Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

264-модда. Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш 
Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида бир 
ярим баравар миқдорида амалга оширилади: 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида – тунги вақтдаги ишнинг 
ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда; 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида – тегишли разрядга 
(малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг 
(маошининг) эллик фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва 
қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.
Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф 
ставкаларига (маошларга) киритилмайди. 
Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш 
ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул 
қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади. 
265-модда. Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари 
бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш 
Иш берувчининг айби билан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) 
мажбуриятлари бажарилмаганда, меҳнатга ҳақ тўлаш ходимнинг ҳақиқатда 
ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган ўртача иш 
ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади. 
Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра меҳнат 
нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда, ходимнинг 
ҳақиқатда ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф 
ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми сақланиб қолади. 


148 
Ходимнинг айби билан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) 
мажбуриятлари бажарилмаганда, иш ҳақининг нормалаштирилган қисмига 
ҳақ тўлаш бажарилган иш ҳажмига мувофиқ амалга оширилади. 
266-модда. Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш 
Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун 
(иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни 
вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ 
тўланади. 
Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор 
туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда 
ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми 
миқдорида ҳақ тўланади. 
Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ 
тўланмайди. 
Асбоб-ускунанинг бузилиши ва ходим томонидан ўз меҳнат 
вазифаларини бажаришни давом эттиришни имконсиз қиладиган бошқа 
сабаблар юзага келтирган бекор туриб қолинган вақт бошланганлиги ҳақида 
ходим дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, иш берувчининг бошқа вакилига 
хабар бериши шарт. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish