407-5-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ушбу Кодекс талабларига риоя этган ҳолда берилган кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиши шарт.
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) шикоят (протест) берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);
4) устидан шикоят (протест) берилаётган суд ҳужжатлари;
5) тегишли суддан ишни талаб қилиб олиш ҳақидаги хулоса.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-5-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
407-6-модда. Суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг, апелляция инстанцияси суди ажримининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-6-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
407-7-модда. Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш ва ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги масала иш кассация инстанцияси судига келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақидаги ажримда суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Кассация шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кассация инстанциясида кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишнинг кассация тартибида кўрилишига тўсқинлик қилмайди.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-7-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
(408-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
(409-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |