77-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсизлик бўйича нафақалар, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш;
(77-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш;
ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш;
(77-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳларида анкета сўровларини ўтказиш;
меҳнат бозорининг республика ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари олиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан:
мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларини, академик лицейларни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
(78-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |