Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекснинг мақсади


-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Давлат шаҳарсозлик кадастри



Download 89,34 Kb.
bet27/43
Sana23.03.2022
Hajmi89,34 Kb.
#506086
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
11 маруза 22.02.2021

7-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Давлат шаҳарсозлик кадастри
44-модда. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби
Шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг икки ва ундан ортиқ вилоят ҳудудларини ўз ичига олган қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари (бундан буён матнда шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг бириктирма тарҳлари деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини режалаштириш тарҳи;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;
2) Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш тарҳлари;
туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси;
3) аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
аҳоли пунктларининг бош режалари;
аҳоли пунктлари чегара чизиқларининг лойиҳалари;
аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;
аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тарҳлари;
4) аҳоли пунктларининг ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатлар:
батафсил режалаштириш лойиҳаси;
қуриш лойиҳаси;
5) шаҳарсозлик фаолияти объектларининг қурилиши учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари:
қурилишнинг техник-иқтисодий асоси;
қурилишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари;
лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар).
Қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа турлари ҳам кириши мумкин.
45-модда. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлаб чиқувчилар томонидан шартнома, буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳалаштириш топшириғи, бошланғич-рухсат берувчи ҳужжатлар ва муҳандислик-техник қидирувлар натижалари асосида амалга оширилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир топшириқлар қуйидагилар билан келишиб олиниши лозим:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан — ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан — ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича;
туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари билан — ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича;
махсус ваколатли давлат органи билан — ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 — 3-бандларида, 4-бандида (уларнинг ишлаб чиқилиши бюджет тизимининг бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда), 5-бандида (бюджет тизимининг бюджетлар маблағлари ҳамда ҳукумат кафолати остида молиялаштириладиган ноёб ва алоҳида муҳим давлат аҳамиятига молик объектлар бўйича) назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича;
махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан — ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 4-5-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича (уларнинг ишлаб чиқилиши бюджет тизимининг бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда).
Шаҳарсозлик ҳужжатлари қуйидагилар билан келишиб олиниши лозим:
ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан;
ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб олиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шаҳарсозлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиниши лозим.
Ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари санитария-эпидемиология хизматлари ва давлат ёнғин назорати органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари билан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса улар ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатлари ушбу Кодексда белгиланган ваколатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартиришлар ушбу ҳужжатларни тасдиқлаган органнинг ёки буюртмачининг қарорига биноан киритилади.

Download 89,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish