Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


Профилактика (катта) инспектори профилактик ҳисоб ишини юритиш чоғида қуйидагиларни амалга оширади



Download 441,05 Kb.
bet48/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

3. Профилактика (катта) инспектори профилактик ҳисоб ишини юритиш чоғида қуйидагиларни амалга оширади:
профилактик ҳисобга олинган шахсни ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттирмаслик ҳақида огоҳлантиради;
профилактик ҳисобга олинган шахсни унинг иш (ўқиш) ва яшаш жойидан текширади, унинг хулқ-атвори ҳақида маълумотлар олади;
якка тартибдаги барча чора-тадбирларни («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддаси «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари»да) белгиланган таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш тамойилига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради;
жазони ижро этиш муассасасидан бўшатилган шахсларнинг оиласига, шунингдек жамиятга мослашишида кўмак беради;
профилактик ҳисобга олинган шахсни ўқиш ёки ишга жойлаштирилишида, шунингдек вақтинча яшаш жойи билан таъминланишида, ижтимоий ҳаётга мослашиши учун моддий кўмак олишида ёрдам кўрсатади;
профилактик ҳисобдаги шахслардан ахлоқан тузалаётган ва ўзида ижтимоий ижобий хулқ-атворни шакллантира бошлаганларини рағбатлантириш ёки аксинча ғайриижтимоий хулқ-атворини давом эттирган шахсларга нисбатан эса, қонунда белгиланган тартибда мажбурлаш чораларини қўллайди.
4. Профилактик ҳисоб ишини юритаётган профилактика (катта) инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ички ишлар органи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиғи номидан ёки шахсан ўзи профилактик ҳисобга олинган шахсга нисбатан ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда кўмак беришни сўраб тегишли давлат органларига, корхона, муассаса, ташкилот ҳамда жамоат тузилмаларига мурожаат қилишга;
профилактик ҳисобга олинган шахсни яшаш ва иш (ўқиш) жойидан соат 06.00 дан 22.00 гача хулқ-атворини, ҳаёт тарзини ва атрофидагиларга муносабатини кузатишга, ўрганишга, сўраб-суриштиришга ҳамда назорат қилишга;
ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ва тузалиш йўлига ўтмаган шахслар масаласини унинг яшаш ва иш (ўқиш) жойида муҳокама қилиш учун йиғилиш кун тартибига қўйиш ташаббуси билан чиқишга;
шахснинг муддатидан олдин тўлиқ тузалганлиги тўғрисида далолат берувчи маълумотлар мавжуд бўлганда муддатидан илгари шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишга ва ички ишлар органи бошлиғига таклиф билан чиқишга;
ҳисоб профилактика ишларини юритиш чоғида бошқа орган, муассаса ва жамоат тузилмаси билан амалга ошириладиган ҳамкорлик масалаларига доир муаммолар юзасидан мувофиқлаштирувчи кенгашга мурожаат қилишга.
Профилактик ҳисоб ишини юритаётган профилактика хизмати ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish