаган миқдори ўрнини 
кейинги даврларда ёки шартномада назарда тутилган бошқа муддатларда 
асл ҳолида тўлдириш мажбуриятидан озод қилмайди.
Бу ҳолда, шарҳланаётган нормага мувофиқ, олдинги даврда тўлиқ етказиб 
берилмаган товарлар қийматидан неустойка, агар товарлар сотиб олувчига 
топширилган бўлмаса, иккинчи марта ундирилади, чунки олдинги даврда сотиб 
олувчига топширилмаган товарлар миқдори кейинги даврда топширилиши 
лозим бўлган товарга қўшилади ва мажбурият бажарилмаганида неустойка 
айни шу миқдордан ҳисобланади. Шундай қилиб, неустойка, агар шартномада 
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддатида 
мажбурият амалда бажарилгунга қадар ундирилади.
4. Сотиб олувчи ўзининг ёзма розилигисиз номенклатурани (ассор-
тиментни) бузган ҳолда етказиб берилган маҳсулотни фойдаланиш учун 
қабул қилган ва шартномада назарда тутилган товарларни етказиб бериш 
умумий қиймат бўйича бажарилган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи 
сотиб олувчига жарима тўлайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish