39-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси Давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат лавозимига ўтказиш ёки бошқа давлат органи ва ташкилотининг давлат лавозимига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ротация давлат фуқаролик хизматчиcининг малака мартабаси ва даражасига мувофиқ лавозимлар бўйича амалга оширилади. Юқори даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларни ротация қилиш бўйича қарор давлат фуқаролик хизмати ишлари масалалари бўйича ваколатли органи билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан ротация ўтказилмайди: ўқишда бўлган (қайта тайёрлаш/малака ошириш бўйича); тиббий хулоса асосида соғлиғи ҳолатига кўра ротация ўтказилаётган давлат лавозимида хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаса; ротация юзасидан кўчирилаётган ҳудудда давлат фуқаролик хизматчиси билан давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли органи томонидан аниқланадиган вазиятлар рўйхати билан белгиланадиган ҳолатларга кўра оила аъзолари (турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандлари, 18 ёшга тўлгунга қадар ногирон бўлиб қолган 18 ёшли фарзандлари, ота-оналари ёки бирга яшаётган ўзгалар парваришига муҳтож давлат фуқаролик хизматчиси қарамоғида бўлган шахслар) билан бирга яшаш имконияти мавжуд бўлмаганлар. Ротация ўтказилиши лозим бўлган давлат лавозимлари рўйхати, шунингдек уни амалга оширишнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. 40-модда. Бошқа давлат лавозимига ўтказиш Давлат фуқаролик хизматчисининг бошқа давлат лавозимига ўтказиш давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ички буйруғи билан муайян муддатга амалга оширилади. Давлат органи ва ташкилотида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчисининг розилигисиз икки ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик йўқ бўлган давлат фуқаролик хизматчисининг ўрнига, авариялар, таббий ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган, миллий хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён етказадиган бошқа ҳолатларда меҳнат шартномаси билан белгиланмаган давлат лавозимига ўтказилиши мумкин. Давлат фуқаролик хизматчисининг розилиги билан вақтинча, олти ойдан ошмаган муддатга, бошқа давлат органи ва ташкилотига, шу жумладан бошқа ерда жойлашган давлат органи ва ташкилотига олдинги иш жойидаги давлат лавозимини сақлаган ҳолда хизмат сафарига юборилиши мумкин. Хизмат сафарига юбориш, ушбу модданинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади. Юқори даражадаги давлат фуқаролик хизматчисининг бошқа давлат лавозимига ўтказиш фақат давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли органнинг розилиги билан амалга оширилади.