Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона тўловларини тўлаш тартиби



Download 2,36 Mb.
bet155/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

328-модда. Божхона тўловларини тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловлари тўловчи томонидан божхона органларининг қонунчиликка мувофиқ шу мақсадларда очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига тўланади.
(328-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тўланган божхона тўловлари товар чиқариб юборилган кундан ёки тўланиши товарларнинг божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган кундан эътиборан беш иш куни ичида божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.
(328-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
329-модда. Божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари
Божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир.
Божхона тўловларини тўлаш муддатини қўшимча даврга узайтириб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини шу давр ичида қисмларга бўлиб тўлаш божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ошмаслиги лозим, бундан ушбу модданинг бешинчи ва ўн биринчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(329-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон)
Божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан тўқсон календарь кун муддатга кечиктириб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади:
ишлаб чиқарувчи корхоналарга экспорт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича;
моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга, фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликларига ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган товарлар учун божхона тўловларини тўлаш бўйича.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона тўловларининг битта ёки бир нечта турига, шунингдек тўланиши лозим бўлган бутун суммага ёки унинг бир қисмига нисбатан берилиши мумкин.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 330-моддасида назарда тутилган зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда божхона органи томонидан қабул қилинади.
Божхона органининг қарорида божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган муддат, бундай имконият бериш рад этилган тақдирда эса рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу Кодекснинг 47-бобида назарда тутилган тартибда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шарти билан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни импорт қилиш билан уч йилдан ортиқ вақтдан буён шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини яхши (ёки ўз вақтида) бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти охирги уч йил давомида тўланган божхона тўловлари суммасининг эллик фоизидан ошмайдиган сумма миқдорида, олти ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда берилиши мумкин.
(329-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон)
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан узоқроқ муддатларга ва божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда берилиши мумкин.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish