165
1
-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий
буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки
ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан
ташқарида реализация қилиш
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни
ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек
дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация
қилиш, —
мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, энг
кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(165
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
186
3
-моддаси
, Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган
«Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш
ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
низом
».
166-модда. Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини
тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини
уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши,
худди шунингдек сотиш мақсадида олиши —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш
бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн
бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.
Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва
жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек
реализация қилиш мақсадида сотиб олиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 388-моддасининг
иккинчи қисми
,
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон
Республикасида чакана савдо қоидалари»нинг
14-банди
.
(166-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |