Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида кафилликнинг қўлланилиши



Download 2,36 Mb.
bet163/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

346-модда. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида кафилликнинг қўлланилиши
Кафилнинг божхона тўловлари тўланиши учун масъул бўлган шахс ўрнига божхона тўловлари ва фоизларнинг тўланишини таъминлаш нияти тўғрисидаги ёзма мажбурияти божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида қўлланилиши мумкин.
Кафил сифатида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс иш юритиши мумкин.
Кафил ушбу Кодекснинг 340-моддасига мувофиқ божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига таъминлаш суммаларини киритиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлашни амалга оширади.
Кафиллик билан таъминланадиган мажбурият бажарилмаганлиги учун кафил ва тўловчи божхона органи олдида солидар жавобгар бўлади.
48-боб. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик
347-модда. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг юзага келиши
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддасида белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан иборат.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қуйидаги ҳолларда юзага келади:
божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаганда. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади;
товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини ўтказиш натижасида божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. Агар тўловчининг божхона тўловлари қўшиб ҳисобланишига эътирозлари бўлмаса, божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кун, тўловчи эътироз билдирган тақдирда эса, суднинг божхона тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган сана қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади;
тўловчининг ташаббуси билан божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли расмийлаштирилган кун қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади;
ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатларда божхона тўловлари тўланмаганда. Божхона тўловларини тўлаш муддати тугаган кундан кейинги кун қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish