Ўзбекистон республикасининг


-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан



Download 1,21 Mb.
bet14/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

41-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилувчи учинчи шахслар

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар ишга киришиши мумкин. Улар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва барча мажбуриятларини бажарадилар, шу тоифадаги низолар учун қонунда назарда тутилган ёки шартномада белгиланган жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этиш мажбурияти бундан мустаснодир.




42-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга киришиши мумкин. Учинчи шахслар ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси билан ёки суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. (ЎзР 01.05.1998 й N 621-I-сон Қонун.таҳрирдаги қисм)


Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафнинг ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва процессуал мажбуриятларини бажарадилар, даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёки келишув битими тузиш, суд ҳужжатининг мажбурий тарзда бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Хўжалик суди бир жараёнда дастлабки даъвони кўриб чиқишга ва мансабдор шахс томонидан ташкилотга етказилган зарарни ундан ундириш масаласини регресс тартибда ҳал этишга ҳақлидир. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонуни таҳрирдаги қисм)
43-модда. Ишда прокурорнинг иштироки

Прокурор ҳамма ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судига эса - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади.
Даъво тақдим этган прокурор келишув битими тузишдан ташқари даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
Прокурорнинг ўз даъвосидан воз кечиши даъвогарни ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Прокурор томонидан ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
Қонунда назарда тутилган ёки суд ишда прокурор қатнашиши зарур деб топган ҳолларда ишни кўришда прокурор иштирок этиши шарт.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish