Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-1-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими



Download 245,58 Kb.
bet140/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

419-1-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими
Кассация инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган суднинг номи ва таркиби;
3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
4) иш кимнинг шикояти (протести) бўйича кўриб чиқилганлиги;
5) шикоят қилинган ёки протест келтирилган суд ҳужжатининг номи ва унинг қисқача мазмуни;
6) шикоятда (протестда) баён этилган важлар, тақдим этилган материалларнинг қисқача мазмуни, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, прокурорнинг фикри;
7) кассация инстанцияси судининг хулосага келишига асос бўлган сабаблар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари;
8) қарорнинг хулоса қисми.
Суд ҳужжатлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди ишни янгидан кўрганда қайси ҳолатлар аниқланиши зарурлигини, қайси далиллар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунингдек иш топширилаётган суд бошқа қандай ҳаракатларни бажариши кераклигини кўрсатиши шарт.
Кассация инстанцияси суди шикоятни (протестни) рад қилган тақдирда, шикоят (протест) важлари нотўғри деб топилиши ёки ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ўзгартириш ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлмаслиги сабабларини ўз ажримида кўрсатиши шарт.
Кассация инстанцияси судининг ажрими ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Кассация инстанцияси суди ажримининг нусхалари ишда иштирок этган шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Кассация инстанцияси судининг ажрими чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 419-1-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)

419-2-модда. Кассация инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Кассация инстанцияси судининг ажримида баён қилинган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Кассация инстанцияси суди у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, айрим бир далилларнинг бошқаларидан устунлиги ҳақидаги, иш янгидан кўрилган тақдирда қандай қарор чиқарилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 419-2-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish