Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарларни божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юбориш



Download 2,36 Mb.
bet128/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

272-модда. Товарларни божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юбориш
Ушбу Кодекснинг 251-моддасида кўрсатилган товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда товарларни чиқариб юбориш божхона юк декларацияси топширилгунига қадар ёки божхона расмийлаштируви бўйича операциялар якунлангунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилиши мумкин:
товарларни идентификациялаш имконини берувчи зарур маълумотларни ўз ичига олган товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномаларига мувофиқ радиоактив материалларни чиқариб юбориш учун зарур бўлган лицензиялар, сертификатлар, тегишли давлат органларининг рухсатномалари тақдим этилганда;
(272-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминланганда;
товарлар чиқариб юборилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай божхона юк декларациясини бериш ҳақида ёки божхона расмийлаштирувини тугатиш тўғрисида ёзма мажбурият тақдим этилганда.
Божхона юк декларацияси берилгунига қадар чиқариб юборилган тез бузиладиган товарлардан ҳамда тирик ҳайвонлардан фойдаланиш ва уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан сотиш ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
273-модда. Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда товарларни чиқариб юбориш
Божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши аниқланган тақдирда товарларни чиқариб юбориш божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига оид иш юритув тугаллангунига қадар амалга оширилиши мумкин, башарти:
товарлар қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилмаган ёки хатланмаган бўлса;
қонунчиликка мувофиқ товарлар мусодара қилиниши ёхуд давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлмаса;
божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига оид ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳисобланиши мумкин бўлган божхона тўловларини ва жарималарни тўлаш ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ундирув чоралари декларант томонидан таъминланган бўлса.
(273-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish