32-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти Давлат органи ва ташкилотида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиларига беш кунлик иш хафтаси ва икки кунлик дам олиш кунлари белгиланади. Агар давлат фуқаролик хизматининг характери ва шароитларидан келиб чиқиб, беш кунлик иш хафтасини ўрнатишнинг иложи бўлмаса, ички мехнат тартиби қоидалари билан иш хафтанинг нормал давомийлиги ҳақидаги меҳнат қонунчилигида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда олти кунлик
иш хафтаси белгиланиши мумкин. 33-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим йўриқномаси Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг ваколати, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилайдиган ҳужжатдир. Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси у давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат органи ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан аввал лавозим йўриқномаси билан имзо чеккан ҳолда таништирилиши лозим. 34-модда. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятини режалаштириш Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти унинг бевосита раҳбари билан биргаликда ёзма шаклда тузиладиган режа асосида амалга оширилади. Режанинг ҳисобот даври бир йил деб хисобланади ҳамда ҳар чоракда амалга оширилади. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти режасига қуйидагилар киритилади: давлат органи ва ташкилотининг стратегик ва ўртамухим вазифа ҳамда мақсадлари; давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита кутилаётган натижалари; режалаштирилган натижаларга эришиш усуллари; давлат фуқаролик хизматчисига хизмат ваколатларини бажариш учун керак бўладиган ресурслар; қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари; давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари; лавозим ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ хавф-хатарлар ва уларни камайтириш усуллари. Юқори даражадаги давлат фуқаролик хизматчисининг фаолият режаси, давлат лавозимини эгаллаш учун танлов жараёнида у томонидан таклиф этилган лойиҳа асосида тузилади ҳамда ўзининг қўл остида фаолият юритувчи давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан давлат фуқаролик хизматчисининг ташкилий-бошқарув фаолият чораларини назарда тутиши, шу жумладан фаолиятни режалаштиришни бошқариш, ҳамда синов муддатида хизматни ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиларига мураббийлигини ўз ичига олиши лозим.