51-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши керак.
Ташкилот номидан берилган ишончномага унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс имзо чекади ва бу имзо ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Фуқаро томонидан берилаётган ишончнома нотариал тартибда, шунингдек ишончномани берувчи ишлаётган ёки ўқиётган ташкилот томонидан, яшаб турган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан ва у даволанаётган стационар даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан, агар ишончнома ҳарбий хизматчи томонидан берилаётган бўлса - тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тасдиқланиши мумкин. Жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларнинг ишончномаси тегишли муассасанинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Адвокатнинг ваколати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
52-модда. Вакилнинг ваколатлари
Хўжалик судида иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш бундан мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги модда матни)
53-модда. Хўжалик судида вакил бўла олмайдиган шахслар
Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар хўжалик судида вакил бўла олмайдилар.
Судьялар, терговчилар, прокурорлар хўжалик судида вакил бўла олмайдилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар процессда тегишли судлар, прокуратуранинг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида қатнашаётган бўлсалар, бу қоида татбиқ этилмайди.
6-БОБ. ДАЛИЛЛАР
54-модда. Далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари
55-модда. Исботлаш мажбурияти
56-модда. Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш
57-модда. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш
58-модда. Далилларни дахлдорлиги
59-модда. Далилларга йўл қўйилиши
60-модда. Исботлашдан озод этиш асослари
61-модда. Далилларга баҳо бериш
62-модда. Ёзма далиллар
63-модда. Ҳужжатларни аслини қайтариш
64-модда. Ашёвий далиллар
65-модда. Ашёвий далиллар сақлаш
66-модда. Ашёвий далилларни қайтариш
67-модда. Экспертиза тайинлаш
68-модда. Экспертиза ўтказиш тартиби
69-модда. Экспертни хулосаси
70-модда. Гувоҳнинг кўрсатмалари
71-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
72-модда. Далилларни таъминлаш
73-модда. Далилларни таъминлаш тартиби
74-модда. Суд топшириқлари
75-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |