Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари



Download 441,05 Kb.
bet43/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

29-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
профилактика суҳбати;
расмий огоҳлантириш;
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш;
ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
профилактик ҳисобга олиш;
мажбурий даволанишга юбориш;
маъмурий назорат.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.



Ш А Р Ҳ

1. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларга ҳуқуқбузарлик учун жазонинг муқаррарлигини англатиш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этиш учун журъат этмасликларига эришиш, шунингдек ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, ижтимоий мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш долзарб масалалардан биридир.


2. Мазкур масаланинг ижобий ҳал қилинишида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасига доир энг мақбул чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини самарали ташкил этиш муҳим ўрин тутади. Ушбу қонунга кўра, бундай профилактик чора-тадбирларга: профилактика суҳбати, расмий огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий даволанишга юбориш, маъмурий назорат киритилган. Бироқ бу ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги чора-тадбирларини чегараламайди, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра бошқа чора-тадбирлар ҳам киритилиши мумкин. Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг «Якка тартибдаги профилактика иши олиб борилишини ташкил этиш» деб номланган 23-моддасида вояга етмаганларга нисбатан амалга ошириладиган якка тартибдаги профилактик чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish