Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекснинг мақсади



Download 89,34 Kb.
bet43/43
Sana23.03.2022
Hajmi89,34 Kb.
#506086
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
11 маруза 22.02.2021

12-боб. Якунловчи қоидалар
83-модда. Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш
Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш бюджет тизими бюджетларининг маблағлари, буюртмачиларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда улушли иштирок этиши, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш қуйидаги ҳолларда бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:
ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда, комплекс муҳандислик қидирувларини ўтказишда, микросейсмик ҳудудлаштириш хариталарини тузишда ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда;
шаҳарсозлик фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда;
фавқулодда экологик вазиятлар ва экологик фалокат зоналарини, тарихий манзилгоҳларни, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг белгиланган мақсадли умумдавлат дастурларини, бошқа мақсадли умумдавлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, шунингдек давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишда.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган манбалардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёрига давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан ҳам амалга оширилади.
Агар ҳудудни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш давлат манфаатларига, икки ва ундан ортиқ вилоятнинг манфаатларига ёки аҳоли пунктлари гуруҳларининг манфаатларига дахлдор бўлса, бюджет маблағларидан бошқа шаҳарсозлик фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йилги қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришда аҳоли пунктлари бош режаларининг ишлаб чиқилишини, комплекс муҳандислик қидирувлари ўтказилишини, аҳоли пунктларини микросейсмик ҳудудлаштириш хариталарини, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий комплекс тарҳларини тузишни, жорий қуриш устидан муаллифлик назорати ҳамда аҳоли пунктлари бош режаларининг амалга оширилиши мониторинги ишлаб чиқувчилар томонидан ўтказилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишиб олиниши ва экспертизадан ўтказилишини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутиши керак.
84-модда. Низоларни ҳал этиш
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
85-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 03/21/676/0142-сон)
Download 89,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish