Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарлар божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётганда божхона тўловларини тўлаш



Download 2,36 Mb.
bet79/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

172-модда. Товарлар божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётганда божхона тўловларини тўлаш
Бир календарь ой мобайнида қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларнинг божхона тўловлари товарлар етказиб берилган ойнинг охирги кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича, божхона юк декларацияси берилган кундан кечиктирмай тўланади. Бунда қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали божхона чегарасидан бир календарь ой мобайнида олиб ўтиладиган товарларнинг қиймати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун товарлар етказиб берилган ойнинг охирги кунидаги валютанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий айирбошлаш курси бўйича аниқланади.
Божхона чегарасидан қувур транспортида олиб ўтиладиган товарларнинг божхона тўловлари божхона юк декларацияси қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда тўланади.
Қувур транспортида олиб ўтиладиган товарларга муваққат божхона юк декларацияси берилган тақдирда, божхона тўловлари муваққат божхона юк декларацияси қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда тўланади.
Агар тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси маълумотларни аниқлаштириш натижасида ошса, сумманинг ошган қисми юзасидан қўшимча тўлов божхона юк декларациясини тақдим этиш билан бир вақтда амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда пеня ҳисобланмайди.
Божхона тўловларининг ортиқча тўланган суммаларини қайтариш ушбу Кодекснинг 49-бобига мувофиқ амалга оширилади.
26-боб. Божхона омборлари, бож олинмайдиган савдо дўконлари ва эркин омборлар
173-модда. Божхона омборлари
Божхона омбори божхона назорати остида турган товарларни сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ҳамда жиҳозланган бино ва (ёки) очиқ майдончадан иборатдир.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган товарлар фақат шундай товарларни сақлаш шартларига мос келадиган махсус мослаштирилган омборларга жойлаштирилиши керак.
Божхона омборлари фойдаланилишига кўра, ҳар қандай шахс фойдаланиши учун очиқ омборлар бўлиши ва муайян шахслар, қоида тариқасида, омбор эгаларининг фойдаланиши учун мўлжалланган ёпиқ омборлар бўлиши мумкин.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish