Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари



Download 2,36 Mb.
bet77/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

169-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадларида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисми учун божхона тўловлари қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 167-моддасига мувофиқ божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.
Божхона кирим ордерини тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарларга божхона тўловлари суммаларини ҳисоблаб чиқариш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларда ва божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган тижорат ҳужжатларида кўрсатилган товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан ушбу Кодексга мувофиқ аниқланади.
Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва уларни тўлаш ушбу Кодекснинг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Божхона органи томонидан божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ваколатли шахсга божхона тўловлари тўланганидан кейин берилади.
25-боб. Божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар
170-модда. Товарларни божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар божхона чегарасидан қувур транспортида олиб ўтилаётганда товарларнинг қонунчиликда белгиланган стандартлар ва техник шартларга мувофиқ аралашиб кетишига, шунингдек ташишнинг технологик хусусиятлари ҳамда товарларнинг ўзига хос хоссалари оқибатида миқдори, сифати ва ҳолати ўзгаришига йўл қўйилади.
(170-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарлар қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилишига ушбу бобда белгиланган қоидаларга кўра кейинчалик декларациялаш ҳамда божхона тўловларини тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона органи томонидан идентификацияланмайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish