8-боб. Якунловчи қоидалар
41-модда. Геодезия ва картография фаолиятини молиялаштириш
Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишларни молиялаштириш буюртмачиларнинг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг буюртмачилари бўлиши мумкин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик ишларнинг буюртмачилари бўлиши мумкин.
42-модда. Геодезия ва картография фаолияти натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Геодезия ва картография фаолияти натижасида етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим.
43-модда. Низоларни ҳал этиш
Геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
44-модда. Геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
45-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги 417-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 122-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 418-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 123-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 274-модда) 4-моддаси;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 25-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |