Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Муваққат божхона юк декларацияси



Download 2,36 Mb.
bet126/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

268-модда. Муваққат божхона юк декларацияси
Товарлар божхона чегараси орқали қувур транспортида ёхуд электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётганда муваққат божхона юк декларациясини бериш йўли билан товарларни дастлабки тарзда декларациялашга йўл қўйилади. Товарлар божхона чегараси орқали божхона органи томонидан белгиланган муддатларда амалда олиб ўтилганидан кейин декларант ёки божхона брокери божхона юк декларациясини бериши шарт.
Муваққат божхона юк декларациясида товарларнинг чамаланган миқдорида олиб ўтиш мақсадларидан, божхона чегарасидан олиб ўтиш режалаштирилаётган товарларнинг миқдорига ва (ёки) товарнинг контракт (шартнома, келишув) шартларида назарда тутилган баҳосини аниқлаш тартибига, шунингдек товарларнинг тахминий сифатига кўра аниқланадиган шартли божхона қийматидан (баҳосидан) келиб чиққан ҳолда маълумотларни баён этишга йўл қўйилади.
269-модда. Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси
Агар декларант ёки божхона брокери ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра декларацияни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаса, тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси товарни идентификациялаш имконияти бўлиши шарти билан берилиши мумкин.
Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси ушбу Кодекс 22-моддаси иккинчи қисмининг «в»«д» ва «е» бандларида кўрсатилган ҳолларда берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларациясига декларант ёки божхона брокери, агар божхона тўғрисидаги қонунчиликда алоҳида маълумотларни тақдим этиш учун бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси божхона органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда етишмаган маълумотларни ва лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳақидаги ёзма мажбуриятни илова қилади.
Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси қўлланилган ҳолда декларациялашда лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларацияси аввал бошда берилганидаги каби божхона органларининг зиммасига қонунчиликнинг қайси талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлса, ўша талаблар ва шартлар, шу жумладан божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қўлланилади.
(269-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish