Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда товарнинг шартли чиқариб юборилиши



Download 2,36 Mb.
bet152/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

321-модда. Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда товарнинг шартли чиқариб юборилиши
Товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда уни шартли чиқариб юбориш декларантнинг ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда божхона органи ушбу бобда белгиланган тартибда товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
Товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда уни шартли чиқариб юбориш, агар божхона органи томонидан аниқланган товарнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилади.
Божхона органи ариза келиб тушган кундан кейинги уч иш куни ичида декларантга ёки божхона брокерига товарнинг шартли божхона қийматининг ва талаб қилинаётган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдорлари тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар қилади.
Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати товар чиқариб юборилган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади.
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тўлдирган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
Товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган муддат ўтгач Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.
45-боб. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
322-модда. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун асос
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўлланиладиган ставка турларига боғлиқ ҳолда божхона божини, акциз солиғини ва тегишли божхона йиғимларини ҳисоблаб чиқариш учун товарнинг божхона қиймати ва (ёки) унинг миқдори асос бўлади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(322-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун товарнинг божхона қиймати, тўланиши лозим бўлган божхона божи суммаси, акциз тўланадиган товар бўйича эса, тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасининг йиғиндиси асос бўлади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish