14-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ҳамда миллий хавфсизлигини кўзлаб, умумдавлат аҳамиятига ва махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини таъминлайди;
натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фойдаланадиган топография-геодезия ва картографияга оид ишларнинг сифати устидан назоратни амалга оширади.
15-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради.
3-боб. Геодезия ва картографияга оид ишлар
16-модда. Геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари
Геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари жумласига қуйидагилар киради:
умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар;
махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишлар.
17-модда. Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар
Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар жумласига қуйидагилар киради:
Ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш;
давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш;
график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш;
Ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш;
сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш;
картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш;
умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш;
геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш;
географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш;
геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
ушбу моддада санаб ўтилган йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга ошириладиган, натижалари умумдавлат аҳамиятига молик бўлган бошқа геодезия ва картографияга оид ишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |