Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

260-модда. Ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар 
бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш 
Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходим томонидан ҳар хил малака 
талаб этиладиган ишлар бажарилганда унинг меҳнатига юқорироқ малакали 
иш бўйича ҳақ тўланади. 
Меҳнатига ишбай ҳақ тўланадиган ходим томонидан ҳар хил малака 
талаб этиладиган ишлар бажарилганда унинг меҳнатига у бажарган ишнинг 
баҳолари бўйича ҳақ тўланади. 


146 
Ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда меҳнатига ишбай 
ҳақ тўланадиган ходимларга ўзига берилган разрядлардан пастроқ 
тарификация қилинаётган ишларни бажариш топшириладиган ҳолларда иш 
берувчи уларга разрядлар ўртасидаги фарқни тўлаши шарт. 
261-модда. Янги ишлаб чиқаришлар (маҳсулот) 
ўзлаштирилганда меҳнатга ҳақ тўлаш 
Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида янги ишлаб чиқариш 
(маҳсулот) ўзлаштириладиган даврда ходимнинг олдинги иш ҳақини сақлаб 
қолиш назарда тутилиши мумкин. 
262-модда. Иш вақтидан ташқари
иш учун ҳақ тўлаш 
Иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ 
тўланади. 
Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга 
кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат 
шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг 
юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин. 
Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган 
ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг 
давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш 
билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари 
иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ 
тўланмайди. 
263-модда. Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам 
кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш 
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш 
учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади: 
ишбай ишловчиларга – камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича; 
меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ 
тўланадиган ходимларга – кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида 
икки ҳиссаси миқдорида; 
маош оладиган ходимларга – ҳар бир ишланган кун ёки соат учун 
маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси 
миқдорида. 
Жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси 
қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат 
шартномасида дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам 
кунларидаги иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари 
назарда тутилиши мумкин. 
Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш 
ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан 
компенсация қилиниши мумкин. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган 


147 
байрам кунидаги иш бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация 
қилинган тақдирда, бундай иш учун ҳақ тўлаш камида бир ҳисса миқдорида 
амалга оширилади, дам олиш куни учун эса ҳақ тўланмайди. 
Агар ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий 
белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки 
якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) меҳнат 
қилган бўлса, дам олиш кунлари эса унга иш ҳафтасининг бошқа кунларида 
берилган бўлса, умумий белгиланган дам олиш кунларидаги иш учун бир 
ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. 
Ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун, ушбу иш жадвалга 
биноан амалга оширилганлигидан ёки ходим мазкур Кодекснинг
210-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ишга жалб 
этилганлигидан қатъи назар, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади 
ёхуд ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш ва бир ҳисса 
миқдорида ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish