Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона декларациясини бериш муддати



Download 2,36 Mb.
bet123/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

261-модда. Божхона декларациясини бериш муддати
Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар учун божхона декларацияси товар келиб тушадиган божхона органига товарлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай берилади, бундан ушбу Кодекснинг 2223 ва 25-бобларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Агар божхона декларациясини тақдим этиш муддатининг тугаши божхона органи ишламайдиган кунга тўғри келиб қолса, божхона органининг навбатдаги иш куни шу муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
Божхона транзити божхона режимига жойлаштирилаётган товарларга нисбатан божхона декларациясини бериш товарларни тақдим этиш билан бир вақтда ёки бевосита товарлар ва транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилади.
Олиб чиқилаётган товарлар учун божхона декларацияси улар амалда олиб чиқиб кетилгунига қадар берилади.
Товарларнинг ўзини олиб чиқмасдан ёки уларни олиб кирмасдан божхона режими ўзгартириладиган товарларга нисбатан божхона декларацияси аввалги божхона режими тугаллангунига қадар берилади.
Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда қўл юкида ва кузатиб бориладиган багажда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона декларацияси товарларни тақдим этиш билан бир вақтда берилади.
Божхона ҳудудига кириб келаётган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганидан сўнг уч соатдан кечиктирмай декларацияланади, божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситалари эса божхона чегарасини кесиб ўтишдан камида уч соат олдин декларацияланади.
262-модда. Дастлабки декларациялаш
Товарларни дастлабки декларациялаш уларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин.
Агар божхона мақсадлари учун товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланиш назарда тутилса, дастлабки божхона декларациясига ушбу ҳужжатларнинг декларант томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади ва, зарур бўлган ҳолларда, товарлар божхона ҳудудига етиб келганидан кейин божхона органи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларида кўрсатилган маълумотларни ҳужжатларнинг асл нусхасидаги маълумотлар билан таққослайди.
Товарлар божхона ҳудудига келгунига қадар маълумотларни таққослаш тугалланганидан ва тегишли божхона тўловлари тўланганидан кейин дастлабки божхона декларациясидан товарларга божхона операциялари қўлланилиши учун зарур ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади, бундан декларацияда барча зарур маълумотларнинг кўрсатилмаганлиги ва (ёки) божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ҳоллари мустасно.
Агар дастлабки божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида унда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона органига тақдим этилмаган бўлса, дастлабки божхона декларацияси берилмаган деб ҳисобланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish