Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

326-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат 
шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги 
Агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб 
чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён 
миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб, мувофиқ равишда 
камайтирилади. 
Жабрланувчи томонидан қўпол эҳтиётсизлик қилинган ва иш 
берувчининг айби бўлмаган ҳамда иш берувчининг жавобгарлиги у 
айблилигидан ёки айбсизлигидан қатъи назар юзага келадиган ҳолларда, 
ўрни қопланиши лозим бўлган зарар миқдори суд томонидан ҳам 
камайтирилиши мумкин. Бунда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл 
қўйилмайди. 
Аралаш жавобгарлик ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг 
ўрнини қоплаш чоғидаги қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплашга, бир 
йўла бериладиган нафақани тўлашга, шунингдек боқувчи бўлган ходим
 
вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплашга 
татбиқ этилмайди. 
 
327-модда. Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати 
билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи 
томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган 
шахслар доираси 


179 
Боқувчи бўлган ходим (бундан буён матнда боқувчи деб юритилади) 
меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб 
бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли 
вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини 
қоплаши шарт: 
марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, 
шунингдек ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган 
кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга; 
марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига; 
ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига 
(хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда 
марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо 
тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича 
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-
сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса. 
Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб 
қилмайди. 
Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади: 
ўн саккиз ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар 
ногиронлик белгиланган бўлса; 
олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар; 
ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар. 
Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт 
(боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни 
қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди. 
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим 
ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга 
тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish