Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларни декларациялаш



Download 2,36 Mb.
bet76/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

167-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларни декларациялаш
Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахслар манзилига халқаро почта жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга;
(167-модда биринчи қисмининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонунитаҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахсларнинг манзилига халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун — тижорат ҳужжатларига божхона декларацияси сифатида қаралади.
(167-модда биринчи қисмининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонунитаҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қолган ҳолларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларни декларациялаш божхона юк декларациясини бериш орқали амалга оширилади.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида олиб чиқиладиган, божхона юк декларацияси берилиши лозим бўлган товарларни декларациялаш мазкур товарлар почта алоқаси ташкилотларига топширилаётганда амалга оширилади.
168-модда. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўриги
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари божхона кўздан кечирувини ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларига божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун хатлар, почта карточкалари ва секограммалар тақдим этилмайди, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида тегишинча божхона ҳудудига олиб кирилиши ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши қонунчиликда тақиқланган ёки чекланган товарлар мавжуд деб ҳисоблаш учун божхона органларида етарли асослар мавжудлиги ҳоллари мустасно.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилаётганда унинг миқдорида фарқлар, жойланмаларида номувофиқликлар ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда почта алоқаси операторининг ёки провайдерининг ходими божхона органининг мансабдор шахси билан биргаликда божхона кўриги далолатномасини имзолайди.
(168-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларнинг божхона кўздан кечируви ёки божхона кўриги ўтказилаётганда божхона органлари божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish